Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимбоева Хулкар Ғайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилида гапларнинг иерархик таҳлили корпусини яратиш” 10.00.11. – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2702  
Илмий раҳбар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16
Расмий оппонентлар:   
Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор 
Тоирова Гули Ибрагимовна филология фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида электрон шаклда сақланган матнли маълумотларни қайта ишлаш учун иерархик боғлиқлик дарахти корпусини қуриш, сунъий интеллект модели орқали баҳолаш ва дастурий таъминотини яратиш              III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек тилида иерархик боғлиқлик дарахти корпуси яратилди;
ўзбек тилидаги иерархик корпусини аннотациялаш негизлаш (леммалаш/лемматизатион), морфологик хусусиятлаш, гап бўлакларини аниқлаш ва боғлиқлик қоидаларини ишлаб чиқиш йўриқномаси яратилди;
ўзбек тилидаги берилган жумлаларнинг иерархик қоидалари ҳамда морфологик хусусиятлари корпус доирасида чуқур таҳлил қилинди ва аннотацияланди;
ўзбек тилида табиий тилларни қайта ишлаш жараёни учун сунъий интеллект методидан фойдаланиб инсон тилини ифодалашни автоматик келтириб чиқаришни шакллантирадиган модели қурилди;
корпуснинг ишончлилиги сунъий интеллект модели орқали синтактик таҳлил қилган ҳолда баҳоланди;
мавжуд очиқ-манбали дастурий таъминот ўзбек тили хусусиятларига мос ҳолда қайта модификация қилинди.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси томонидан асос солинган РЕП-25112021/113 - “УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” гранти доирасидаги амалий тадқиқотларда тайёрланган “Ўзбек тилида гапларнинг иерархик таҳлили корпусини яратиш” мавзусидаги диссертациясининг илмий натижаларидан фойдаланилди. Жумладан, амалий лойиҳа доирасидаги ўзбек тили матнларидаги сўзларни морфологик таҳлил қилиш юзасидан унинг негизлаш(леммалаш)ни бажариш, иерархик синтактик боғланишларни аниқлаш, уларни теглаш ва баҳолаш, матндаги сўз туркумларини  аннотациялаш ва баҳолаш,  морфологик хусусиятлар базасини ишлаб чиқиш  масалаларида диссертация ишининг илмий натижаларидан фойдаланилди.
Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб бораётган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида мазкур диссертациядан кенг фойдаланилди, диссертациядан олинган натижа ва хулосаларнинг амалиётга татбиқ этилиши қуйидагиларга хизмат қилди: диссертация материаллари тарихий асарларда учрайдиган мумтоз адабиёт вакилларининг ижод намуналарини таҳлил қилишда; тарихий асарлар матнида учрайдиган сўзлар ва гапларни тўғри табдил қилиш, изоҳлашда; ХИХ асрга тегишли адабий манбалар тилини лингвистик таҳлил қилиш, олдинги ва кейинги давр тил хусусиятлари билан солиштириш, ўзига хос белгиларни аниқлашда ёрдам берди; қадимий ёзма ноёб манба ва қўлёзмаларни татбиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасининг электрон портал ҳамда мс.мамум.уз сайтини яратиш, сайтга хос бўлган махсус кўриниш, қидириш тизими ва сайт дизайнини ишлаб чиқишда фойдаланилди.
    Эрасмус + дастурининг Прожеcт №598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳасида диссертациядан олинган натижалардан кенг фойдаланилди:  тиллараро семантик қидирув тизимларини ва маълумотлар базаларини кенгайтириш; маълумотларга асосланган таҳлиллар ёрдамида тил ўрганиш ва  тилларидаги синтактик  ўзига хос жиҳатларни таъкидлайдиган таълим воситаларини яратиш; халқаро лойиҳаларда фойдаланиш учун лингвистик ресурсларни стандартлаштиришда қисман фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish