Юсупов Исламбек Конисбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион-педагогик технологиялар”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5283.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси я унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жумашева Гулнара Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Досимбетова Абадан Алиевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион-педагогик технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион-педагогик технологияларини фойдаланишнинг илмий-назарий асослари, педагогик ва амалий методик жиҳатлари, шаклланиши, ривожланиши ва тадқиқ қилиниши орқали аниқлаштирилган;
10-11-синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион технологияларини қўллашнинг имканиятлари амалда яхши самара берадиган замонавий технологиялар, илмий методик асослари, адабиёт фани дастури, замонавий дарсларнинг ташкилий тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион-педагогик технологияларини такомиллаштириш механизми асоида ташкил этилган муаммоли дарс, театр дарси, мусобақа, ролли ўйинлар, мунозара, конференция, семинар дарслари билан лирик, эпик ва драматик асарларни ўқитиш орқали ўқувчиларнинг ижодий, коммуникатив ва нутқий компетенсиялари такомиллаштирилган;
юқори синфларда қорақалпоқ адабиёти фанини ўқитишда жаҳон педагогика фани ютуқларига асосланилган шахсга йўналтирилган таълимнинг муаммоли ва мустақил таълим шакллари, самарали билимни тавсифловчи ҳамда амалда яхши натижа берадиган креатив, когнитив, эвристик, инновацион технологияларни қўллаш асосида ўқувчиларнинг мустақил билим олиш, эркин мулоҳаза юритиш қобилиятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион-педагогик технологияларга доир тадқиқот натижалар асосида:
юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион-педагогик технологияларини фойдаланишнинг илмий-назарий асослари, педагогик ва амалий методик жиҳатлари билан боғлиқ тавсиялардан “Қорақалпоқ адабиётини ўқитиш методикаси” дарслигини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказиниг 2025-йил 21-апрелдаги 01/11-6-290-сон маълумотномаси; Қорақолпоқистон Республикаси мактабгача ва мактаб талими вазирлигининг 2024-йил 23-декабрдаги 02-30-1003-сон маълумотномаси). Натижада, инновацион-педагогик технологияларининг шаклланиши, ривожланиши ва тадқиқ қилиниши аниқлаштирилган;
10-11-синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион технологияларини қўллашнинг имканиятлари амалда яхши самара берадиган замонавий технологиялар, илмий методик асослари, адабиёт фани дастури, замонавий дарсларнинг ташкилий тамойиллари тадқиқ қилиш борасидаги тавсиялар Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳага асос бўлган (Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпог'истон филиалининг 2024-йил 18-ноябрдаги №463-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказиниг 2025-йил 21- апрелдаги 01/11-6-290-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчи ва ўқувчилар билан ҳамкорликка йўналтирилган назарий билимларни англаш, амалда қўллаш, аналитик, ижодий, муқобил ва дивергент муносабатларга йўналтиришга эришилган;
юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитишда инновацион-педагогик технологияларини такомиллаштириш механизми асоида ташкил этилган муаммоли дарс, театр дарси, мусобақа, ролли ўйинлар, мунозара, конференция, семинар дарслари билан лирик, эпик ва драматик асарларни ўқитиш орқали ўқувчиларнинг ижодий, коммуникатив ва нутқий компетенсияларидан фойдаланиш бўйича тегишли мулоҳаза ва тавсиялар “Юқори синфларда қорақалпоқ адабиётини ўқитиш методикасини инновацион-педагогика орқали такомиллаштириш” номли ўқув қўлланмаси мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 505/1-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказиниг 2025-йил 21-апрелдаги 01/11-6-290-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синфларда лирик, эпик ва драматик асарларни ўқитишда ўқувчиларнинг коммуникатив ва нутқий компетенсияларини ривожланишига хизмат қилган;
юқори синфларда қорақалпоқ адабиёти фанини ўқитишда жаҳон педагогика фани ютуқларига асосланилган шахсга йўналтирилган таълимнинг муаммоли ва мустақил таълим шакллари, самарали билимни тавсифловчи ҳамда амалда яхши натижа берадиган креатив, когнитив, эвристик, инновацион технологияларни қўллаш асосида ўқувчиларнинг мустақил билим олиш, эркин мулоҳаза юритиш қобилиятлари бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпог'истон телерадиокомпаниясининг “Хабарлар” ахборот дастурларида, “Фан ва таълим” ва радио эшиттириши орқали 2024-йил 16-май ва 21-май кунлари эфирга узатилди. (Қорақалпог'истон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-ноябрдаги 05-22/509-сонли маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ адабиётини ўқитиш методикасининг замонавий талаблари ва ёндашувлари ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожланишига хизмат қилган.