Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Шохиста Сайдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):    “Омон Матжон ижодий лабораториясини ўрганиш муаммолари (шоир шахсий архиви ва нашрлари асосида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil529.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Кучкарова Мархабо Худайбергановна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Умурова Гўзал Ҳотамовна филология фанлари доктори, профессор; Хамроқулова Хуршида Қувватовна филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Омон Матжон шахсий архивида сақланаётган қўлёзмалар (асарларининг қораламалари, блокнот ва дафтарлардаги қайдлар, хатлар, телеграммалар), ҳужжатлар, аудиоёзувлар, шахсий кутубхонасидаги китоблар асосида ижодкор лабораторияси масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек адабиётшунослигида шахсий архивлар, хусусан, ижодкор лабораторияси масаласига тавсиф ҳамда Омон Матжоннинг ўғли Диёр Матжоннинг қўлида сақланаётган қўлёзмалар, қораламалар, шахсий ҳужжатларга қисқа тасниф берилган;
Омон Матжон шахсий архивидаги ҳужжатлар, қўлёзмалар еттита гуруҳга, жумладан, шеърияти, драматургияси, таржималари, қайд дафтарлари, нашр бўлмай қолган асарлари, мактублар ва телеграммалар ҳамда аудиоёзувларга ажратилган;
шоирнинг  “Минг бир ёғду”, “Нега мен?!”, “Ҳаққуш қичқириғи”, “Қуш йўли”, “Қуёш соати”, “Гаплашадиган вақтлар” асарларининг қўлёзма, хомаки эскизлар, босма нашр варианти қиёсланиб, бадиий асар яратилиш тарихи, лирикасининг ижтимоий, сатирик, ишқий, пейзаж шеърларининг хусусиятлари очиб берилган;
шоир шахсий архивидан аниқланган “Ибн Сино Бухорода”, “Зулфия” либреттосининг қўлёзмалари, уларнинг тарихий-синхроник хусусиятлари ҳамда мактублар, телеграммалар герменевтик жиҳатдан изоҳланиб, бу ҳужжатлар орқали Омон Матжон адабий феноменининг туркий халқлар адабиётидаги такрорланмас ўрни, адабий жараён манзаралари далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омон Матжон ижодий лабораториясини ўрганиш муаммолари тадқиқи натижалари асосида:
ўзбек адабиётшунослигида шахсий архивлар, хусусан, ижодкор лабораторияси масаласига тавсиф ҳамда Омон Матжоннинг ўғли Диёр Матжоннинг қўлида сақланаётган қўлёзмалар, қораламалар, шахсий ҳужжатларга берилган қисқа тасниф тўғрисидаги маълумотлардан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 19-ноябр №540/2–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мавзусида доирасида нашр қилинган ишларнинг илмий-назарий манбалар билан бойитилишига эришилган;
Омон Матжон шахсий архивидаги ҳужжатлар, қўлёзмалар еттита гуруҳга, жумладан, шеърияти, драматургияси, таржималари, қайд дафтарлари, нашр бўлмай қолган асарлари, мактублар ва телеграммалар ҳамда аудиоёзувларга ажратилганлиги ҳақидаги хулосалардан ИЛ-402104474-рақамли “Болалар адабиёти.уз мултимедиали электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-июл №04/1-1805-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
шоирнинг  “Минг бир ёғду”, “Нега мен?!”, “Ҳаққуш қичқириғи”, “Қуш йўли”, “Қуёш соати”, “Гаплашадиган вақтлар” асарларининг қўлёзма, хомаки эскизлар, босма нашр варианти қиёсланиб, бадиий асар яратилиш тарихи, лирикасининг ижтимоий, сатирик, ишқий, пейзаж шеърларининг хусусиятлари тўғрисидаги хулосалардан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 19-ноябр №540/2–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг янги илмий манбалар билан бойитилишига эришилган;
шоир шахсий архивидан аниқланган “Ибн Сино Бухорода”, “Зулфия” либреттосининг қўлёзмалари, уларнинг тарихий-синхроник хусусиятлари ҳамда мактублар, телеграммалар герменевтик жиҳатдан изоҳланиб, бу ҳужжатлар орқали Омон Матжон адабий феноменининг туркий халқлар адабиётидаги такрорланмас ўрни, адабий жараён манзаралари хусусидаги мулоҳазалардан Туркия Республикасининг Артвин Чоруҳ университети талабаларига Туркий халқлар адабиёти фанини ўқитишда маърузалар учун асос бўлган (Артвин Чоруҳ университетининг 2024-йил 25-июлдаги Э.5649-сон маълумотномаси). Натижада мазкур фан учун тузилган маърузалар матнининг илмийлиги ошишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish