Sayt test rejimida ishlamoqda

Наимов Ҳусниддин Нуриддин оъғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимолий Фарғона тоғолди ландшафтларининг структураси, баҳолаш ва геоекологик вазийати», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Gr233.
Илмий раҳбар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Олимжон Исмомиддинович, география фанлари доктори; Рафиқова Нодира Аъзамовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий Фарғона тоғолди минтақасини бир бутун геотизим сифатида геоекологик вазиятини баҳолаш ва барқарор ривожланиши бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимолий Фарғона тоғолди минтақаси ландшафт хусусиятлари, геоекологик вазияти, биохилма-хилликнинг ўзгариб бориши нуқтаи назардан ўзига хос алоҳида геотизим эканлиги асосланган, ўзаро таққослаш ва картографик манбалар яратиш орқали бошқа ҳудудлар ландшафтларидан тубдан фарқ қилувчи белгилари ҳамда ички тафовутлари аниқланган;
 Шимолий Фарғона тоғолди минтақасида ландшафт трансформацияси ерости ва ерусти сувларининг ифлосланиши, тупроқ ва ўсимлик дегредацияси асосида уч босқичга (1990, 2005, 2023-йиллар) бўлиб даврлаштирилган  ҳамда геоекологик вазияти баҳоланган;
 тоғолди ландшафтларининг антропоген босим ва табиий географик омиллар таъсирида ўзгариши натижасида вужудга келган ландшафт-экологик вазиятдан келиб чиқиб, Шимолий Фарғона тоғолди минтақаси 4 та геоекологик раёнга ажратилган, ҳар бир раён геоекологик жиҳатдан тавсифланган ва раёнлаштириш картаси яратилган;
 сунъий йўлдош маълумотлари ва космик суратлар асосида Шимолий Фарғона тоғолди минтақаси ландшафтлари, табиий географик шароити ва геоекологик вазияти АрcГИС дастури орқали йирик (1: 100 000) масштабли ландшафт ва ландшафтлар ўзгаришини баҳолаш, ўсимлик харитаси ва ўсимлик дегредацияси, тупроқ харитаси ва тупроқ дегредацияси, геоекологик хариталари яратилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий Фарғона тоғолди  ландшафтларининг сутруктураси, баҳолаш ва геоекологик вазиятини таҳлил қилиш ҳамда геоекологик жиҳатдан раёнлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Шимолий Фарғона тоғолди минтақаси ландшафт хусусиятлари, геоекологик вазияти, биохилма-хилликнинг ўзгариб бориши нуқтаи назардан ўзига хос алоҳида геотизим эканлигининг асослари, ўзаро таққослаш ва картографик манбалар яратиш орқали бошқа ҳудудлар ландшафтларидан тубдан фарқ қилувчи белгилари ҳамда ички тафовутларининг географик оқибатларини ифодаловчи ишланмалари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2024 йил 25 сентябрдаги 03-03/3-9383-сонли маълумотномаси). Натижада, Шимолий Фарғона тоғолди ландшафтларида вужудга келган нохуш экологик вазиятларни бартараф этиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Шимолий Фарғона тоғолди минтақасида ландшафт трансформацияси ерости ва ерусти сувларининг ифлосланиши, тупроқ ва ўсимлик дегредацияси асосидаги даврлаштиришлари ҳамда геоекологик вазиятининг баҳолашлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2024 йил  25 сентябрдаги 03-03/3-9383-сонли маълумотномаси). Натижада, Шимолий Фарғона тоғолди ҳудудларида олиб борилган илмий  тадқиқот натижалари  асосида  қишлоқ хўжалик экинларини ландшафт ва тупроқ типларига мақбул жойлаштиришга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
тоғолди ландшафтларининг антропоген босим ва табиий географик омиллар таъсирида ўзгариши натижасида вужудга келган ландшафт-экологик вазиятдан келиб чиқиб, Шимолий Фарғона тоғолди минтақаси 4 та геоекологик раёнларининг раёнлаштириш харитаси ва ишлаб чиқилган чора-тадбирлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг  2024 йил 25-сентябрдаги 03-03/3-9383-сонли маълумотномаси). Натижада, Шимолий Фарғона тоғолди минтақасидаги геоекологик вазиятни баҳолаш ва мавжуд муаммоларни тизимли равишда олдини олиш, трансчегаравий стратегик дастурлар ишлаб чиқиш имконини берган;
сунъий йўлдош маълумотлари асосида Шимолий Фарғона тоғолди минтақаси ландшафтлари, табиий географик шароити ва геоекологик вазияти АрcГИС дастури орқали яратилган йирик (1: 100 000) масштабли ландшафт ва ландшафтлар ўзгаришини баҳолаш, ўсимлик ва ўсимлик дегредацияси, тупроқ ва тупроқ дегредацияси хариталаридан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг  2024 йил  25 сентябрдаги 03-03/3-9383-сонли маълумотномаси). Натижада, Шимолий Фарғона тоғолди минтақасининг ўрганиш ноқулай ҳудудларидаги вазиятини баҳолаш, таҳлил қилиш ва кузатилаётган жараёнларга оид йўл-йўриқлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish