Эргашева Умида Холикуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Бадиий асарларда ҳолат ифодаловчи сифатларнинг лингвомаданий хусусиятлари (О.Ёқубов асарлари мисолида)” 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослигидан.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2858
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Уринбаева Дилбар Базарбаевна филология фанлари доктори, профессор, Юлдашева Дилафруз Махмадалиевна филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Одил Ёқубов асарларидаги ҳолат ифодаловсҳи сифатларнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш орқали ижодкор идиостилини ёритиб бериш ҳамда маданий универсалиялар, лакуна, реалия, консепт, архитеп, стериотип каби бирликларнинг оламнинг лисоний манзарасидаги талқинини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Одил Ёқубов асарларида қўлланилган кекса, қари, оқсоч, кўкчин ҳолат сифатларининг лингвокултурема сифатидаги коннотатив функсиялари, лингвомаданий консепт сифатида инсон тафаккури, маданиятини акс эттириши далилланган;
сифат семантикасида “ҳолат” семали лингвистик бирликлардаги универсал маданий семалар аниқланган ҳамда Одил Ёқубов асарларидаги лакуна ва реалиялар асосида осҳиб берилган, бадиий матнда “донишманд”, “доно”, “ақлли”, “оқил” каби лингвомаданий бирликларни қўллашнинг миллий-маданий омиллари тавсифланган;
Одил Ёқубов асарларидаги гўзал, зебо, кўркам, хунук, бадбашара сингари сифат лексемаларнинг семантик структураси ва уларнинг функсионал-услубий хусусиятлари, консепт, архитеп, стериотип каби бирликлар тарзда намоён бўлиши исботланган;
табиий ва руҳий ҳолат ифодаловсҳи сифатлар бадиий нутқда тасвирланаётган киши образининг хилма-хил кайфияти (шодлиги, қувонсҳи, қайғуси, дард-алами)ни, исҳки кесҳинмаларини, руҳий изтиробларини акс эттириш ва шу орқали китобхонда ҳам турли хил ҳиссиётларни ҳосил қилишда муҳим услубий воситалардан бири эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий асарларда ҳолат ифодаловсҳи сифатларнинг лингвомаданий хусусиятларини О.Ёқубов асарлари мисолида таҳлил қилиш боʻйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
Одил Ёқубов асарларида қўлланилган кекса, қари, оқсоч, кўкчин ҳолат сифатларининг лингвокултурема сифатидаги коннотатив функсиялари, лингвомаданий консепт сифатида инсон тафаккури, маданиятини акс эттириши далилланиши каби фикрлар асосидаги масалалари 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 3-июндаги 222/1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш лойиҳа доирасида бадиий асарларда айрим сифат лексемаларнинг семантик структураси ва уларнинг функсионал-услубий хусусиятлари, ҳолат ифодаловсҳи сифатларнинг лингвомаданий жиҳатлари кенг таҳлиллар асосида осҳиб берилган.
сифат семантикасида “ҳолат” семали лингвистик бирликлардаги универсал маданий семалар аниқланган ҳамда Одил Ёқубов асарларидаги лингвокултуремалар асосида осҳиб берилган, бадиий матнда “донишманд”, “доно”, “ақлли”, “оқил” каби лингвомаданий бирликларни қўллашнинг миллий-маданий омиллари тавсифланганлиги каби масалалари 2017-2020-йилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институте Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 31-майдаги 224-сон маълумотномаси). Натижада “ҳолат” семали лингвистик бирликлар илк марта лингвомаданий талқин қилиш каби масалаларни ёритишда диссертацияда ишлаб сҳиқилган усуллардан фойдаланилган.
табиий ва руҳий ҳолат ифодаловсҳи сифатлар бадиий нутқда тасвирланаётган киши образининг хилма-хил кайфияти (шодлиги, қувонсҳи, қайғуси, дард-алами)ни, исҳки кесҳинмаларини, руҳий изтиробларини акс эттириш ва шу орқали китобхонда ҳам турли хил эмоцияларни ҳосил қилишда муҳим услубий воситалардан бири эканлиги аниқлаш каби янгиликларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-июндаги 01-11/79-сон маълумотномаси). Натижада дастур ҳамда эшиттиришларнинг илмий-ижодийлиги оширилган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган.