Жураев Жамолиддин Аминджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ҳайдар Хоразмийнинг “Гулшан ул-асрор” асари матний-қиёсий тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.2.DSc/Fil808.
Илмий маслаҳатчи: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Номозович, филология фанлари доктори, профессор, Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор, Исломов Зоҳиджон Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқан давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “Гулшан ул-асрор” асарининг матний-қиёсий тадқиқини амалга ошириш ва Ҳайдар Хоразмийнинг бошқа асарларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Гулшан ул-асрор”нинг номланиш масаласига аниқлик киритилган, шунингдек, Ҳайдар Хоразмий “Меърожнома”, “Гул ва Наврўз” достони ва Мирзо Улуғбекка атаб ёзилган бир туркий қасида муаллифи экани далилланган;
“Гулшан ул-асрор”нинг дунё қўлёзма фондларидаги 19 та араб, иккита уйғур, биттаси уйғур-араб ёзувидаги қўлёзма ва иккита тошбосма нашри борлиги аниқланиб, “Гулшан ул-асрор” ва “Махзан ул-асрор”даги ҳикоялар сони ҳамда шу туркумида яратилган Саййид Қосимий, Алишер Навоий, Комрон Мирзо асари билан қиёсланиб, фарқли жиҳатлари асосланган;
“Гулшан ул-асрор”даги Қуръони Каримдан олинган матнлар мазмунига мос қўлланган шеърий санъатлар ва уларда юзага келган матний фарқларининг муқоясасини амалга оширилиб, фарқлари аниқланган;
Алишер Навоий асарлари учун тузилган “Бадўэ ал-луғат”, “Абушқа”, “Санглох”, “Луғати чиғатоий ба форсий” ва “Луғати атрокия” каби луғатларда “Гулшан ул-асрор” байтларидан иллюстрация сифатида фойдаланилгани ва уларнинг асар қўлёзмаларидаги матнидан фарқлари очиб берилган;
дунё фондларида “Гулшан ул-асрор”нинг олтита миниатюрали қўлёзма мусхасининг мавжудлиги аниқланиб, уларнинг асар матни талқинлари, илмий-танқидий матнни тузишдаги аҳамияти ва Шарқ миниатюра санъатига оид манба сифатидаги аҳамияти далилланган;
асар матнининг қўлёзма, тошбосма ва нашрларида фарқлар борлиги кўрсатилиб, илмий-танқидий матн яратиш принциплари ишлаб чиқилган ва ўнта қўлёзма асосида илмий-танқидий матни тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳайдар Хоразмининг “Гулшан ул-асрор” асари матний-қиёсий тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
“Бадўэ ал-луғат”, “Абушқа”, “Санглох”, “Луғати чиғатоий ба форсий”, “Луғати атрокия” каби луғатларда “Гулшан ул - асрор” асаридан, қадимий туркий тилларда кам учрайдиган сўз ва сўз бирликлари бўйича олинган хулосалар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти универитети 2024-йил 6-сентябрдаги 04/1-2306-сон маълумотномаси). Натижада, Ҳайдар Хоразмий ҳикоятларида қўлланилган ва кўплаб луғатларга киритилган қадимий туркий сўз ва сўз бирликларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ижодкор адабий майлларини ифодалашдаги ўрни ва бадиияти юзасидан аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
“Гулшан ул-асрор” асарининг яратилиш тарихи, тузилиши, асарга турдош бўлган манбалардан фарқли жиҳатлари, маснавий жанридаги шеърлар ҳамда уларнинг ифода имкониятлари юзасига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедия тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти универитети 2024-йил 6-сентябрда¬ги 04/1-2305-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа матннинг қиёсий назариясига бағишланган қисмлари манбалар таҳлили ва матнни яратилиши тараққиётига оид хулосалар билан бойиган;
Ҳайдар Хоразмийнинг ҳаёт йўли ва ижодий фолиятига оид материаллар, унинг адабиётшуносликка оид фаолияти, бу борада ёзиб қолдирган фикрлари қўлёзма нусхаларига оид илмий-назарий хулосалар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-2019122558-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформаси яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 6-сентябрдаги 04/1-2307-сон маълумотномаси). Натижада, муаллифнинг ёзиб қолдирган асарлари ва ундаги арабий-форсий сўз бирликлари билан бирга ҳозирги пайтда истеъмолдан чиқиб кетган туркий сўзлар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилган;
Ҳайдар Хоразмийнинг Низомий Ганжавий асарларига муносабати, бу икки тарихий сиймонинг асарлари мумтоз адабиётдаги талқинларига таҳлил ва хулосалардан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2022-2024-йиллар бажарилган ЎА-22-24 рақамли ўзбек-озарбайжон адабий –маданий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданияти Марказининг 2024 –йил 12-декабрдаги № 47/АЗ сон маълумотномаси). Натижада, адабий таъсир ва адабий алоқа ҳодисалари, бир ижодкорнинг кейинг давр адабиётига таъсири каби тадқиқотлардан Озарбайжон Маданияти Маркази фойдаланган;
“Гулшан ул-асрор”дан кейин яратилган асар муаллифлари Алишер Навоий, Саййид Қосимий ва Комрон Мирзоларнинг “Махзан ул-асрор” туркумида яратилган асарлари структурал жиҳатдан ўрганилди. “Гулшан ул-асрор”нинг халаф ижодкорлар асарларидаги ҳикояларнинг муқоясаси, Алишер Навоий асарлари учун тузилган луғатлар Ҳайдар Хоразмийнинг “Гулшан ул-асрор” асари ва уларнинг қўлёзма нусхаларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси “Субҳидам” дастурида эфирга узатилган телекўрсатувлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси “Субҳидам” дастури 2024-йил 6-сентябрдаги 212/13-10-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларга буюк шоир шеъриятининг нозик қирраларини таништиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
“Гулшан ул-асрор”нинг миниатюрали қўлёзма мусхаларининг ҳошиясидаги қадимий туркий сўзлар ва уларнинг имловисига оид хулосалардан Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2018-2021-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали 2025-йил 5-мартдаги 99-сон маълумотномаси). Натижада, туркий тилда битилган “Гулшан ул-асрор”нинг миниатюрали қўлёзмаларидаги қадимий туркий сўзлар ва уларнинг имлоси юзасидан умумлашмалар чиқаришга ёрдам берган.