Sayt test rejimida ishlamoqda

Аликулова Ҳакима Аҳмад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефть маҳсулотларининг зичлик кўрсатгичини аниқлаш ҳамда ўлчаш воситаларини калибрлаш ва қиёслашда фойдаланиладиган зичлик суюқлигининг стандарт намуналарини яратиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/T5204.
Илмий раҳбар: Негматов Сайибжон Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01. 
Расмий оппонентлар: Юлчиева Сурайё Бахрамовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть маҳсулотларининг зичлик кўрсатгичини аниқлаш ҳамда ўлчаш воситаларини калибрлаш ва қиёслашда фойдаланиладиган зичлик суюқлигининг стандарт намуналарини яратишдaн ибopaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хом ашёлар асосида метрология мақсадларида қўлланиладиган нефт маҳсулотлари зичлигини аниқловчи ўлчов воситаларини калибрлаш ва қиёслашда ишлатиладиган стандарт эритмалар композицияларининг самарали таркиблари яратилган;
стандарт эритмалар композицияларини ишлаб чиқаришда композиция компонентлари ўртасида “таркиб-тузилиш-хосса” каби корреляцион боғланишларнинг мавжудлиги аниқланган;
юқори сифатли кимёвий тоза органик ингредиентлар асосидаги стандарт эритмалар композицияларини ҳосил бўлишида композиция компонентлари орасида содир бўладиган реакция механизмлари асосланган;
стандарт эритмалар композицияларининг физик-кимёвий, эксплуатацион, барқарорлик ва гомогенлик хусусиятлари аниқланиб, яратилган стандарт эритмалар композициялари ГОСТ 3900-2022 “Нефт ва нефт маҳсулотлари” талабларига жавоб бериши аниқланган;
маҳаллий хом ашёлар асосидаги юқори сифатли кимёвий тоза органик ингредиентлардан ишлаб чиқилган стандарт эритма композициясини қўллаш мавжуд аттестатланган стандарт эритма намунасига қараганда калибрлаш тезлиги 2 баробарга ошганлиги ва тан нархининг камайганлиги аниқланган;
суюқликларнинг зичлик кўрсаткичини аниқлашда ишлатиладиган стандарт эритмалар композициясини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт маҳсулотларининг зичлик кўрсатгичини аниқлаш ҳамда ўлчаш воситаларини калибрлаш ва қиёслашда фойдаланиладиган зичлик суюқлигининг стандарт намуналарини яратиш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлap acocидa:
маҳаллий хомашёлар асосида нефт маҳсулотларининг зичлик кўрсатгичини аниқлаш ҳамда ўлчаш воситаларини калибрлаш ва қиёслашда фойдаланиладиган зичлик суюқлигининг стандарт намуналарини оптимал таркиблари “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасасида жорий этилган (Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбeкистон тeхник жиҳатдан тартибга солиш агeнтлигининг 2025 йил 10 февралдаги 02-17-537-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган стандарт эритмалар намуналарини суюқлик зичлигини аниқлаш учун қўллаш воситаларни калибрлаш тезлигини 2 баробарга ошириш имконини берган;
нефт маҳсулотларининг зичлик кўрсатгичини аниқлаш ҳамда ўлчаш воситаларини калибрлаш ва қиёслашда фойдаланиладиган зичлик суюқлигининг стандарт эритмалари композицияси намуналарини олиш технологияси “KIMYOTEXREAG” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбeкистон тeхник жиҳатдан тартибга солиш агeнтлигининг 2025 йил 10 февралдаги 02-17-537-сонли маълумотномаси). Натижада, нефть маҳсулотларининг зичлик кўрсаткичини аниқлаш учун ишлатиладиган стандарт эритмалар композицияси намуналарининг таннархини 3-4 бараварга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish