Сатиев Шуҳрат Комиловичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Футболчиларнинг техник-тактик махоратларини, эмоционал холатларга боғлиқлигини баҳолашнинг методик асосларини такомиллаштириш” (16-17 ёшли ўсмирлар мисолида), 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3 PhD/Ped677.
Илмий раҳбар: Азизов Сабитхан Валиевич педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Муҳсинбек Сотиволдиевич редагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Талипжанов Асқар Инамжанович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатларини хусусиятлари ҳамда эмоционал ҳолатинини баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
футбол академиялари 16-17 ёшли футболчиларининг ўйин пайтида кўрсатган техник ва тактик маҳоратларининг самарадорлигини, шунингдек уларнинг психологик ҳолатлари билан бог'лиқлигини аниқлаш ҳисобига эмоционал стрессларга бардошлилик даражасини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
футболчиларнинг машғулотлар ва мусобақалар давомида техник-тактик маҳоратларини ижобий ёки салбий оқибатларини эмоционал ҳолатларга боғлиқлигини такомиллаштириш орқали ўйинда юқори фаоллик даражаси ва эмоционал ҳолатини назорат қилиш самарадорлиги оширилган;
16-17 ёшли футболчиларнинг эмоционал ҳолатини аниқлаш учун организмни стрессга бардошли ёки бардошсизлилигини кўрсатувчи психодиагностик методи параметрлари ва шкалаларини тоифаларга ажратиш ҳисобига психоемоционал кўрсаткичларнинг мавжуд қийматларини тизимли рўйхатга олиш имкониятлари кенгайтирилган;
футболчиларни эмоционал ҳолатини баҳолаш бўйича такомиллаштирилган методини мобил компютер иловаларини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларни турли машғулотлар ва мусобақалар жараёнида мураббийлар томонидан оператив тарзда баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатларининг хусусиятларини ва эмоционал ҳолатини баҳолаш бўйcиҳа таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш асосида,
футбол академиялари 16-17 ёшли футболчиларнинг эмоционал ҳолатини баҳолаш учун машғулотлар жараёнида техник-тактик маҳоратларининг даражаси самарадорлигини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона водийсии футбол академиялари машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлигининг 2025 йил 28-июндаги 03-16/6537-сон маълумотномаси). Натижада, умумий стрессларга бардошлилик даражаси 12.5% га яхшиланган;
16-17 ёшли футболчиларнинг стресс ҳолатини аниқлаш учун организмни стрессга бардошли ёки бардошсизлилигини кўрсатувчи «СЕҲБ” методи параметрлари ва шкалаларини ишлаб чиқиш ва котегорияларга ажратиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти футбол академияси машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлигининг 2024 йил 28-июндаги 03-16/6537-сон маълумотномаси). Натижада Наманган ФА жамоаси ҳар бир ўйинда ўртача 878,4±18,06 техник–тактик ҳаракатлардаги (ТТХ) нуқсонлар 29,65 %га камайганини қайд этган;
футболчиларни эмоционал ҳолатини баҳолаш асосида мусобақа ва машғулотлар давомида Спилберг-Ханин методи асосида такомиллаштирилган «СЕҲБ” методини тажрибада асослаб бериш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон вилояти футбол академияси машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлигининг 2024 йил 28-июндаги 03-16/6537-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон ФА жамоасининг ҳар бир ўйинда ўртача ТТХ, нуқсонлар даражаси 0,72%га камайган;
футболчиларни эмоционал ҳолатини баҳолаш бўйича такомиллаштирилган “СЕҲБ” методини мобил компютер иловаларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти футбол академияси машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлигининг 2024 йил 28-июндаги 03-16/6537-сон маълумотномаси). Натижада, футболчилардан “Адаптация” гуруҳи 13.4. % дан 17.6% га ўсгани “Абулия”гуруҳи 30.4% дан 8.6% фоизга пасайганини “Абасия” гуруҳи 21.3% фоизи дастлабки кўрсаткичдан 4.3% фоизга пасайиш , Аверсив” мусобақа даврида стрессларда узоқ қолувчлар гуруҳи 43.0% дан 36.6% га пасайган.