Мамашаев Музаффар Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гуруч саралаш машинасининг муштумчали механизми конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4667.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мамахонов Азам Абдумажидович, техника фанлари доктори, профессор, Далиев Шухрат Латибжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гуруч саралаш машинасининг муштумчали механизми конструксиясини такомиллаштириш ҳамда параметрларини асослашдан иборат.
III.Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гуруч саралаш машинаси элагига тебранма ҳаракат узатувчи таркибли муштумчали механизмни стуктуравий таҳлил қилиш учун унинг қўзғалувчанлик даражаси ва ортиқча боғланишларни аниқлаш имконини берадиган формула қайишқоқ элементни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
муштумчали механизмга эквивалент бўлган ричагли механизм коромислоси ва шатунининг қўшимча бурилиш бурчакларини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифодалар қайишқоқ элементнинг деформацияланишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
динамик таҳлиллар асосида саралаш машинасининг узатиш механизмида муштумчага таъсир этувчи ташқи куч муштумча экссентриситети ва тўрли юзага келтирилган массани инобатга олган ҳолда аниқланган;
гуруч саралаш машинасининг мақбул конструктив параметрлари ва иш режимларининг қийматлари гуруч донини сараланиш ҳамда йўқотилиш даражасининг ўзгариш қонуниятларини ифодалайдиган регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Гуруч саралаш машинасининг муштумчали механизми конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
элагига тебранма ҳаракат таркибли муштумчали механизм ёрдамида узатиладиган гуруч саралаш машинаси Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги «ГУЛБОҒ ФАЙЗ-БАРАКА ИНВЕСТ» МЧЖга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 03-июндаги 03-52/06-24-сон маълумотномаси). Натижада, гуруч саралаш жараёни 2 марта такрорлашда иш унумини 1,3 мартага оширишга эришилган;
узатиш механизмида таркибли муштумчаси бўлган гуруч саралаш машинаси Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги «Мамасолиева Дилафруз Абдуҳалиловна» ЯТТга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 03-июндаги 03-52/06-24-сон маълумотномаси). Натижада, гуруч сараланиш даражаси 2% ортган, йўқотилиш даражасини эса 0,03% га камайтирилишига эришилган.