Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамов Азизбек Яхрақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Балиқчилик ва паррандачиликда озуқабоп ўтларни майдалагич қурилманинг фракциялаш мосламаси параметрларини асослаш” 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4507
Илмий раҳбар: Астанақулов Комил Дуллиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Т.181.02
Расмий оппонентлар: Эшдавлатов Эшпўлат Узакович, техника фанлари доктори, доцент; Каримов Ёқуб Зиёдуллаевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: балиқчилик ва паррандачиликда фойдаланиладиган кўк ўтларни майдалагич қурилмага фракциялаш мосламасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш орқали озуқанинг едиримлилиги ва самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балиқ ва паррандаларга кўк ҳолдаги ўтларни майдалаб озуқа тайёрлашда қўлланиладиган майдалаш қурилмаси фракциялаш мосламаси қўйиш орқали такомиллаштирилган;
озуқабоп ўтларни майдалаш ва саралаш қурилмасида озуқаларни саралашни таъминлаши учун ғалвирларнинг параметрлари майдалагич барабандан чиқиб келаётган майдаланган озуқани ғалвирга келиб тушиш тезлиги ва миқдорига боғлиқ ҳолда аниқланган;
фракциялаш мосламасининг тебранишлар сони ва амплитудаси майдалагич барабандан аралаш ҳолда келаётган майдаланган озуқани керакли ўлчамдаги фракцияларга ажратиб олишни таъминлаш шартидан асосланган;
фракциялаш мосламасида майдаланган кўк ҳолдаги озуқаларнинг майда ва ўрта фракциялар ғалвирлари бўйлаб ҳаракатланишнинг моҳияти ва улар орасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконини берадиган аналитик боғланишлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: балиқчилик ва паррандачиликда озуқабоп ўтларни майдалаш қурилмасининг фракциялаш мосламаси параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
озуқабоп ўтларни майдалаш қурилмасининг фракциялаш мосламасига дастлабки талаб ва техник топшириқ ишлаб чиқилган, тасдиқланган ва лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябрдаги 05/04-04-524-сон маълумотномаси). Натижада, кўк пояли озуқаларни майдалаш қурилмаси учун майдаланган озуқаларни керакли ўлчамдаги фракцияларга ажратиб берадиган фракциялаш мосламасининг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
 фракциялаш мосламасига эга озуқабоп ўтларни майдалаш қурилмаси Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Ғаллаорол ва Зарбдор туманларидаги балиқчилик ва паррандачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятлар ва фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябрдаги 05/04-04-524-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд қурилмага нисбатан балиқ ва паррандалар учун тайёрланган озуқанинг сифати ва едиримлиги ортиши, нобудгарчилиги камайиши ҳамда озуқа рационини яхшилаш ва сифатли гўшт етиштириш имконияти ошишига эришилган;
фракциялаш мосламасига эга майдалагич қурилмани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик хужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «АГРИХИМ» МЧЖда ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябрдаги 05/04-04-524-сон маълумотномаси). Натижада, озуқабоп ўтларни майдалаш ва ўлчами бўйича фракцияларга ажратиш учун металл ва материал ҳажмдорлиги кам бўлган қурилмани ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish