Умаров Озод Темировичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали волейболчиларда махсус жисмоний сифатларни антропогенетик кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3234.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Газиев Шукуржон Шухрат ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Кдирова Мухаббат Алланиязовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали волейболчиларда махсус жисмоний сифатларни антропогенетик кўрсаткичларни эътборга олган ҳолда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
15-17 ёшли волейболчиларнинг чидамлилигини ошириш учун антропометрик белгиларнинг ўзгарувчанлиги даражаси сагитал оғишининг катталигига боғлиқ бўлган антропометрик белгиларни уч гуруҳга ажратишда фронтал оғиш қийматларининг катталиги тананинг тотал кўрсаткичлари ўзининг тавсифларини ўзгартириши ва ошириш ҳисобига тананинг узунлиги ва кенглиги катталикларини оператив аниқлаш имкониятлари кенгайтирилган;
волейболчиларнинг бурчак, либиро ва ҳужумчиларни ўйин амплуаларига саралаш ва информатив белгиларни аниқлаш учун тана узунлиги асосида ўйин турларида генетик усулларни қўлланилиши ҳисобига танланган спорт тури учун алоҳида иқтидорга эга бўлган болалар ва ўсмирлар организмини захира имкониятларини информатив функсионал кўрсаткcиҳлари бўйича спорт турларига йўналтириш имкониятлари кенгайтирилган;
15-17 ёшли волейболчиларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантирувчи микроциклда зарбдор таъсир қилувчи машқлар воситаларини шиддат зоналарида турли позицияларда қўллаш ҳисобига мусобоқа фаолиятида турли ҳужум ҳаракатларини бажариш самарадорлиги оширилган;
волейболчиларнинг машғулот жараёнида техник тайёргарлиги даражасини оширишга қаратилган сакраш машқларида тўпни узатиш вақтидаги аниқликни оширишга йўналтирилган сакраш ҳаракатларни ҳар бир фаза бўйича етакчи мушакларни бажарадиган иши ва таянч-ҳаракат аппарати бўғимларини иштироки билан морфо-кинезиологик таҳлилини амалга оширувчи махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига техник тайёргарлик даражаси ошириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали волейболчиларда махсус жисмоний сифатларни антропогенетик кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда ривожлантириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
15-17 ёшли волейболчиларнинг чидамлилигини ошириш учун антропометрик белгиларнинг ўзгарувчанлиги даражаси сагитал оғишининг катталигига боғлиқ бўлган антропометрик белгиларни уч гуруҳга ажратишда фронтал оғиш қийматларининг катталиги тананинг тотал кўрсаткичлари ўзининг тавсифларини ўзгартириши ва ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланадиган малакали волейболчиларнинг тренировка жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигини 2024-йил 21-июндаги №0816-6275-сон маълумотномаси). Натижада, волейболчиларни 6 та кўрсаткичлари бўйича сифатлари 5,2 % дан 6,8% га яхшиланган;
волейболчиларнинг бурчак, либиро ва ҳужумчиларни ўйин амплуаларига саралаш ва информатив белгиларни аниқлаш учун тана узунлиги асосида ўйин турларида генетик усулларни қўлланилиши бўйича таклиф ва тавсиялар Жизах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланадиган малакали волейболчиларнинг тренировка жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигини 2024-йил 21-июндаги №0816-6275-сон маълумотномаси). Натижада, волейболчиларни аниқлик сифати 6,3%-7,3% га яхшиланган;
15-17 ёшли волейболчиларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантирувчи микроциклда зарбдор таъсир қилувчи машқлар воситаларини шиддат зоналарида турли позицияларда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқув-тренировка жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 21-июндаги №0816-6275-сон маълумотномаси). Натижада, волейболчиларни аниқлик сифати 6,3% - 7,3% га яхшиланган;
волейболчиларнинг машғулот жараёнида техник тайёргарлиги даражасини оширишга қаратилган сакраш машқларида тўпни узатиш вақтидаги аниқликни оширишга йўналтирилган сакраш ҳаракатларни ҳар бир фаза бўйича етакчи мушакларни бажарадиган иши ва таянч-ҳаракат аппарати бўғимларини иштироки билан морфо-кинезиологик таҳлилини амалга оширувчи махсус машқлар мажмуаси бўйича таклиф ва тавсиялар Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланадиган малакали волейболчиларнинг машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигини 2024-йил 21-июндаги №0816-6275 сон маълумотномаси). Натижада, зарба характеридаги аксентлаштирилган машқларни қўллаш туфайли 6,8% га яхшиланган.