Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Диёра Аминовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги замон инглиз тилидаги эргашган қўшма гаплар таркибида нисбий олмошлар семантикаси” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil1249 
Илмий раҳбар: филология фанлари номзоди, доцент  [Усмонов Ўрол Усмонович]
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Сулайманова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори, (DSc) профессор; Рузиева Ситора Асроровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эргашган қўшма гаплар таркибидаги нисбий олмошларнинг шаклий (синтактик ўрни ва алоқалари) белгилари, мазмуний (синтактик-семантик) хусусиятлари ва улар ифодалаган синтаксемаларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз тили микроконтекстидаги эргашган қўшма гаплар таркибида нисбий олмошларнинг комплекс ва тизимли равишда анафорик, дейктик, ифодаловчи, ўрнини босувчи, аниқловчи, ва формал-синтактик каби интеграл ҳодиса сифатида қўлланишининг ўзига хос дифференциал синтактик-семантик белгилари ҳамда нисбий олмошларнинг дистрибутив имкониятлари ва уларнинг инглизча гап таркибидаги синтактик алоқалари аниқланган;
синтагматик ва парадигматик муносабатлардаги синтактик алоқаларни ва дифференциал синтактик-семантик белгиларни (синтаксемаларни) аниқлаш мақсадида компонент ва синтаксема таҳлили каби лингвистик ва трансформация усуллари: ўзгартириш, алмаштириш, қўшиш ва бу борадаги синтаксемаларнинг турлари ҳамда аниқ моделлар асосида уларни ифодалашнинг морфологик усуллари далилланган;
нисбий олмошли эргаш гапларни таҳлил қилиш натижасида нисбий олмошларнинг дифференциал синтактик-семантик белгиларини ва уларнинг ядро предикатив ёки субординатив боғланишга асосланган бошқа синтаксемалар билан бирика олиши, шунингдек, синтаксема вариантларининг эргашган қўшма гапдаги бошқа компонентлар билан боғлана олишининг объектив қонуниятларга асосланганлиги ёритилган;
эргашган қўшма гапнинг таркибий қисмлари ва уларнинг семантикасини кўргазмали акс эттириш учун компонент ва юнксион моделлардан компонентларнинг дифференциал синтактик белгилари ва уларнинг морфологик хусусиятларини аниқлаш мақсадида фойдаланиш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳозирги замон инглиз тилида эргашган қўшма гаплар таркибида нисбий олмошларнинг семантик хусусиятларини таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
инглиз тили микроконтекстидаги эргашган қўшма гаплар таркибида нисбий олмошларнинг комплекс ва тизимли равишда анафорик, дейктик, ифодаловчи, ўрнини босувчи, аниқловчи, ва формал-синтактик каби интеграл ҳодиса сифатида қўлланишининг ўзига хос дифференциал синтактик-семантик белгилари ҳамда нисбий олмошларнинг дистрибутив имкониятлари ва уларнинг инглизча гап таркибидаги синтактик алоқалари аниқланганлигига оид тадқиқот натижаларидан И-204-4-5: “Инглиз тилидаги мутахассислик фанларидан ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 7-июлдаги 1960/30.02.01-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши ушбу лойиҳа доирасида яратилган ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлашда янги ёндашувлар сифатида синтактик-семантик белгиларни аниқлашга хизмат қилган;
синтагматик ва парадигматик муносабатлардаги синтактик алоқаларни ва дифференциал синтактик-семантик белгиларни (синтаксемаларни) аниқлаш мақсадида компонент ва синтаксема таҳлили каби лингвистик ва трансформация усуллари: ўзгартириш, алмаштириш, қўшиш ва бу борадаги синтаксемаларнинг турлари ҳамда аниқ моделлар асосида уларни ифодалашнинг морфологик усуллари далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Европа Иттифоқининг Эрасмус + дастури доирасида амалга оширилган Но. 619039-ЭПП-1-2020-1-ЛВ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Девелопмент оф Ҳигҳер Эдуcатион Cонтент Аимед то Суппорт Индустриес фор Сустаинабле Продуcтион оф Қуалитативе Агри-фоод (АгроДев)” хорижий грант лойиҳаси доирасида “Органик озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва бошқариш”, “Смарт қишлоқ хўжалиги” фанлари учун виртуал ресурсларни яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 24-августдаги 02/870 30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши мазкур виртуал ресурслар таълим мазмунини такомиллаштириш ва замонавий методларни жорий этишга қаратилган лойиҳа мақсадларига эришишга хизмат қилган;
нисбий олмошли эргаш гапларни таҳлил қилиш натижасида нисбий олмошларнинг дифференциал синтактик-семантик белгиларини ва уларнинг ядро предикатив ёки субординатив боғланишга асосланган бошқа синтаксемалар билан бирика олиши, шунингдек, синтаксема вариантларининг эргашган қўшма гапдаги бошқа компонентлар билан боғлана олишининг объектив қонуниятларга асосланганлиги юзасидан эришилган натижалардан 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида “Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилаётган Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизация қилиш ва халқаролаштириш” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 12-июлдаги 2007/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш ушбу лойиҳа доирасида яратилган ўқув-услубий қўлланмалар сифатини ошириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришда муҳим асос бўлган;
эргашган қўшма гапнинг таркибий қисмлари ва уларнинг семантикасини кўргазмали акс эттириш учун компонент ва юнксион моделлардан компонентларнинг дифференциал синтактик белгилари ва уларнинг морфологик хусусиятларини аниқлаш мақсадида фойдаланиш зарурлиги исботланганлигини далиллаш жараёнида эришилган натижалар хорижий грант 585845-ЭПП-1-2017-И-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилаётган “Марказий Осиё университетларида ҳисоблаш тилшунослиги”, тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 5-июлдаги 1953/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги замон инглиз тилида синтаксемалар, уларнинг вариантларининг тадқиқ қилинган эргашган қўшма гаплардаги бошқа компонентлар билан синтактик алоқаларига оид хулосалар ушбу соҳада яратилаётган ўқув ва услубий қўлланмалар мазмунини бойитишга маълум ҳисса бўлиб қўшилган.
инглиз тилида гапни ташкил этувчи бўлаклар ва уларнинг семантикасини визуал тарзда акс эттириш учун компонент ва юнксион моделлардан фойдаланиш бўйича хулосалар Самарқанд вилояти телевидениесининг “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда ва 2023-йил 13-июн куни эфирга узатилган кўрсатувда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телевидениесининг 2023-йил 18-июлдаги 01-07/248-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳозирги замон инглиз тилида синтаксемаларнинг моделларидан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган субстансиал ва квалификатив синтаксема вариантлари ифодалаган маънолар ҳақидаги тушунчалар кўрсатувни мазмунан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish