Каримова Севара Шахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Табиий фанни ўқитишда ўқувчиларни табиатни англаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (1-2 синф мисолида)” 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped5464
Илмий раҳбар: педагогика фанлари бўйича (PhD), доцент Элмуратова Дилрабо Муҳамматовна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.91.01 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Қарахонова Лобархон Мусохоновна, П.ф.ф.д. (PhD), катта илмий ходим Шодиева Матлуба Жўраевна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Табиий фанлар”ни ўқитишда 1-2-синф ўқувчиларнинг табиатни англаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини замонавий таълим шакл, метод ва воситаларидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Табиий фанлар”ни ўқитишда ўқувчиларнинг табиатни англаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлар тизимлар, атроф-муҳит билан боғлиқ табиат ҳодисалари, табиатни англашнинг дастлабки илмий тушунчалари, ўсимлик ва ҳайвонлар, тириклик компонентлари ҳақидаги билимларни шакллантириш асосида аниқланган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Табиий фанлар”ни ўқитишда ўқувчиларнинг табиатни англаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари вазиятларини таҳлил этиш, мантиқий мушоҳада юритиш, фаразлар ва воқеликларни идрок этиш ҳамда ўз таассуротларини аниқ ва лўнда баён этиш ва амалий ишларни мустақил бажара олиш ва далиллай олиш асосида такомиллаштирилган;
1-2-синфларда “Табиий фанлар”ни ўқитишда ўқувчиларда табиатни англаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик модели ишлаб чиқилган ва такомиллаштириш асосида таълимнинг турли шакл, босқичларида жамият ва атроф олам билан боғлиқ фикрларни баён эта олиш, улардаги англаш кўникмаларини босқичма-босқич шакллантириш ҳамда табиатдаги обектларни амалий кузатиш ва бажаришда фаоллик кўрсатиш қобилиятларини аниқлаш асосида фаоллаштирилган;
ўқувчиларда табиатни англаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ўтказилган тажриба-синов ишларини ташкил этиш методикаси асосида ўқувчилар фаолияти бевосита ва билвосита кузатиш, ҳиссий идрок этиш, абстракт тафаккурни қарор топширишда далиллараро алоқадан фойдаланиш ҳамда табиатшунослик билимларини тизимлашган ҳолатда қабул қилишга хизмат қилувчи метод ва воситалардан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичлари ошиши воситасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
“Табиий фанлар”ни ўқитишда ўқувчиларнинг табиатни англаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлар тизимлар, материа ва энергия, масштаб ва ўлчаш шакл ва функсия контекстлар ҳамда жонсиз табиат ҳодисалари, ўсимлик ва ҳайвонлар тўғрисидаги билимларни шакллантириш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар “Табиий фанларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган; (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-май санасидаги “232”-сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларда материа ва энергия, масштаб ва ўлчаш шакл ва функсия контекстлар ҳамда жонсиз табиат ҳодисалари, ўсимлик ва ҳайвонлар тўғрисидаги билимлар шаклланган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Табиий фанлар”ни ўқитишда ўқувчиларда табиатни асраш кўникмаларини ривожлантириш модели, жамият ва атроф олам билан боғлиқ фикрларни изҳор этиш, англаш кўникмаларини босқичма-босқич ҳосил қилиш ҳамда табиат обектларини кузатиш топшириқларини ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатиш қобилиятларини аниқлаш асосида фаоллаштириш бўйича тавсиялар “Табиий фанлар” электрон платформаси (ҳттпс://табиий.ёшавлод.уз/1-синф-усҳун/1-боб/) мазмунига сингдирилган; (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-май санасидаги “232”-сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларда жамият ва атроф олам билан боғлиқ фикрларни изҳор этиш, англаш кўникмалари ва табиат обектларини кузатиш топшириқларини ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатиш қобилиятлари фаоллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида “Табиий фанлар”ни ўқитишда ўқувчиларни табиатни англаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари вазиятларини таҳлил этиш, мантиқий мушоҳада юритиш, фаразлар ва воқеликларни идрок этиш ҳамда ўз таассуротларини аниқ ва лўнда баён этиш, моделлаштириш, индуктив ва дедуктив фикрлаш лаёқатларини далиллай олиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Табиий фанларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган.; (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-май санасидаги “232”-сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларда вазиятларни таҳлил этиш, мантиқий мушоҳада юритиш, фаразлар ва воқеликларни идрок этиш, ўз таассуротларини аниқ ва лўнда баён этиш, моделлаштириш, индуктив ва дедуктив фикрлаш лаёқатларини далиллай олишлари такомиллаштирилган;
ўқувчиларда табиатни англаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ўқувчилар фаолиятини бевосита ва билвосита кузатиш, ҳиссий идрок этиш, абстракт тафаккурни қарор топширишда далиллараро алоқасидан фойдаланиш ҳамда табиатшунослик билимларини тизимлаштириш ва ички алоқаларини ўрнатиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Табиий фанларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-май санасидаги “232”-сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларда бевосита ва билвосита кузатиш, ҳиссий идрок этиш, абстракт тафаккурни қарор топширишда далиллараро алоқасидан фойдаланиш ҳамда табиатшунослик билимларини тизимлаштириш ва ички алоқаларини ўрнатишлари такомиллаштирилган.