Сайдоқулов Исмоил Хакимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишчи валларидан бирининг айланиш маркази ёйсимон ҳаракатланувчи валли машиналар узатиш механизмларининг таҳлили ва лойиҳаси”, 05.02.02 – Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т733.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдукаримов Абдусалам, техника фанлари номзоди, ката илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор; Қосимов Аъзамжон Адихамжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кўнчилик, металлургия ва саноатнинг бошқа тармоқларида фойдаланиладиган айланиш маркази ёйсимон ҳаракатланувчи валли машиналарнинг узатиш механизмларини ҳамда уларнинг тузилиши, кинематик, динамик таҳлили ва лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ишчи валларидан бирининг айланиш маркази ёйсимон ҳаракатланувчи валикли машина учун вал жуфтликларининг характерли нуқталари мос келедиган тишли-ричагли дифференциал узатиш механизмни конструксиялари ва уларнинг модификациялари ишлаб чиқилган;
вал жуфтликлари орасидан ишлов бериладиган матерал ўтиш жараёнида ишчи валлар диаметри, ричаг узунлиги ва ишлов бериладиган материал қалинлиги боғлиқ ҳолда уларнинг кинематик ҳисоблашнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
ишчи валларидан бирининг айланиш маркази ёйсимон ҳаракатланувчи вал жуфтликлари орасидан ишлов бериладиган материалнинг ўтиш жараёнидаги узатиш механизмга таъсир этувчи кучлар ҳамда етакловчи ва етакланувчи тишли-ғилдиракларнинг узатиш нисбатларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
ишчи валларидан бирининг айланиш маркази ёйсимон ҳаракатланувчи валикли машиналарда амалиётда қўлланилаётган ва янги ишлаб чиқилган узатиш механизмларининг тажрибавий натижалари асосида ишлов берилаётган материал сифатига ва валлар қопламаларининг (қоплама) умрбоқийлигига таъсири аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишчи валларидан бирининг айланиш маркази ёйсимон ҳаракатланувчи валли машиналарда қўлланиладиган узатиш механизми ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишчи валларидан бирининг айланиш маркази ёйсимон ҳаракатланувчи валикли машинанинг узатиш механизмлари учун тишли-ричагли дифференциал механизмларнинг техник ечимига Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№ИАП 06400 “Дифференциал узатиш механизми”, №ИАП 04934 “Валикли машина тишли-ричагли дифференциал узатиш механизми”). Натижада, узатиш механизмида тишли-ричагли дифференциал механизми бўлган кўн ярим маҳсулотга механик ишлов берувчи валикли машина конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган кўн ярим маҳсулотга механик ишлов берувчи валикли машина Наманган вилояти Уйчи туманидаги “НАФИС-ЧАРМ” МЧЖ ҳамда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги “ПРЕМИУМ ЛЕАТҲЕР” МЧЖ ларга жорий этилган (“ЎЗЧАРМСАНОАТ” уюшмасининг 14-феврал 2023-йилдаги маълумотномаси). Натижада, ишчи валлар орасидаги узатиш нисбати ўртача 0,74 га камайишига эришиш орқали ишлов берилган матераил сифатини 8-10% га ҳамда ишчи валлар қопламаларининг умрбоқийлигини 1,4 мартага ошириш имконияти яратилган.