Мухаммадиев Феруз Гафуржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда талабаларда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси (“филология ва тилларни ўқитиш” таълим йўналиши мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7094
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор, Мухаммадхўжаева Зухра Раҳматуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
“Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда “Филология ва тилларни ўқитиш” йўналиши талабалари учун рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Филология ва тилларни ўқитиш” йўналиши талабаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларининг мазмуни реал, виртуал ва мобил муҳитларни функсионал интеграллашувида рақамли-лингвистик компонентининг статик ва динамик турларини синхронлаш орқали аниқлаштирилган;
“Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда талабаларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш жараёни рақамли лингвоконструкторлик қобилиятларини таъминлаб берувчи мослашувчан-таҳлилий, тадқиқотчи-конструктив ва ижодий-лойиҳалаш босқичларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш моделининг технологик компоненти тўлдирилган реалликка ва сунъий интеллектга асосланган мобил таълимнинг МАРЕ ва МАИЕ тузилмалари ёрдамида иммерсив контентларни яратиш орқали такомиллаштирилган;
талабалар учун “Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш усуллари техно-лингвистик балансини таъминлаб берувчи “ТАМХ-формула”, флеш-карталар, веб-квестларни яратиш технологияларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда талабаларда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Филология ва тилларни ўқитиш” таълим йўналиши талабаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларининг мазмун-моҳияти реал, виртуал ва мобил муҳитларни функсионал интеграллашувида ўқув-тарбия жараёнларни лойиҳалаш, тахмин қилиш ва ташкил этишга йўналтирилган рақамли (техник, мултимедиа, коммуникатсион) ва лингвистик (статик-лингвистик ва динамик-лингвистик) компонентларини синхронлаштиришга устиворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 29-апрелдаги 116-сон буйруғи асосида берилган 116-03-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг “Таълимда ахборот технологиялари” фанига қизиқишлари ва фаоллиги ҳамда машғулотларни рақамли таълим ресурслари воситасида ташкил қилиш самарадорлиги ошган;
“Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда талабаларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш жараёни рақамли лингвоконструкторлик қобилиятларини таъминлаб берувчи аддаптив-таҳлилий, изланувчи-конструктив ва креатив-лойиҳалаш босқичларида олиб бориш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Олий таълим тизимида фанларни ўқитишда ахборот-коммуникатсион технологияларини қўллашни илмий-услубий асосларини яратиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 13-ноябрдаги 04/11-10555-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилларни ўргатишга ихтисослашган олий таълимда мутахассисларни тайёрлаш тизимининг самарадорлиги ошган;
“Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида талабаларни рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш моделининг технологик компоненти тўлдирилган реалликка ва сунъий интеллектга асосланган мобил таълимнинг МАРЕ ва МАИЕ тузилмалари ёрдамида иммерсив контентларни яратишга оид тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 29-апрелдаги 116-сон буйруғи асосида берилган 116-03-сон гувоҳномаси). Натижада, “Таълимда ахборот технологиялари” фани машғулотларини тўлдирилган реаллик, сунъий интеллект технологиялар асосида ташкил этиш орқали ўқитишнинг самарадорлигига эришилган;
“Филология ва тилларни ўқитиш” йўналиши талабалар учун “Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш усуллари техно-лингвистик балансини таъминлаб берувчи “ТАМХ-формула”, флеш-карталар, веб-квестларни яратиш технологияларига устиворлик бериш асосида ўқитиш усул ва воситаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Олий таълим тизимида фанларни ўқитишда ахборот-коммуникатсион технологияларини қўллашни илмий-услубий асосларини яратиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 12-декабрдаги 04/11-8527-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли технологияларидан самарали фойдаланишниниг методик имкониятлари кенгайтирилган ҳамда “Филология ва тилларни ўқитиш” таълим йўналиши талабаларнинг рақамли таълим муҳити ривожланишига эришилган.