Отамирзаева Мохигул Хакимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимолий Фарғона дарё ҳавзаси ландшафтларининг антропоген трансформацийаси ва карталаштириш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Gr216.
Илмий раҳбар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Рафиков Ваҳоб Асомович, география фанлари доктори, профессор; Алимқулов Нусратулла Рахмонқулович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий Фарғона дарё ҳавзалари ландшафтларини бир бутун тизим сифатида ажратиш, уларнинг трансформациялашуви ва ландшафт-экологик вазиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимолий Фарғона дарё ҳавзаларининг чегаралари Рақамли Баландлик Моделига (ДЕМ) эга масофадан зондлаш (СРТМ космик тасвирлари) асосида ҳамда ландшафтларнинг антропоген трансформация жараёнини тупроқ қоплами ва ердан фойдаланиш (Сентенел 2) карталари орқали 2017-2023 йиллардаги оʻзгаришлари аниқланган;
Поччаотасой, Ғовасой, Косонсой дарё ҳавзаларининг 1: 600000 масштабли ландшафт трансформациялашуви ҳамда 1: 300000 маштабли селитеб ва агроландшафтларга трансформацияланган фациялари карталари замонавий ГИС дастурларидан фойдаланган ҳолда яратилган;
Шимолий Фарғона дарё ҳавзалари ландшафтларининг антропоген трансформациялашуви натижасида таркиб топаётган ландшафт-экологик вазият ва дарё ҳавзаларининг ифлосланиши аниқланган ҳамда уларнинг оптималлаштириш йўл-йўриқлари ишлаб чиқилган;
Шимолий Фарғона дарё ҳавзалари ёнбағирлари қиялигига кўра 5 та турга ва 4 та ландшафт-экологик раёнга ажратилган ҳамда ландшафт-экологик жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий Фарғона дарё ҳавзалари ландшафтларининг антропоген трансформация ва карталаштириш боʻйича олинган натижалар асосида:
Шимолий Фарғона дарё ҳавзаларининг сувайиргич чегаралари ҳамда ландшафтларнинг антропоген трансформациялашувидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги-03-03/3-11635-сонли маълумотномаси). Натижада, дарё ҳавзалари ландшафтларининг антропоген трансформациялашувини аниқлаш ҳамда ҳудуд ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш режаларини такомиллаштириш имконини берган;
Шимолий Фарғона дарё ҳавзаларининг 1: 600000 масштабли ландшафт трансформация карталари ҳамда 1: 300000 маштабли селитеб ва агроландшафтларга трансформацияланган фациялари картаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги-03-03/3-11635-сонли маълумотномаси). Натижада, яратилган фациялар картаси орқали дарё ҳавзалари ландшафтларининг оʻзгарганлик даражасини аниқлаш имконини берган;
Шимолий Фарғона дарё ҳавзалари ландшафтларнинг антропоген трансформацияси асосида ландшафт-экологик вазиятларнинг вужудга келиши, коллектор дренаж ва чиқариб юборилган сувларнинг дарё сувларига қоʻшилиши, дарё сувлари ифлосланишини камайтиришга дарё ҳавзаларининг қаттиқ қатламли юзалар билан қопланиш даражасидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятида амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги-03-03/3-11635-сонли маълумотномаси). Натижада, мажмуали ифлослантирувчи моддалар индехси боʻйича ер усти сувларининг ифлосланиш даражасини аниқлаш ва дарё ҳавзалари ҳамда сувлари ифлосланишини камайтириш ёʻл-ёʻриқларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Шимолий Фарғона дарё ҳавзалари ландшафт-экологик раёнларга ажратилган, ландшафт-экологик шароити баҳоланган, онлине платформалар (Cоперниcус ЭУ, Эартҳ Эхплорер, Гоогле Эартҳ, Гоогле Мапс) космик тасвирлари ҳамда маълумотларидан фойдаланилиб Арc ГИС каби замонавий дастурлар имкониятлари асосида ишлаб чиқилган карталар ҳамда дарё ҳавзаларининг табиатини муҳофаза қилиш боʻйича чора-тадбирлар режасидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги-03-03/3-11635-сонли маълумотномаси). Натижада, дарё ҳавзалари ландшафт-экологик раёнларга ажратилиб, ҳар бир раён тавсифланган ва ландшафт-экологик шароитини баҳолаш имконини берган.