Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Зебо Бахрамовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний имконияти чекланган спортчи талабаларнинг касбий-амалий машғулотларида жест ва атамаларни ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6177.
Илмий раҳбар: Рахмонова Муқаддас Қахрамоновна педагогика фанлари доктори, доцент. Илмий маслаҳатчи: Хўжамкелдиев Ғафур Султон ўғли педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори, профессор, Ярашев Комилжан Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний имконияти чекланган спортчи талабаларнинг касбий-амалий машғулотлари жараёнида жест ва атамаларни ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўриш ва эшитиш қобилийатида нуқсони бор спортчи-талабаларни жисмоний тайёргарлигини ошириш учун ҳафтанинг бошида субмаксимал ва максимал зонадаги айланма машғулот, иккинчи яримида оғирлаштирилган (мушак массасини ошириш) ҳамда стречинг (динамик ва статик чўзилиш) воситаларини машғулот микроциклларида вариатив қўллаш ҳисобига оператив тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
имконийати чекланган талабалар машғулотларида амалий тайёргарликни ошириш учун жарима жестларини кўриш ва эшитиш қобилиятида нуқсони бор талабаларда қўллаш бўйича махсус мослаштирилган машқлар мажмуасини (ҳаракатланиш имкониятларини инобатга олган ҳолда янги йўналишларни белгилаш, енг ичида бармоқлар учун жарима жестларини қўллаш каби) танлаб йўналтириш ҳисобига машғулот воситаларини назарий ва амалий интеграция қилиш жараёни такомиллаштирилган;
жисмоний имконийати чекланган талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш учун педагогик инновацион билим, кўникма ва малакасини шакллантиришга асосланган таълим кластерини ўзаро манфаатли таъсирини машғулотларда жестларни параспорт турларига танлаб йўналтириш ҳисобига адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини касбий-амалий таййорлаш имконийатлари кенгайтирилган; 
жисмоний тарбийа ва спорт йўналишидаги имконийати чекланган талабаларни назарий тайёргарлигини ошириш учун спорт атамаларини таҳлил қилиб такомиллаштиришга қаратилган тўрт босқичли (мақсади, мазмуни, жарайони ва баҳолаш) касбий компетентликни жисмоний машқларни бажаришда ҳаракат уйғунлигини ривожлантириш моделини юклама ва дам олишни тизимли уйғунлаштириш ҳисобига мусобақалар фаолиятида қўлланиладиган атамаларини қисқа вақт давомида ўзлаштириш имконийатлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт таълим йўналиши талабаларда жест ва атамаларни ўргатиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари асосида:
кўриш ва эшитиш қобилийатида нуқсони бор спортчи-талабаларни жисмоний тайёргарлигини ошириш учун ҳафтанинг бошида субмаксимал ва максимал зонадаги айланма машғулот, иккинчи яримида оғирлаштирилган (мушак массасини ошириш) ҳамда стречинг (динамик ва статик чўзилиш) воситаларини машғулот циклларида вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар адаптив жисмоний тарбия ва спорт йўналишдаги талабаларнинг касбий-амалий машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг  2024-йил 2-декабрдаги 03-16/12295-сон маълумотномаси). Натижада эшитиш қобилиятида нуқсони бор талабаларда умумий жисмоний тайёргарлик 13,2 % га кўриш қобилиятида нуқсони бор талабаларда 11,6% га яхшиланишга эришилган;
имконийати чекланган талабалар машғулотларида амалий тайёргарликни ошириш учун жарима жестларини кўриш ва эшитиш қобилиятида нуқсони бор талабаларда қўллаш бўйича махсус мослаштирилган машқлар мажмуасини (ҳаракатланиш имкониятларини инобатга олган ҳолда янги йўналишларни белгилаш, енг ичида бармоқлар учун жарима жестларини қўллаш каби) танлаб йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар адаптив жисмоний тарбия ва спорт йўналишдаги талабаларнинг касбий-амалий машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг  2024-йил 2-декабрдаги 03-16/12295-сон маълумотномаси). Натижада турникда тортилиш тестини тадқиқот бошида 4.82 марта амалага оширган бўлса тадқиқотдан охирида 7.42 мартага яхшиланган;
жисмоний имконийати чекланган талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш учун педагогик инновацион билим, кўникма ва малакасини шакллантиришга асосланган таълим кластерини ўзаро манфаатли таъсирини машғулотларда жестларни параспорт турларига танлаб йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар адаптив жисмоний тарбия ва спорт йўналишдаги талабаларнинг касбий-амалий машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2023-йил 23-июндаги 24-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларининг эшитиб тушинганини айтиш (лингвистик) 16% га яхшиланишга эришилган;
жисмоний тарбийа ва спорт йўналишидаги имконийати чекланган талабаларни назарий тайёргарлигини ошириш учун спорт атамаларини таҳлил қилиб такомиллаштиришга қаратилган тўрт босқичли (мақсади, мазмуни, жарайони ва баҳолаш) касбий компетентликни жисмоний машқларни бажаришда ҳаракат уйғунлигини ривожлантириш моделини юклама ва дам олишни тизимли уйғунлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Паралимпия спорт мусобақаларига захира спортчилар тайёраш учун киниматик ва психо-физиологик тавсифлар бўйича саралаш тизимини ишлаб чиқиш” номли лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги АЛМ202306161314-сон инновацион лойиҳа). Натижада 60 метр масофага югуришда тадқиқот бошида 11.44 сония бўлган бўлса тадқиқот охирида 11.10 сонияга яхшиланишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish