Sayt test rejimida ishlamoqda

Абсамадова Мунира Исроиловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Ўзбек ва инглиз тилларида дипломатик терминларнинг лисоний ифодаланиши ва қиёсий таҳлили ”. 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.1.PhD/Fil4388 
Илмий раҳбар: Салиева Заррина Илхомовна, филология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори(ДСc), доцент;
Сайфуллаев Анвар Исламович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;  
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларининг лексик-семантик, структур хусусиятларини, уларнинг терминологияда тутган ўрнини аниқлаш,  мазкур терминларнинг дипломатик дискурсда фаоллашувини, таржима қилиш масалаларини ўрганиш, таржима муаммоларига оид тавсияларни чоғиштирма таҳлилини амалга оширишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларнинг грамматик тузилишини, структуравий хусусиятларини ва деривацион имкониятларини таҳлил қилиш орқали уларнинг бир компонентли ва кўп компонентли шакллари, лингвистик, маданий ва ижтимоий контекстларда қандай ишлатилиши аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги дипломатик терминларнинг семантик жиҳатдан синонимлик, антонимлик, омонимлик ва кўпмаънолилик хусусиятлари қиёсий таҳлил асосида ёритилган;
ўрганилаётган тиллар дипломатик терминларнинг лисоний ўхшашлик, яъни семантик яқинлик ва морфологик тузилишдаги ўхшашликлар ва дифференциал хусусиятлари, шунингдек, уларнинг лингвистик ва экстралингвистик омиллари – тил тизимининг ички структурасидан ташқари, тарихий, маданий ва сиёсий контекстлар ҳамда халқаро муносабатлар доирасидаги ўзгаришлар ички ва ташқи муносабатлар дипломатияси доирасида таҳлил қилинган;
дипломатик терминларни таржима қилиш жараёни ўрганилиб, таржима фаолиятининг илк босқичида терминларни матн контекстида ажратиш, кейин уларнинг асл маъносини аниқлаш ва ниҳоят, тегишли муқобил эквивалентни танлаш зарурияти илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ўзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларининг лексик, семантик, структур хусусиятларини аниқлашга доир тадқиқот натижалари асосида:
оъзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларининг грамматик фаоллашуви, структур хусусиятлари, деривацион имкониятлари, таркибий тузилишига кўра бир компонентли ва кўп компонентли тузилмалари таҳлили, ҳамда уларнинг таржимада берилиши масалалари бўйича олинган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва оʻқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 16-декабрдаги №2778/02–сонли маълумотномаси). Натижада, дипломатик терминлар таржимаси жарайонида     дастлаб уларни матн доирасида ажратиш, соънгра унинг асл маъносини аниқлаш ва ниҳойат муқобил шаклини танлашга оид кўрсатилган тавсийалар “Қиёсий тилшунослик”, “Лингвистик таҳлил методлари”, “Назарий грамматика”, “Терминология таржимаси” каби фанларнинг назарий масалаларини бойитиш инобатга олинган;
оъзбек ва инглиз ва тиллари дипломатик терминларининг семантик жиҳатдан синонимик, антонимик, омонимик ҳамда кўп маънолилик хусусиятларининг қиёсий таҳлили ҳамда уларнинг таржима қилиниши юзасидан берилган тавсияларига  оид олинган натижалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетидаги Эрасмус + дастурининг Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳасида фойдаланилди (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 9-январдаги №04/11-897-сон маълумотномаси). Натижада, когнитив тилшунослик ва таржимашунослик каби фанларни ўқитишда ҳамда мазкур амалий лойиҳа бўйича электрон ресурслар, босма дарслик учун манбалар ва назарий ҳамда амалий материаллар тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилган;
дипломатик терминларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига ва аксинча, ўзбек тилидан инглиз тилига таржимада берилиши масалалари, таржима жарайонида дастлаб уларни матн доирасида ажратиш, соънгра унинг асл маъносини аниқлаш ва ниҳойат муқобил шаклини танлашга оид шакллантирилган тавсийалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил апрел ойи давомида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” информацион дастурлари ва “Махсус репортаж” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-июндаги №01-07/153-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатувда тадқиқот натижаларидан олинган ўзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларининг грамматик, семантик, структур тузилиши хусусиятлари таҳлили ҳамда уларни таржима қилиш масалалари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар инглиз тилига ихтисослаштирилган мактаб, лицей, коллеж, университетларда таълим олувчиларнинг инглиз тилининг таржима асосларини ўқитиш жараёнида фойдаланилиши ҳақида мулоҳазалар юритилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish