Sayt test rejimida ishlamoqda

Отаханов Нурилло Абдумаликовичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини замонавий технологиялар асосида ўқитиш услубиёти”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Ped398.
Илмий раҳбар: Арипов Мерсаид Мирсидиқович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Махмуд Хасанович, Педагогика фанлари доктори, профессор; Мурадова Феруза Рашидовна, Педагогика фанлари доктори, профессор, Муминов Баҳодир Болтаевич, Техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий ўқув юртларида предметга йўналтирлиган дастурлаш тилларини ўқитиш жараёнида замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш услубиётини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жаҳонда ва республикамизда дастурлаш тилларининг ривожланиши ва уларни ўқитиш тенденсиялари бўйича тарихий маълумотлар ҳамда дастурлаш парадигмаларининг вазифа ва фарқларини қиёслаш орқали уларни таълим муассасаларида ўқитишнинг педагогик-психологик хусусиятлари умумлаштирилган;
олий ўқув юртларида замонавий дастурлаш тилларини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари таълим йўналишларининг малака талаблари асосида таҳлил қилинган, креатив, когнитив, аффектив ва психомотор категориялар бўйича таълим сифатини баҳолаш мезонлари ҳамда таълим сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган психологик омиллар предметга йўналтирилган дастурлаш тилларига мослаштирилган;
олий ўқув юртларида предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитиш тизимига ўтиш зарурати ва Пйтҳон дастурлаш тилини бундай тил сифатида танлаш сабаблари асосланган ҳамда бакалавриат таълим йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини назарда тутган ҳолда Пйтҳон тилини ўқитишнинг мазмуни унинг ички ва ташқи модулларининг классификацияси асосида такомиллаштирилган;
таълим технологияси тушунчасининг янгича талқини ва халқаро СЕРАСИФТ ташкилоти тавсиялари асосида дастурлаш тилларини ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган замонавий таълим технологияларининг педагогик-психологик имкониятлари аниқлаштирилган, предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитиш жараёнида булутли ва лойиҳавий таълим технологияларидан фойдаланиш услубиёти такомиллаштирилган;
олий ўқув юртларида предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитиш учун Пйтҳон тилини жорий қилиш ҳамда уни замонавий таълим технологиялари ёрдамида ўқитиш услубиёти юзасидан ўтказилган тажриба-синов ишларининг статистик таҳлили асосида ёш мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилган илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини замонавий таълим технологиялари асосида ўқитишда услубиётини ишлаб чиқиш доирасида олинган илмий натижалар асосида  
жаҳонда ва Ўзбекистонда дастурлаш тилларининг ривожланиши ва уларни ўқитиш тенденсиялари бўйича умумлаштирилган тарихий маълумотлар ҳамда дастурлаш парадигмаларининг вазифа ва фарқларини қиёсий нуқтаи назардан очиб беришга доир таклиф ва тавсиялар “Обектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйругʻи асосида берилган 314-62-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, дастур, дастурлаш тиллари ва уларнинг ривожланиш тарихи, парадигмалари бўйича маълумотларни тавсуфлаш имконияти яратилган;
олий ўқув юртларида дастурлашнинг замонавий парадигмаси сифатида предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитиш тизимига ўтиш зарурати ҳамда Пйтҳон дастурлаш тилини бундай тил сифатида танлаш сабабларини асослаб беришга доир ҳулосалар ОТ - Атех -2018-519 “Компютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар Wеб - иловаси дастурий таʻминотини яратиш” амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2075/04 сонли маълумотномаси). Натижада, олий ўқув юртларида дастурлашнинг замонавий парадигмаси сифатида предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитиш самарадорлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
олий ўқув юртларида дастурлаш тилларини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, таълим сифатини баҳолашнинг мезон ва таксономиялари ҳамда таълим жараёни сифатига таклифлардан таъсир кўрсатиши мумкин бўлган психологик омилларни предметга таҳлил қилишга оид маълумотлар “И-2016-4-15 Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таʻминотини яратиш ва татбиқ этиш (олий таълим муассасалари мисолида)” мавзуларидаги грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада олий ўқув юртларида предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини белгилашга шароит яратилган;
Пйтҳон дастурлаш тилининг ички ва ташқи модуллари предметга йўналтирилганлик нуқтаи-назаридан синфлаштирилди ҳамда бакалаврият таълим йўналишларининг ўзига ҳос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда предметга йўналтирилган дастурлаш тиллари Пйтҳон тили мисолида ўқитиш мазмунини белгилашга доир тавсиялар ЭРАСМУС дастури доирасида бажарилган CЛАСС лойиҳасида белгиланган қатор вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат университетининг 2023 йил 3 июндаги 02-07-2075/04 сонли маълумотномаси). Натижада бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув-меёрий ҳужжатларини ўрганиш имкониятлари кенгайтирилган;
Таълим технология тушунчасининг янгича талқини ҳамда лойиҳавий алгоритм тушунҳcаси таклиф қилинди, предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган технологиялари таҳлил қилинди, булутли ва лойиҳавий таълим технологияларининг имкониятлари ва таълим жараёнига жорий қилиш усуллари баён қилинди ва бу технологиялардан амалда фойдаланишнинг самарали услубиёти ишлаб чиқилди, услубиётнинг самарадорлиги статик таҳлил аппарати ёрдамида асослаб беришга доир хулосалар “Обектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйругʻи асосида берилган 314-62 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада предметга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган замонавий таълим технологияларини аниқлашшга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish