Sayt test rejimida ishlamoqda

Адизова Севара Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инновацион ёндашув асосида талабаларни юқори технологик корхоналардаги касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Ped5314
Илмий раҳбар: Ўринов Уйғун Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион ёндашув асосида талабаларни юқори технологик корхоналардаги касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетенсиялари (лойиҳалаш-конструкторлик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-тадқиқотчилик) ва юқори технологик корхоналарда фаолият кўрсатиш учун зарур техник интеллектнинг ривожлантириш компоненти (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, амалий-ижодий, рефлексив-баҳолаш) касбий муҳим сифатлар асосида аниқлаштирилган;
машинасозлик технологияси йўналиши талабаларини инновацион ёндашув асосида юқори технологик корхоналарда касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари (компетентли, интегратив, фаолиятли ёндашувлар, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб юқори технологик жиҳозлар ёрдамида ўқитиш, дастурий тайёргарлик, унинг дидактик ва дастурий-методик таъминоти, ахборот-таълим технологияси ва талабаларни касбий тайёрлаш мониторинги) аниқлаштирилган;
талабаларни юқори технологик корхоналарда лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ва ишлаб-чиқариш, технологик фаолиятга тайёрлаш модели ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда самадорликни аниқлашга қаратилган баҳолаш мезонлари орқали такомиллаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш босқичларида касбий компетенсияларни шакллантириш ва техник интеллектни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методлари (“Practically problematic”, “Project and construction”, “Are there any technical errors?”, “Case study”), дидактик ва дастурий-методик воситаларни ҳамда ахборот таълим технологияларини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион ёндашув асосида талабаларни юқори технологик корхоналардаги касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
- ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали талабаларнинг юқори технологик корхоналаридаги касбий фаолиятга тайёрлашдаги тенденсиялар, хорижий тажрибалар, ташкилий-педагогик омилларни таҳлилий ўрганиш, талабаларнинг касбий компетентликлари компонентлари ва юқори технологик корхоналарда фаолият кўрсатиш учун зарур техник интеллектнинг муҳим компонентлари ўқитишнинг анъанавий ва инновацион шаклларини қиёсий таққослаш асосида аниқлаш; талабаларни амалий касбий тайёрлашнинг консептуал асосларини инновационлик тамойили асосида чуқурлаштириш ва методологик ёндашувлар асосида жорий этиш механизмини такомиллаштиришга оид амалий таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 - августдаги 603 - сонли буйруғи билан тасдиқланган “5320200 - Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” бакалавриат таълим йўналиши мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 3 июлдаги 4/17-4/4-10251 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлардан мавжуд ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмаларни мазмунан такомиллаштириш, янгиларини ишлаб чиқиш ва таълим мазмунини замон талаблари асосида модернизациялашда фойдаланилган;
- машинасозлик йўналиши талабаларини инновацион ёндашув асосида юқори технологик корхоналарда касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт - шароитларини аниқлаш ва назарий жиҳатдан асослаш, касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни компонентларини ишлаб чиқариш муҳитининг динамик ўзгарувчан талабларига мос амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган таълим технологияларидан интегратив ва вариатив қўллашга оид тавсиялардан Бухоро муҳандислик-технология институти ва Эрасмус+ дастурининг ҳамкорлигида “610170-ЭПП-1-2019-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП ЭЛБА: Марказий Осиёда катта ҳажмли маълумотларни интеллектуал таҳлили бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш” (2020-2023-йй.) номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2024 йил 11 июлдаги 1-1-2-2558 - сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар машинасозлик йўналиши талабаларини юқори технологик корхоналарда касбий фаолиятга тайёрлаш механизмини такомиллаштиришга доир илмий - педагогик ёндашувлар ва ўқув - методик мажмуаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
- Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясида белгиланган меъёрий ва услубий ҳужжатлар ҳамда замонавий ўқув адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида техника олий таълим муассасалари талабалари учун ҳаммуаллифликда “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” номли дарслик нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356- сонли буйруғи асосида берилган № 356/7 - 114 рақамли нашр рухсатномаси)  натижада, “5320200 -Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасидаги “Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш технологияси” ўқув фани бўйича модуллилик тамойилига асосланган фан дастури ишлаб чиқилган.
Тошкент давлат техника университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Бухоро муҳандислик - технология институтлари таълим жараёнида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 3 июлдаги 4/17-4/4-10251 - сон маълумотномаси). Мазкур технологиялар, қўлланмалар, инновацион ёндашув асосида талабаларни юқори технологик корхоналардаги касбий фаолиятга тайёрлаш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish