Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонтурдиев Абдулазиз Мамаюсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сурхондарё вилояти ҳудудий транспорт тизимларини ривожланишининг иқтисодий географик жиҳатлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимой география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Gr224.
Илмий раҳбар: Назаров Маматқодир Исматиллаевич, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07. 
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаев Акбар Абдулхамидович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилоятининг транспорт иқтисодий ва инфратузилма салоҳиятини аниқлаш асосида уни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти қишлоқ туманларининг транспорт иқтисодий ва инфратузилма салоҳияти Энгел, Голс, Детоур методикалари асосида баҳоланган ва рейтинги ишлаб чиқилган; 
вилоятда транспорт-логистика (агрологистика) марказларининг ҳудудий таркиби транспорт тизими нуқтаи-назаридан қулайлик жиҳатлари аниқланган ва иқтисодий географик асосланган;
АрcГИС дастури асосида Сурхондарё вилояти ҳудудий транспорт тизимларининг туркум хариталари (вилоят транспорт оқимлари, транспорт қамрови, агрологистика марказлари) яратилган;
Сурхондарё вилояти ҳудудий транспорт тизимларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича автомобил йўллари тўрларини яқин масофаларда боғлаш ҳамда логистика кўприкларини сонини кўпайтириш йўналишида илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятдаги ҳудудий транспорт тизимларининг такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосида:
Сурхондарё вилояти туманларининг транспорт иқтисодий ва инфратузилма салоҳияти Энгел, Голс, Детоур методикалари асосида баҳоланганлиги ва ишлаб чиқилган рейтинги “Сурхондарё вилояти транспорт географияси” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Гувоҳнома, №365-ПЎ-021). Мазкур илмий натижадан фойдаланиш талабаларнинг ҳудудлар транспорт иқтисодий ва инфратузилма салоҳиятини баҳолаш мезонларига оид билимларини самарали оʻзлаштириш имконини берган;
вилоят ҳудудида транспорт-логистика (агрологистика) марказларини жойлаштириш учун истиқболли туманлар (Денов, Қумқўрғон, Шеробод, Термиз) аниқланганлиги, тегишли агрологистика марказларининг хизмат кўрсатиш зоналари белгиланганлиги Сурхондарё вилояти миқёсида транспорт комплексини ривожлантириш ва аҳолига транспорт хизматларини кўрсатишни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган дастури Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 8 апрелдаги 4/2830-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада етиштирилган қишлоқ хўжалиги хомашёсини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт самарадорлиги ортган;
АрcГИС дастури асосида яратилган Сурхондарё вилояти ҳудудий транспорт тизимларининг туркум хариталари (вилоят автомобил транспорт оқими, ҳудудларнинг транспорт қамрови, вилоят автомобил йўли) “Сурхондарё вилояти транспорт географияси” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Гувоҳнома, №365-ПЎ-021). Мазкур илмий натижадан фойдаланиш орқали талабаларнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий транспорт тизимлари ҳақидаги билимларини оширишга имконият яратилган;
Сурхондарё вилояти ҳудудий транспорт тизимларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар (“Исмоилтепа-Чақар” йўлидан транзит мақсадларида фойдаланиш, “Термиз-Қумқўрғон” автобани лойиҳаси, “Қизилдеҳқон-Эркин” автойўл лойиҳаси ва бошқалар) Сурхондарё вилояти миқёсида транспорт комплексини ривожлантириш ва аҳолига транспорт хизматларини кўрсатишни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган дастуридан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 8 апрелдаги 4/2830-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлардан фойдаланиш Сурхондарё вилояти транспорт тизимларини янада яхшилаш, транспортнинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish