Садуллаев Сирожиддин Худойберди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нон ишлаб чиқаришда маҳаллий тритикале унидан рационал фойдаланиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5203.
Илмий раҳбар: Мирзаев Жамол Дустиярович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc 03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Рафиқ Амонович, техника фанлари доктори, профессор; Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий тритикале донидан тортилган унни рационал фойдаланиш орқали нон ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуруқ иқлим шароитида йетиштирилган тритикале донининг нонбоплик хоссалари назарий ва экспериментал илмий асосланган;
маҳаллий “Сардор” навли тритикале донининг бошқа намуналарга нисбатан ун чиқиш унумдорлиги 1,03 дан 1,7% гача, самарадорлик мезони 0,69% дан 1,6% гача, амилолитик фаоллиги 41 дан 45 бирликгача ошиши илмий асосланган;
буғдой унига 30 % гача маҳаллий тритикале унини қўшиш орқали ҳосил қилинган ун намунаси таркибида калий, калций, магний, темир ҳамда Б гуруҳидаги (Б1, Б2, Б3, Б5, Б6, Б9) ва ПП витаминлар миқдори дастлабки ун намунасидагига нисбатан ортиши аниқланган;
навли новвойлик буғдой уни ҳамда маҳаллий тритикале донидан тортилган ун туркумларидан 70:30 нисбатда композицион аралашмалар шакллантирилиши асосланган;
тритикале донидан тортилган ундан ва маҳаллий буғдой ҳамда жавдар донларидан тортилган навли новвойлик ун туркумлари турли нисбатдаги композицион аралашмаларидан нон рецептурасини ишлаб чиқишда фойдаланиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий тритикале донидан тортилган унни рационал фойдаланиш орқали нон ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
навли буғдой уни ва тритикале буғдой унини турли нисбатларда қўшиб, композит унни олиш усули “Нози нони” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 22-110/11-24-сон маълумотномаси). Натижада, буғдой ва тритикале унларининг 7:3 нисбатдаги аралашмаларидан тайёрланган нон мамунларида углеводлар миқдори 40 грамга, энергектик қиймати 20 ккал га пасайиш имконини берган;
навли новвойлик буғдой унига 30% гача навли тритикале унини аралаштириш орқали функсионал хусусиятлари кучайтирилган ун ҳамда нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси “Покиза нон плюс” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 22-110/11-24-сон маълумотномаси). Натижада, бугʻдой ва тритикале унларининг 70-30% нисбатлардаги аралашмаларидан тайёрланган нон мамунларида углеводларнинг 40 г га, энергетик қийматининг 20 ккал га пасайиши, лизин (0,020 г), триптофан (0,005 г) каби алмашинмайдиган аминокислоталар миқдорининг ортишига имкон берган.