Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунова Дилдора Рахматжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида ҳайвонлар ҳаракатини ифодаловчи тил бирликларининг лингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil14033. 
Илмий раҳбар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович филология фанлари доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Абдупаттоев Муҳаммадтоҳир Тожимаматович, филология фанлари доктори, профессор, Кабилова Зебинисо Муратовна, филология фанлари номзоди, доцент
Етакчи  ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳайвон ҳаракатини ифодаловчи лисоний бирликларнинг лингвистик хусусиятларини очиб бериш ва зооним таркибли лингвомаданий бирликларнинг миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳайвонлар ҳаракатини ифодаловчи тил бирликлари структураси зооним + ҳаракат ҳамда ҳаракат + мазмун усулида шаклланганлиги аниқланган, уларнинг идроки масаласида визуал, мантиқий ва ҳиссий ёндашув тамойиллари, идрок масаласининг умумий ва миллий-маданий фарқлари очиқланган;
ҳайвонлар ҳаракатини ифодаловчи лексемалар лексик-семантик гуруҳга бўлиниб, улардан кўпроқ от, ит ва туянинг турли ҳаракатини ифодаловчи бирликларнинг инсоннинг шундай ҳаракатларини ифодалашга ихтисослашуви каби ассоциатив имкониятлари ҳамда миллий-маданий хусусиятлари очиқланган;
зооним компонентли мақол ва иборалар ҳайвонлар ҳаракатини ифодаловчи тил бирликлари асосида пайдо бўлиши, ушбу ҳаракатлар этноснинг ўзига хос диний ва миллий-маданий мансублигини, дунёқарашини, хулқ-атвор меёрларини акс эттирувчи восита сифатида шу мезонлар асосида типик ва  универсал  образ яратиш хусусиятига эгалиги асосланган;
тилда ҳайвонлар ҳаракати билан боғлиқ метафорик тасаввурларнинг пайдо бўлишида архетипик тасаввурларга асосланган лингвоментал жиҳатларнинг устунлик қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили лексик фондида ҳайвонлар ҳаракатини ифодаловчи тил бирликларининг қамрови масаласини, этнолингвистик ҳамда лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш, уларнинг лексик-семантик гуруҳларини аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ҳайвонлар ҳаракатини ифодаловчи тил бирликлари структураси зооним + ҳаракат ҳамда ҳаракат + мазмун усулида шаклланганлиги, уларнинг идроки масаласида визуал, мантиқий ва ҳиссий ёндашув тамойиллари, идрок масаласининг умумий ва миллий-маданий фарқлари хусусидаги хулоса ва натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали томонидан тайёрланган “Табиат шифохонаси”, “Завқли ўрмонча”, “Уйимдаги табиат”, “Мўжизалар ороли”, “Қизиқарли саёҳат”, “Ассалом, болажон” теледастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ёшлар телерадиоканали” аксионерлик жамиятининг 2024-йил 14-апрелдаги 14-03-54-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг мазмунан бойитилиши, унинг таъсирчанлиги ортиши таъминланган;
ҳайвонлар ҳаракатини ифодаловчи лексемалар лексик-семантик гуруҳга бўлиниб, улардан кўпроқ от, ит ва туянинг турли ҳаракатини ифодаловчи бирликларнинг инсоннинг шундай ҳаракатларини ифодалашга ихтисослашуви каби ассоциатив имкониятлари ҳамда миллий-маданий хусусиятлари хусусидаги хулоса ҳамда назарий маълумотлардан Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг “Тафаккур”, “Хазинамсан китоб”, “Маънавият” каби теледастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-декабрдаги 01-13/223-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу теледастурлар ва эшиттиришларнинг таъсирчан бўлиши таъминланиши билан бирга нутқий маданият, нутқий этикет каби ўзбекона миллий қадриятлар доирасида самарали мулоқот ташкил этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish