Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Жахонгир Жалолидиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лирик дискурс ва унинг социопрагматик аспекти (ўзбек халқ қўшиқлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3270. 
Илмий раҳбар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилоро Абдулхамидовна, филология фанлари  доктори,  профессор;  Келдиярова Гулчехра Сайдиевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек лирик қўшиқ нутқининг социопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.     
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лирик қўшиқлар миллий идентификация, ижтимоий норма ва маънавий қадриятларни узатиш воситаси сифатида хизмат қилиши, уларда нутқнинг ижтимоий хосланиши социопрагматик аспектда рамзлар орқали ҳам узатилиши мумкинлиги исботланган;
ўзбек халқ қўшиқларида бўри ёки илон каби образлар халқнинг тотемистик қарашларига асосланиши, айнан социопрагматик бирликлар миллий ментал омилларга кўра маданий стереотиплар ва ижтимоий қадриятларни намоён қилиши далилланган;
ўзбек халқ қўшиқлари, асосан, халқнинг кундалик ҳаёти, муҳаббат, ижтимоий воқеалар ва халқнинг қаҳрамонлари ҳақидаги қиссаларни акс эттириши, шу билан бир вақтда, садоқат, уят, поклик  каби тушунчалар, ижтимоий-маданий қадриятларни эъзозлаш улар учун лейтмотив экани асосланган;  
қўшиқ матнларида лирик қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари ва  улар нутқининг гендер, вербал ҳамда новербал жиҳатдан фарқланиши, рамзийлаштиришнинг юқори даражаси амал қилиши ҳамда ўзига хос социал колоритга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лирик дискурс ва унинг социопрагматик аспекти таҳлил қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
лирик қўшиқлар миллий идентификация, ижтимоий норма ва маънавий қадриятларни узатиш воситаси сифатида хизмат қилиши, уларда нутқнинг ижтимоий хосланиши социопрагматик аспектда рамзлар орқали ҳам узатилиши мумкинлиги хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида бажарилган “Ўзбек рақс санʼати терминологияси” мавзусидаги ПЗ-20170930188-рақамли тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 31-октябрдаги 01-04-08/352-сон маълумотномаси). Натижада, қўшиқларда аёл ва эркак образларини таҳлил қилиш орқали миллатимизнинг гендер стереотипларини акс эттириш жараёни аниқлаш йўлидаги таҳлиллар амалга оширилган;
ўзбек халқ қўшиқларида бўри ёки илон каби образлар халқнинг тотемистик қарашларига асосланиши, айнан социопрагматик бирликлар миллий ментал омилларга кўра маданий стереотиплар ва ижтимоий қадриятларни намоён қилиши хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган C-202003161 рақамли “Хореография санʼати орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган мултимедиа маҳсулотинияратиш” номли грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 31-октябрдаги 01-04-08/350-сон маълумотномаси). Натижада, лирик қўшиқларда аёл ва эркак қаҳрамонларнинг маълум воқеага бўлган муносабатлари ҳамда уларнинг матндаги ташқи ва ички дунёсини таърифловчи характерли хусусиятлар таҳлилида илмий изчилликка эришилган;
ўзбек халқ қўшиқлари, асосан, халқнинг кундалик ҳаёти, муҳаббат, ижтимоий воқеалар ва халқнинг қаҳрамонлари ҳақидаги қиссаларни акс эттириши, шу билан бир вақтда, садоқат, уят, поклик  каби тушунчалар, ижтимоий-маданий қадриятларни эъзозлаш улар учун лейтмотив экани тўғрисидаги хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси, “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатувчининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-44-426-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган, келтирилган таҳлиллар телетомошабинларнинг мулоқот жараёнида, дискурсив фаолият мобайнида тилнинг асосий вазифаси бўлган ахборотни узатиш ва қабул қилиш ҳаракатлари самараси ва мазмуни тўгʻрисидаги билимини ва уларнинг нутқ зоҳирланишига қизиқишини оширишга имкон яратган;
қўшиқ матнларида лирик қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари ва  улар нутқининг гендер, вербал ҳамда новербал жиҳатдан фарқланиши, рамзийлаштиришнинг юқори даражаси амал қилиши ҳамда ўзига хос социал колоритга эга эканлиги хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканалининг бир қатор маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ва илмий-оммабоп йўналишлардаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ёшлар” телерадиоканалининг 2024-йил 13-ноябрдаги 14-02-199-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар ссенарийси мазмунан бойитилиб, телетомошабинларнинг нотиқлик ва сўзлашув маданиятига риоя этиш, ўзаро мулоқотда сўзлашув одобига риоя этиш каби фазилатларнинг кучайишига ҳисса қўшган;
халқ қўшиқлари халқнинг лингвомаданий бойлиги сифатида маълум жамият ва миллатга хос ижтимоий ва прагматик хусусиятларни ўзида мужассам қилиши хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаолиятида  фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 11-ноябрдаги 01-03/911-сон маълумотномаси). Натижада лирик қўшиқ намуналарида халқимизнинг миллий қадрятлари, лингвомаданий хусусиятларини очиб бериш, жамоада ўзини идора этиш, сўзлашув одобига риоя этиш каби фазилатларни шакиллантириш ва ёшлар маънавиятига сингдиришда алоҳида аҳамият касб этган ва услубий тавсиялар ишлаб чиқишда имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish