Омонтурдиев Алибек Анварийнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Усмон Азим шеъриятида ҳис-туйғуларнинг телепортацион табиати”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4070.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Мелиев Сувонқул, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Усмон Азим шеърияти орқали ҳис-туйғуларнинг телепортацион хусусиятларини янги назарий тушунчага таянган ҳолда бадиий матнга кўчган субектив туйғунинг кўчиш ва таъсир этиш ҳодисасини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телепортациянинг атама, тушунча ва поетик моҳият сифатидаги илдизлари, шеърий матннинг таъсир қуввати, визуаллиги сабабларини текширишда масалага илмий-назарий жиҳатдан янгича ёндашув касб этиши асосланган;
туйғу, ғоя, тасвир, ҳаракат, метафора, оҳанг, бадиий ният каби абсолют бирликлари қабул қилинган шеърнинг тадрижий таъсирчанлик кучини тасаввурда ҳосил бўлиш/бўлмаслик оқибатлари Усмон Азим шеърияти мисолида: шеърдаги ҳиссий даража, сўзларнинг “нави”, метафорик бўёқдорлик, тасвирнинг ҳаракати, тасвирнинг визуаллашуви, шеърда сифат (сўз туркуми)нинг миқдори, сатрлараро оҳанглар уйғунлиги, бадиий матндаги (ҳиссий) ранг, поетик кайфият кўлами каби қатор бирламчи воситалар асосида субектив ҳис-туйғунинг телепортацияси содир бўлиши исботланган;
шоир қаламига мансуб сюжетли шеърларнинг поетик зичлигини таъминловчи аниқ тасвир, оҳанг, услуб, тематика, бадиий ният, тил имкониятлари, темпрамент каби бирликларнинг координацион спецификаси, шоирнинг автопсихологик ва ижтимоий характердаги ҳамда ишқий ва фалсафий руҳ акс этган сарбаст шеърларидаги ҳис-туйғунинг телепортацион имкониятлари очиб берилган;
Усмон Азим шеъриятида пейзажнинг бадиий телепортацион қирраларини текшириш орқали макон ва замон манзараларида идиллиявийликнинг эмоционал таъсир қамрови, шунингдек, ўтказилган ижтимоий аноним сўровномалар натижаларига кўра ҳис-туйғунинг телепортацион таъсир доирасининг мос ва фарқли жиҳатлари ҳамда уларнинг сабаблари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Усмон Азим шеъриятидаги ҳис-туйғуларнинг телепортацион хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
телепортациянинг атама, тушунча ва поетик моҳият сифатидаги илдизлари, шеърий матннинг таъсир қуввати, визуаллиги сабабларини ўрганишда масалага илмий-назарий жиҳатдан янгича ёндашув касб этиши асослаб берилганига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 20-сентябрдаги 04/1-2383-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа телепортациянинг атама, тушунча ва поетик моҳият сифатидаги илдизлари, шеърий матннинг таъсир қуввати, визуаллиги сабаблари каби материаллар билан бойитилган;
туйғу, ғоя, тасвир, ҳаракат, метафора, оҳанг, бадиий ният каби абсолют бирликлари қабул қилинган шеърнинг тадрижий таъсирчанлик кучини тасаввурда ҳосил бўлиш/бўлмаслик оқибатлари Усмон Азим шеърияти мисолида: шеърдаги ҳиссий даража, сўзларнинг “нави”, метафорик бўёқдорлик, тасвирнинг ҳаракати, тасвирнинг визуаллашуви, шеърда сифат (сўз туркуми)нинг миқдори, сатрлараро оҳанглар уйғунлиги, бадиий матндаги (ҳиссий) ранг, поетик кайфият кўлами каби қатор бирламчи воситалар асосида субектив ҳис-туйғунинг телепортацияси содир бўлиши исботланганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-февралдаги 04/1-775-сон маълумотномаси). Натижалар ёш китобхонларнинг миллий шеъриятимизда кечаётган поетик янгиланиш жараёнлари ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига ва китобхонлик маданияти юксалишига хизмат қилган;
шоир қаламига мансуб сюжетли шеърларнинг поетик зичлигини таъминловчи аниқ тасвир, оҳанг, услуб, тематика, бадиий ният, тил имкониятлари, темпрамент каби бирликларнинг координацион спецификаси, шоирнинг автопсихологик ва ижтимоий характердаги ҳамда ишқий ва фалсафий руҳ акс этган сарбаст шеърларидаги ҳис-туйғунинг телепортацион имкониятлари очиб берилганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-февралдаги 04/1-775-сон маълумотномаси). Натижалар ижтимоий аноним сўровномалар ўтказган ҳолда лойиҳанинг амалий имкониятларини оширишга хизмат қилган;
Усмон Азим шеъриятида пейзажнинг бадиий телепортацион қирраларини текшириш орқали макон ва замон манзараларида идиллиявийликнинг эмоционал таъсир қамрови, шунингдек, ўтказилган ижтимоий аноним сўровномалар натижаларига кўра ҳис-туйғунинг телепортацион таъсир доирасининг мос ва фарқли жиҳатлари ҳамда уларнинг сабаблари очиб берилганига оид таклифлар ва хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Элбек – эрк шоири”, “Мен куйлайман ушбу оламда”, “Ватан боғинда фарёд эт” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 23-январдаги 06-28-2288-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатув мавзуси диорасидаги маълумотларнинг маърифий, илмий ва амалий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.