Қодирова Наргиза Мухтаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.PhD/Ped4798.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Акромов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг (касбий тайёргарликни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари “Устоз шогирд” методи анъаналарига асосланган таълим мазмуни, педагогик ҳамда тарих фани ўқитувчиси фаолияти) касбий сифатлари операционал-технологик функсияларнинг хусусиятларини педагогик рефлекция тамойилларига ўзаро умумкасбий ва махсус фанлар интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг модели фаолият тузилмаси тарихий маълумотларнинг илмий, маънавий, педагогик моҳиятини, тарихий тушунчалар этимологиясини билиш, педагогик амалиётда касбий тайёргарликни ривожлантиришдаги билимга қўйиладиган талаблар тушунишлик, мукаммаллик, ихчамлилик, оперативлилик ва тизимлилик асосида услуб ва воситаларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси касбга йўналтирилган интерфаол методлар (Смарт технологй, Cасе-студй, спиндер, баҳслашув, муаммоли таълим, блиц, ролли ўйинлар)ларни, шахсий сифатларини ривожлантиришда ўқитувчилик фаолиятини жадаллаштириш воситалари ҳамда бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг акмеологик нуқтаи назар ўз-ўзини англаш жараёни ва натижаси сифатида синектик тафаккурга йўналтирилган ўз-ўзини таҳлил этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг самарадорлиги таълим сифатини таъминлаш ва тарбиявий жиҳатларини кучайтириш, баҳолашнинг касбий мулоқотни амалга ошира олиш, касбий муаммоли вазиятларни ҳал қила билиш, касбга оид ахборот билан ишлаш мезонларини шахсий сифатларини ривожлантиришнинг шаклланганлик даражалага мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий сифатлари операционал-технологик функсияларнинг хусусиятларини педагогик рефлекция тамойилларига ўзаро умумкасбий ва махсус фанлар интеграцияси асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилди. Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи асосида берилган 438214-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллашган.
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг модели фаолият тузилмаси тарихий маълумотларнинг илмий, маънавий, педагогик моҳиятини, тарихий тушунчалар этимологиясини билиш, педагогик амалиётда касбий тайёргарликни ривожлантиришдаги билимга қўйиладиган талаблар тушунишлик, мукаммаллик, ихчамлилик, оперативлилик ва тизимлилик асосида услуб ва воситаларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи асосида берилган 438214-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада дарс машғулотлари ва педагогик амалиётда бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.
бўлажак тарих фани ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси касбга йўналтирилган интерфаол методлар (Смарт технологй, Cасе-студй, спиндер, баҳслашув, муаммоли таълим, блиц, ролли ўйинлар)ларни, шахсий сифатларини ривожлантиришда ўқитувчилик фаолиятини жадаллаштириш воситалари ҳамда бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг акмеологик нуқтаи назар ўз-ўзини англаш жараёни ва натижаси сифатида синектик тафаккурга йўналтирилган ўз-ўзини таҳлил этиш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЁА-л-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 1-февралдаги 02-07-282/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик тузилмасини такомиллаштриш имконини берган.
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг самарадорлиги таълим сифатини таъминлаш ва тарбиявий жиҳатларини кучайтириш, баҳолашнинг касбий мулоқотни амалга ошира олиш, касбий муаммоли вазиятларни ҳал қила билиш, касбга оид ахборот билан ишлаш мезонларини шахсий сифатларини ривожлантиришнинг шаклланганлик даражалага мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажатилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқирҳ” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 1-февралдаги 02-07-282/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга эришилган.