Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиева Насиба Кенжаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Профессор Владимир Григоревич Гакнинг лингвистик мероси: лисоний-когнитив таҳлил” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4470 
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камалович филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01. 
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжан Давировна филология фанлари доктори (DSc), профессор, Қулмаматов Дўстмамат Саттарович филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
 Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессор Владимир Григоревич Гак илмий меросининг лисоний-когнитив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
В.Г.Гакнинг француз орфографиясида тизимли синхрон, чет тилини ўқитиш амалиётида функсионал, француз тилида сўз ясашдаги оғзаки–номинал конвертасиянинг табиатини аниқлашга ёрдам берувчи ноанъанавий  ёндашувларини тизимлаштириш орқали олим илмий меросининг лисоний, когнитив ривожланиши, қиёсий-структур  хусусиятлари очиб берилган;
роман тилларининг пайдо бўлишидаги аоûт, август > агосто  > аост >  [у], [ут] аоûт каби ўхшашлиги аниқланиб,  роман тилларининг ажралиш сабабларини эса субстрат - мустамлакачи тил билан аралашган маҳаллий тил, ижтимоий лингвистик омиллар, икки тиллилик, янги роман тилининг шаклланиш омиллари, суперстрат–асл тил томонидан ўзлаштирилган, маҳаллий бўлмаган аҳолининг йўқ бўлиб кетган тили, адстрат-қўшни давлатлар тилларининг ўзаро аралашуви  ҳодисалари орқали асосланган;
В.Г.Гак француз ва рус тилида гап  тузилишининг семантик, синтактик ва коммуникатив уч даражаси ўртасидаги муносабатлар қиёсланиб, француз тилида гапнинг синтактик қурилиши кўпроқ коммуникатив даража билан, рус тилида эса семантик даража билан  боғлиқ эканлиги  исботланган ва Қуанд эст-cе қуе же те воис?, Ту виенс cе соир, Демаин, же рентре тард каби семантик учбурчакнинг уч томонидаги муносабатни-тил-тафаккур-экстралингвистик вазиятни ҳисобга олиш кераклиги далилланган;
В.Г.Гакнинг лексикография тилнинг луғат бойлигини тавсифлашда изоҳли, фразеологик, синонимик, шева, терминологик, грамматик, имло ва бошқа луғатлари асосида асарлари таржимаси лексик-семантик жиҳатдан очиб берилиб, сўзлар бадиий матнда ижодкорнинг олам ҳақидаги қарашларини акс эттириши cревер ла пансе à қн, авоир ла пеау cоурте, грос папас  каби фразеологизмлар билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессор Владимир Григоревич Гакнинг лингвистик мероси:лисоний-когнитив таҳлилидан олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
 В.Г.Гакнинг француз орфографиясида тизимли синхрон, чет тилини ўқитиш амалиётида функсионал, француз тилида сўз ясашдаги оғзаки–номинал конвертасиянинг табиатини аниқлашга ёрдам берувчи ноанъанавий  ёндашувларини тизимлаштириш орқали олим илмий меросининг лисоний, когнитив ривожланиши, қиёсий-структур  хусусиятлари очиб берилганлиги ҳақидаги қарашларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2014- 2016-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУСЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳасида француз ва ўзбек тилларида терминлар, фразеологизмларнинг лисоний-когнитив таҳлилига оид материаллардан фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 21-январдаги 185/02-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий тилларни ўқитиш борасидаги назарий жиҳатларнинг такомиллашувига эришилган;
роман тилларининг пайдо бўлишидаги аоûт, август > агосто  > аост >  [у], [ут] аоûт каби ўхшашлиги аниқланиб,  роман тилларининг ажралиш сабабларини эса субстрат - мустамлакачи тил билан аралашган маҳаллий тил, ижтимоий лингвистик омиллар, икки тиллилик, янги роман тилининг шаклланиш омиллари, суперстрат–асл тил томонидан ўзлаштирилган, маҳаллий бўлмаган аҳолининг йўқ бўлиб кетган тили, адстрат-қўшни давлатлар тилларининг ўзаро аралашуви  ҳодисалари орқали асосланганлигидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникасион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновасион тадқиқот лойиҳа мазмун-моҳиятини бойитган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 21-январдаги 186/02-сон маълумотномаси). Натижада, профессор В.Г.Гакнинг замонавий грамматиканинг энг йирик назариётчиси сифатида ҳозирги тилшунослик фани ва тил таҳлили усулларини ривожлантиришдаги ҳиссаси ҳар томонлама таҳлил қилинган;
В.Г.Гак француз ва рус тилида гап  тузилишининг семантик, синтактик ва коммуникатив уч даражаси ўртасидаги муносабатлар қиёсланиб, француз тилида гапнинг синтактик қурилиши кўпроқ коммуникатив даража билан, рус тилида эса семантик даража билан  боғлиқ эканлиги  исботланган ва Қуанд эст-cе қуе же те воис?, Ту виенс cе соир, Демаин, же рентре тард каби семантик учбурчакнинг уч томонидаги муносабатни-тил-тафаккур-экстралингвистик вазиятни ҳисобга олиш кераклиги асосида инновасион илмий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган услубий қўлланмаларни яратишга янгича ёндашув сифатида мазкур илмий тадқиқот ишини таҳлил қилиш натижалари ўқитувчиларнинг тил ва мулоқот кўникмаларини ошириш, шунингдек, ўқув жараёнини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштиришда  2022-2023 ва 2024-йилларда “Ўзбекистон – 2030 стратегияси – бахтли ва фаровон келажак кафолатидир”, “Маҳаллалар обод ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудуддир” каби республика грантлари, бундан ташқари, халқаро УСАИД ҳамда Хелсенки Фонди томонидан эълон қилинган грантларни бажаришда ҳам диссертасия илмий натижаларидан (хусусан, лисоний ва услубий таълимотининг ривожланиш қонуниятлари ва хусусиятлари, махсус саминарлар ташкил этиш, матн лингвистикаси, нутқ ва сосиопрагматика, луғатлар тузиш, илмий тадқиқот олиб бориш в.ҳ) методологик манба сифатида фойдаланилган. (Барқарор ривожланиш мақсадлари ижтимоий ташаббуслар марказининг 2024-йил 4-декабрдаги 148-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётга қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, монографияларнинг ҳамда терминологик тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
В.Г.Гакнинг лексикография тилнинг луғат бойлигини тавсифлашда изоҳли, фразеологик, синонимик, шева, терминологик, грамматик, имло ва бошқа луғатлари асосида асарлари таржимаси лексик-семантик жиҳатдан очиб берилиб, сўзлар бадиий матнда ижодкорнинг олам ҳақидаги қарашларини акс эттириши cревер ла пансе à қн, авоир ла пеау cоурте, грос папас  каби фразеологизмлар билан далилланганлиги асосида француз ва ўзбек тилларида арготик сўзлар ва фразеологизмларни семантик, лингвомаданий хусусиятларининг қиёсий-чоғиштирма таснифлари ва қиёсланаётган тилларда уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларига доир илмий-назарий хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-январ куни эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-декабрдаги № 01-07/412-сонли маълумотномаси). Натижада, илмий-маърифий аҳамиятга эга тавсиялар ҳақида маълумотнома берилган ва кейинги кўрсатувларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish