Сажид Валия Валаппилнинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Билингвал жамиятда ўзбек дискурсидаги код алмашинувининг лингво-когнитив аспекти”.
10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5439
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16 қошидаги бир марталик илмий кенгаш
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Мортеза Амиршеибани, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Гўзал Рахимова филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади код алмаштириш жараёнида тилни қайта ишлашнинг лингвокогнитив жиҳатларини ўрганиш ва бу жараёнларнинг билингвал дискурсда ўзлик тушунчасининг шаклланишига қандай таъсир кўрсатишини тадқиқ этиш саналади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистоннинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ўзига хос ўрнини акс эттириб, ўзбек ва инглиз тилларининг ўзига хос қоришмасини ифодаловчи “Ўзбенг тили” деб номланган янги атама таклиф этилди;
- Ўзбекистондаги рақамли платформаларнинг гибрид тиллар ривожланишига қўшаётган ҳиссасини ўрганиш орқали маҳаллий миқёсда онлайн коммуникацион вазиятнинг офлайн мулоқотига таъсири ва унинг тил эволюциясига таъсирига доир илмий мулоҳазалар далилланган;
- тадқиқот натижасида мактаб ва иш жойларида кодларни алмаштириш лисоний ҳамжамиятда унинг маҳаллий ва глобал миқёсда мулоқотни яхшилаш учун фойдаланиш мумкинлиги, шунингдек, ўзбек тили ва маданиятини шакллантиришда ўзининг анъанавий қадриятларини замонавий таъсирлар билан мувозанатлаштириш ҳолатлари юзасидан назарий қарашлар фактик манбалар билан асосланган;
- тадқиқот доирасида ўзбек ёшлари томонидан ижтимоий тармоқларда кенг қўлланиладиган рақамли сленглар ўрганилиб, у ёки бу сўзларнинг виртуал мулоқотда қўлланилиши натижасида ўзбек тили луғат бойлигига, оғзаки ва ёзма нутққа кўрсатаётган таъсири масалалари ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги: қоълланган уондашув, усул ва назариу маълумотларнинг ишончли илмиу манбалардан олингани, келтирилган таҳлиллар илмий ва методологик тамойилларига мослиги, ишнинг мақсади ва вазифаларига биноан рационал-типологик, социолингвистик, субстансиал, дискурсив таҳлил методлари воситасида асосланганлиги, назариу фикр ва хулосаларнинг амалиуотга жориу етилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. .
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмиу аҳамиуати шундаки, код алмаштириш ҳодисасини лингво-когнитив аспектда таҳлил қилиш ва уларнинг назарий асосларини ўрганиш орқали тил назарияси ва социолингвистика учун муҳим ресурс вазифасини бажаради. Шунга асосан, тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти қуйидагича белгиланади:
Ўзбекистонда код алмаштириш бўйича олиб борилган изланишлар назарий ютуқлар ва ижтимоий тилшунослик динамикаси билан ажралиб туради, айниқса кўп тилли муҳитларга эътибор қаратилганда. Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ижтимоий вазиятга қараб, ўзбек тилида сўзлашувчилар ўзбек, рус ва инглиз тиллари ўртасида алмашиб гаплашишлари мумкин. Бизнингча, бу ҳолат инсоннинг тил танлашига унинг иқтисодий ва ижтимоий мавқейи таъсир кўрсатишини яққол намоён этади. Тадқиқот натижаларининг амалиу аҳамиуати илмий ишдаги назариу умумлашма ва таҳлиллардан “Назарий тилшунослик”, “Социолингвистика”, “Когнитив тилшунослик”, “Амалий лингвистика” каби фанлардан машғулот олиб бориш, махсус курс, семинарлар оʻтказишда ҳамда оъқув қоълланма, дарслик, мажмуалар уаратишда, луғатлар тузишда фоудаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Шунингдек, келгусида мазкур соҳада амалга оширилиши мумкин боʻлган фундаментал тадқиқотларга методик жиҳатдан ресурс боʻла олиши диссертациуанинг амалий аҳамиятини билдиради.