Sayt test rejimida ishlamoqda

Шопулатова Насиба Умировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc); Кенжаева Муҳайё Абдумуродовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ёзма матнларнинг синтактик жиҳатини таҳлил қилишга йўналтирилган дидактик ҳаракатлар тизимларининг фаол омилларини  грамматик тушунчалар иерархияси талабларига кўра таснифлаш ҳамда инсон эҳтиёжлари пирамидасига босқичма-босқич мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш модели грамматик қоидалар мазмуни компетенсиявий, рефлексив, тизимли, шахсий-фаолиятли, фаолиятли ёндашувларнинг интегратив яхлитлигини таъминлаш ҳамда билим олиш фаолияти мазмун ва шаклларини таҳлилий аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикаси грамматик тил фаоллиги даражаси баҳолашнинг репродуктив, продуктив ва креатив даражаларини мазмунли комплекслаш, грамматикага оид ахборот билан ишлаш кўникмасини ошириш ва ўзлаштириладиган топшириқларни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида грамматик компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги мустақил изланишга  ундовчи хусусиятларни ўз-ўзини ривожлантириш хусусиятларига адаптив мослаштириш ҳамда мустақил билиш фаолиятини рағбатлантиришни изчил қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ёзма матнларнинг синтактик жиҳатини таҳлил қилишга йўналтирилган дидактик ҳаракатлар тизимларининг фаол омилларини  грамматик тушунчалар иерархияси талабларига кўра таснифлаш ҳамда инсон эҳтиёжлари пирамидасига босқичма-босқич мослаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар асосида “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фанидан дарслик яратилган. (Низомий номидаги ТДПУнинг 2025-йил 10-мартдаги  11-05-1504/04-сонли маълумотномаси) Натижада тил ўрганиш истагида бўлган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг таълим олиши жараёнида грамматик саводхонлигининг ўсишига хизмат қилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш модели грамматик қоидалар мазмуни мотивацион, компетенсиявий, рефлексив, тизимли, шахсий-фаолиятли, фаолиятли ёндашувларнинг интегратив яхлитлигини таъминлаш ҳамда билим олиш фаолияти мазмун ва шаклларини таҳлилий аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар негизида “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик ишлаб чиқилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2025-йил 10- мартдаги  11-05-1504/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантиришга ва нутқий мулоқотга киришиш имкониятини оширишга хизмат қилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикаси грамматик тил фаоллиги даражаси, баҳолашнинг репродуктив, продуктив ва креатив мезонларини мазмунли комплекслаш, грамматикага оид ахборот билан ишлаш кўникмасини ошириш ва ўзлаштириладиган топшириқларни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик ишлаб чиқилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2025-йил 10-мартдаги  11-05-1504/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг таълим олиш жараёнида грамматикани ўрганиш орқали грамматик саводхонликлари ривожланишига хизмат қилган;  
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида грамматик компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги мустақил изланишга  ундовчи хусусиятларни ўз-ўзини ривожлантириш хусусиятларига адаптив мослаштириш ва мустақил билиш фаолиятини рағбатлантиришни изчил қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик ишлаб чиқилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2025-йил 10-мартдаги  11-05-1504/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг қизиқишлари ва ижтимоий-коммуникатив, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish