Sayt test rejimida ishlamoqda

Серобов Хуршид Рашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек драматургиясида Алишер Навоий образининг бадиий талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4809.
Илмий раҳбар: Давлатов Олим Давлатович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
    Расмий оппонентлар: Жумахўжа Нусратулло Атаулло ўғли, филология фанлари доктори, профессор; Бурханова Феруза Абдуразақовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек драматургиясида Алишер Навоий образининг турли даврлардаги бадиий талқинларини қиёсий-типологик таҳлил қилиш ва тарихий шахсни драматик образга айлантиришнинг назарий-услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек драматургиясида Алишер Навоий образининг турли даврлардаги бадиий талқинлари илк бор қиёсий-типологик усулда таҳлил қилиниб, шўро ва мустақиллик даврларидаги мафкуравий ҳамда бадиий-эстетик фарқлар аниқланган;
тарихий шахсни бадиий образга айлантириш жараёни ўзбек драматургияси мисолида драматургия қонуниятлари асосида текширилиб, мавжуд ижодий ёндашувларнинг афзаллик ва камчиликлари далилланган;
Алишер Навоий образининг драматургиядаги эволюцияси илк бор тизимли таҳлил қилиниб, муаллифларнинг давр, мафкура ва ижтимоий омилларга боғлиқ турли талқинлари асосида образнинг ривожланиш динамикаси очиб берилган;
ўзбек драматургиясида тарихий драматизм ва фожеий конфликт тушунчалари Алишер Навоий образига бағишланган драмалар мисолида комплекс тарзда текширилиб, шўро давридаги тарихий ҳақиқат талқини ва истиқлол давридаги шахс ҳамда миллий ўзлик муаммоларининг ўзига хос жиҳатлари аниқланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек драматургиясида тарихий образ бадиий талқини тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек драматургиясида яратилган Алишер Навоий образининг бадиий талқинлари ҳақидаги тадқиқот натижалари умумлаштирилган ўринлардан; тарихий образларнинг маънавий аҳамияти, тарихий образ яратиш ва драматургия тамойиллари борасидаги илмий-назарий қарашлар, улар асосида тадқиқ этилган ўзбек драматургиясидаги Алишер Навоий образининг бадиий талқинлари ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2024-йил 28-ноябрдаги 01-3426-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
ўзбек драматургиясидаги Алишер Навоий образининг бадиий талқинини яратиш бўйича муаммо ва ўзига хосликлар аниқланиб, драматургия қонун-қоидалари асосида исботланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга бажарилган ИЛ-402104474 “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-февралдаги 04/1-749-сон маълумотномаси). Натижалар ёш китобхонларнинг миллий драматургиямизда кечаётган янгиланиш жараёнлари ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига ва китобхонлик маданияти юксалишига хизмат қилган;
Алишер Навоий образининг драматургиядаги эволюцияси илк бор тизимли таҳлил қилиниб, муаллифларнинг давр, мафкура ва ижтимоий омилларга боғлиқ турли талқинлари асосида образнинг ривожланиш динамикаси очиб берилган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2024-йил 28-ноябрдаги 01-3426-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоий образининг драматургиядаги тарихий-эволюцион ривожланиши, унинг давр ва мафкура контекстидаги талқинлари орқали ўзбек адабиётида яратилган тарихий энг яхши драмаларни саралаб олишга эришилган;
Алишер Навоий образининг шўро даври ва мустақиллик даврида яратилган бадиий талқинлари ўртасидаги тафовутлар, ушбу талқинларнинг яратилишига бевосита таъсир кўрсатган тарихий жараёнлар ва уларнинг таҳлили, шоир ва мутафаккирнинг  ХИВ аср ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни, бу ҳақидаги тарихий манбалар ва бадиий талқинларда тарихий ҳужжатлар ва манбаларнинг аҳамияти, Навоий ҳаётига алоқадор фактлар орқали унинг Хуросон салтанати ижтимоий мавқейи ва нуфузини белгилашга асос берувчи илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган айрим кўрсатувлар, жумладан, “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 13-декабрдаги 02-31-1300-сонли маълумотномаси). Натижада, телеканал кўрсатувлари Алишер Навоий образининг шўро даври ва мустақиллик даврида яратилган бадиий талқинлари ўртасидаги тафовутлар ҳақида илмий маълумотлар билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish