Ахмедова Мехринисо Бахроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўз-ўзидан бижғийдиган хамиртурушдан фойдаланиб ачитқисиз буғдой нони ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5042.
Илмий раҳбар: Бешимов Юсуфжон Саидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc 03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Бўриев Сулаймон Бўриевич, биология фанлари доктори, профессор; Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўз-ўзидан (табиий) бижғийдиган хамиртурушдан фойдаланиб ачитқисиз буғдой нони ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз-ўзидан (табиий) бижғийдиган хамиртуруш тайёрлашда ноан'анавий о'симлик хомашёларидан фойдаланишнинг биотехнологик самарадорлиги асосланган;
юқори сифатли ачитқисиз нон ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ўз-ўзидан (табиий) бижғийдиган хамиртурушнинг микробиологик хусусиятларини жадаллаштиришга ва биотехнологик хусусиятларини барқарорлаштиришга имкон берадиган озуқа субстратининг оптимал таркиби 50% ундирилган буг'дой, 40% соя сиқилмаси уни ва 10% узум сиқилмаси кукунидан иборат бўлиши аниқланган;
72 соатда фойдаланишга тайёр бўлган ўз-ўзидан бижғийдиган хамиртурушда гомо- ва гетероферментатив сут кислотаси бактериялари ва Саcчаромйcес турига яқин бўлган ачитқиларни ўз ичига олган хамиртуруш табиий микрофлорасининг таркиби ва ундаги умумий бактериялар сони 1512,5 ×107 КҲҚБ/г ни, ачитқиларнинг умумий миқдори эса 12,5×107 КҲҚБ/г ни ташкил этиши аниқланган;
ўз-ўзидан бижғийдиган хамиртурушдан фойдаланган ҳолда ачитқисиз буг'дой нонини ишлаб чиқариш технологик жараёнининг асосий параметрлари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ачитқисиз буғдой нонини ишлаб чиқаришда ўз-ўзидан бижғийдиган хамиртурушдан фойдаланиш бўйича олинган натижалари асосида:
табиий бижғийдиган хамиртуруш ишлаб чиқариш технологияси “Пасқуале” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 19 ноябрдаги 19-106/11-24-сон маълумотномаси). Натижада, озуқавий субстрат таркибида 1-навли буг'дой унини ундирилган буғдой дони ҳамда соя ва узум сиқилмаларини қайта ишлаш маҳсулотларининг композит аралашмаси билан алмаштирилиши ҳисобига хомашё нархи тайёр хамиртуруш учун 48 % гача камайиш имконини берган;
ўз-ўзидан (табиий) бижғийдиган хамиртурушдан фойдаланиб 1-навли буғдой унидан ачитқисиз “Мазали нон” ишлаб чиқариш технологияси “Пасқуале” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 19 ноябрдаги 19-106/11-24-сон маълумотномаси). Натижада, ун сарфи 12,0% га камайиши, нон пишириш технологиясида ишлатилаётган ачитқилардан фойдаланмаслик ҳисобига нон чиқимини 1,5% га ошириш имконини берган.