Sayt test rejimida ishlamoqda

Абсамадова Мунира Исроиловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Ўзбек ва инглиз тилларида дипломатик терминларнинг лисоний ифодаланиши ва қиёсий таҳлили ”. 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.1.PhD/Fil4388 
Илмий раҳбар: Салиева Заррина Илхомовна, филология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори(ДСc), доцент;
Сайфуллаев Анвар Исламович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;  
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек ва инглиз тилларидаги дипломатик терминларнинг лексик-семантик ва структурал хусусиятларини ўрганиш, дипломатик дискурсда уларнинг фаоллашувини ҳамда терминларнинг таржима жараёнида юзага келадиган муаммолар бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Ўзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларнинг грамматик тузилишини, структуравий хусусиятларини ва деривацион имкониятларини таҳлил қилиш орқали уларнинг бир элчи, баёнот, консул каби бир компонентли ва халқаро муносабатлар, расмий шахс, дипломатик канал сингари кўп компонентли шакллари аниқланиб, лингвистик, маданий ва ижтимоий контекстларда тўғри қўлланилиши очиб берилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги дипломатик терминларнинг семантик жиҳатдан шартнома-треатй каби синонимик, расмий – оффиcиал – норасмий – нон-оффиcиал каби антонимик, нота-ноте сингари омонимлик хусусиятлари асосланган;
тил тизимининг ички структурасидан ташқари, тарихий, маданий ва сиёсий контекстлар ҳамда халқаро муносабатлар доирасидаги лингвистик ва экстралингвистик ўзгаришлар ички ва ташқи муносабатлар дипломатияси доирасида исботланган;
дипломатик терминларни таржима қилиш жараёни асосида таржима фаолиятининг илк босқичида терминларни матн контекстида ажратиш, кейин уларнинг асл маъносини аниқлаш ва тегишли муқобил эквивалентини танлаш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларининг лексик, семантик, структур хусусиятларини аниқлашга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек ва инглиз тиллари дипломатик терминларнинг грамматик тузилишини, структуравий хусусиятларини ва деривацион имкониятларини таҳлил қилиш орқали уларнинг бир элчи, баёнот, консул каби бир компонентли ва халқаро муносабатлар, расмий шахс, дипломатик канал сингари кўп компонентли шакллари аниқланиб, лингвистик, маданий ва ижтимоий контекстларда тўғри қўлланилиши очиб берилганлиги бўйича олинган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникцион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва оʻқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 16-декабрдаги №2778/02-сонли маълумотномаси). Натижада дипломатик терминлар таржимаси жараёнида дастлаб уларни матн доирасида ажратиш, сўнгра унинг асл маъносини аниқлаш ва, ниҳоят, муқобил шаклини танлашга оид кўрсатилган тавсиялар “Қиёсий тилшунослик”, “Лингвистик таҳлил методлари”, “Назарий грамматика”, “Терминология таржимаси” каби фанларнинг назарий асосларини бойитилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги дипломатик терминларнинг семантик жиҳатдан шартнома-треатй каби синонимик, расмий – оффиcиал – норасмий – нон-оффиcиал каби антонимик, нота-ноте сингари омонимлик хусусиятлари асосланганлиги ҳамда уларнинг таржима қилинишига оид натижалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетидаги Эрасмус + дастурининг Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 9-январдаги №04/11-897-сон маълумотномаси). Натижада, когнитив тилшунослик ва таржимашунослик каби фанларни ўқитишда ҳамда мазкур амалий лойиҳа бўйича электрон ресурслар, босма дарслик учун манбалар ва назарий ҳамда амалий материаллар тайёрлашда аниқ манба билан таъминланишига эришилган;
тил тизимининг ички структурасидан ташқари, тарихий, маданий ва сиёсий контекстлар ҳамда халқаро муносабатлар доирасидаги лингвистик ва экстралингвистик ўзгаришлар ички ва ташқи муносабатлар дипломатияси доирасида исботланганлигига оид тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил апрел ойи давомида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” информацион дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-июндаги №01-07/153-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатувда тадқиқот натижаларидан олинган инглиз ва ўзбек тиллари дипломатик терминларининг грамматик, семантик, структур тузилиши хусусиятлари таҳлили ҳамда уларни таржима қилиш масалалари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар инглиз тилига ихтисослаштирилган мактаб, лицей, коллеж, университетларда таълим олувчиларнинг инглиз тилининг таржима асосларини ўқитиш жараёнида фойдаланилиши ҳақида мулоҳазалар юритилган;
дипломатик терминларни таржима қилиш жараёни асосида таржима фаолиятининг илк босқичида терминларни матн контекстида ажратиш, кейин уларнинг асл маъносини аниқлаш ва тегишли муқобил эквивалентини танлаш зарурияти асосланганлигига оид тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил апрел ойи давомида эфирга узатилган “Махсус репортаж” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-июндаги №01-07/153-сон маълумотномаси). Натижада дипломатик комуникатив компетинсияларни ёзма ҳамда оғзаки таржимада муқобилини қўлланилиши, махсус ссенарийларни ишлаб чиқиш, синхрон таржимонлар учун қулайлик яратиш ва кўрсатувлар сифатини оширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish