Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Шахло Мизробовна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси” (Нолисоний таълим муассасалари мисолида) 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Хорижий тил), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Икромхонова Феруза Икромовна. Филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc. DSc 03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори тайинлансин. Иккинчи оппонент этиб Жабборов Улуғбек Абдурахманович педагогика фанлари доктори, доцент тайинлансин.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади нолисоний таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нолисоний таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари бўлажак мутахассисларнининг маданий, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишлар негизида универсал компетенсиялартни маданиятлараро мулоқот кўникмаларига мослаштириш, эвристик процедуралар ва стратегияларнинг маҳсулдорлигини, ҳамда ностандарт вазиятларда (CЕФР) даражасига эришишнинг ижодкорлик сифатларини шакллантириш ва мустақил фикрлашга ўргатишга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
нолисоний таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш  модели амалий ва иммерсив вариативликка устуворлик бериш, замонавий таълим парадигмасининг методик компонентларига босқичма-босқич мослаштириш, тадқиқотчилик ҳамда касбий нутқ компетенсиясининг лингвистик, социолингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий, ижтимоий-маданий, предметли, профессионал турларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш асосида инглиз тилини ўзлаштириш методикаси диалогга асосланган интерактив  ва рақамли технологиялар (Кейс-стади, Бумеранг, Веб-квест, Стриминг, Скампер)ни  мотивацияли тил ўзлаштириш динамикасига мўлжалланган грамматик-таржима, семантикани аниқлаш, синтетик методлари билан алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқув ахборотини ўзлаштиришда тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш орқали тил кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ишлаб чиқилан мобил илова ва дарслик, стандарт тил бирликлари ва кўникмаларини ривожлантиришнинг мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, фикрини исботлашни  турли вазиятларда қўллаш динамикасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нолисоний таълим муассасалари  талабаларида инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
нолисоний таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари бўлажак мутахассисларнининг маданий, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишлар негизида универсал компетенсиялартни маданиятлараро мулоқот кўникмаларига мослаштириш, эвристик процедуралар ва стратегияларнинг маҳсулдорлигини, ҳамда ностандарт вазиятларда (CЕФР) даражасига эришишнинг ижодкорлик сифатларини ривожлантириш ва мустақил фикрлашга ўргатишга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилга оид тавсиялардан “Энглиш фор примарй эдуcаторс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2025 йил 20 феврал 11-05-1118/04-сон далолатномаси). Натижада  талабаларида инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаш имкони яратилган; 
нолисоний таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш  модели амалий ва иммерсив вариативликка устуворлик бериш, замонавий таълим парадигмасининг методик компонентларига босқичма-босқич мослаштириш, тадқиқотчилик ҳамда касбий нутқ компетенсиясининг лингвистик, социолингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий, ижтимоий-маданий, предметли, профессионал турларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилга оид таклифлардан “Энглиш фор примарй эдуcаторс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2025 йил 20 феврал 11-05-1118/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш моделининг самарадорлиги ошган;
инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш асосида инглиз тилини ўзлаштириш методикаси диалогга асосланган интерактив  ва рақамли технологиялар Кейс-стади, Бумеранг, Веб-квест, Стриминг, Скамперни  мотивацияли тил ўзлаштириш динамикасига мўлжалланган грамматик-таржима, семантикани аниқлаш, синтетик методлари билан алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Энглиш фор примарй эдуcаторс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2025 йил 20 феврал 11-05-1118/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш технологияларидан фойдаланиш имконияти оширилган;
ўқув ахборотини ўзлаштиришда тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш орқали тил кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ишлаб чиқилган мобил илова ва дарслик, стандарт тил бирликлари ва кўникмаларини ривожлантиришнинг мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, фикрини исботлашни  турли вазиятларда қўллаш динамикасини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Энглиш идиомс анд популар пҳрасес” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2025 йил 20 феврал 11-05-1118/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда инглиз тилидаги стандарт тил бирликлари ва машҳур иборалардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish