Sayt test rejimida ishlamoqda

Абубакиров Азизжан Базарбаевичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гибрид энергия манбали электр тармоқларининг реактив қувват токларини ўлчов ва масофали назорати учун ўзгарткич қурилмаларининг тузилиш тамойили”, 05.01.06 - «Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Т874. 
Илмий маслаҳатчи: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Алимова Нодира Батирджановна техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Одил Абдижалилович техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Икромжон Усмонович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гибрид энергия манбали электр тармоқларининг реактив қувват токларини ўлчаш ва масофали назорати учун ўзгарткич қурилмаларини тузилиш тамойилларининг янги турларини яратиш, сигнал ўзгартириш қурилмаси моделларини такомиллаштириш ва алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гибрид энергия манбали электр таъминоти тизимининг уч фаза ва нейтрали заминланган ҳамда изоляцияланган тармоқларининг реактив қувват токларини ўлчов ва масофали назорат қурилмалари тузилишининг физик моделлари яратилган;
гибрид энергия манбали электр таъминоти тизимларининг уч фаза ва нейтрали заминланган ва изоляцияланган тармоқларининг реактив қуввати токлари ҳосил қилган магнит оқимлар асосида ўлчаш ва масофадан назорат қилишида сигналлар ҳосил қилувчи ўзгарткич қурилмаларининг граф моделлари яратилган;
уч фаза ва нейтрали заминланган ҳамда изоляцияланга тармоқларининг реактив қувват токларини ўлчаш ва масофадан назорати учун ўзгарткич қурилмалари тузилмасининг йиғилган ва тарқоқ параметрли граф моделлари асосида аналитик ифодалари шакллантирилган;
бирламчи реактив қувват токларини иккиламчи кучланишга ўзгартиришда қўлланилувчи физик-техник эффектларини рацоинал танлаш имконини таъминловчи алгоритм яратилган;
гибрид энергия манбали уч фаза ва нейтрали заминланган ҳамда изоляцияланган электр тармоқларнинг реактив қувват токларини ўзгарткич қурилмасининг техник, метрологик ҳамда иш ҳолатда бўлиш эҳтимолликлари кўрсаткичларини ҳисоблашнинг моделлари яратилган;
уч фаза ва нейтрали заминланган ҳамда изоляцияланган тармоқларнинг бирламчи носимметрик ва носинусоидал реактив қувват токлари ҳосил қилган ўзаро тасирлашувчи магнит оқимлари асосида иккиламчи сигналлар ишлаб чиқувчи қурилмаларнинг тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гибрид энергия манбали электр тармоқларининг реактив қувват токларини ўлчов ва масофали назорати учун ўзгарткич қурилмаларининг тузилиш тамойили бўйича олинган натижалари асосида:  
уч фазали носимметрик реактив қувват токларни кучланишга электромагнит ўзгарткич қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасаси тамонидан фойдали моделга патенти олинган  (ФАП 2022 0203, 2022 йил). Натижада ўзгарткич бирламчи уч фазали реактив қувват токлар носимметриклигини чиқиш кучланиши миқдорини меъёрланганлиги, чизиқлиги ва юқори аниқлигини таъминлаш имконини берган;
гибрид энергия манбали электр тармоқларининг реактив қувват токларини ўлчаш ва масофадан назорати учун ўзгарткич қурилмаларининг такомиллаштирилган тузилиш тамойили “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ Хўжайли тумани филиалига жорий этилган (“Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖнинг 2024 йил 23 декабрдаги 01.10/4144-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг электр тармоқдан истеъмол қилинаётган реактив қувват токлари учун тузилиш тамойили такомиллаштирилган уч фазали носимметригини электромагнит ўзгарткич қурилмаси орқали реактив қувват исрофлари 13.7 % га камайган ва 40 млн сўм йиллик иқтисодий самарага эришилган; 
уч фазали электр тармоқларнинг бирламчи носимметрик ва носинусоидал реактив қувват токлари ҳосил қилган ўзаро тасирлашувчи магнит оқимлар асосида иккиламчи сигналлар ҳосил қилувчи электромагнит ўзгарткич қурилмасининг техник ва метрологик кўрсаткичларини, ишончлилигини ошириш имконини таъминловчи тамойили “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ Хўжайли тумани филиалига жорий этилган (“Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖнинг 2024 йил 23 декабрдаги 01.10/4144-сон маълумотномаси). Натижада корхона электр тармоғининг уч фазали бирламчи реактив қувват токларининг ўлчаш ва масофадан назорат қилишга мўлжалланган ўзгарткич қурилмасининг аниқлигини  2,4 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish