Исмаилов Исҳақжон Отабаевичнинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Огаҳийнинг тарихий-адабий асарлари поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Fil198
Илмий маслаҳатчи: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор, Қобилова Зебо Бакировна, филология фанлари доктори, профессор, Сулаймонов Исроил Исомиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг тарихий-адабий асарлари бадииятининг ўзига хос хусусиятларини поетик, тарихий, қиёсий-типологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Огаҳий тарихнавислик услубининг муаррих тарихий асарларигача бўлган манбалар билан қиёси унгача бўлган туркий тарихнавислик анъаналарини қай даражада ривожлантиргани, ўзигача бўлган даврдаги муаррихлар ишини ҳеч бир жиҳатдан айнан такрорламагани, балки поетик такомилга етказгани аниқланган;
“Фирдавсу-л-иқбол”, “Риёзу-д-давла”, “Зубдату-т-таворих” асарлари орқали ижодкор тарихий-адабий асарлари бадииятини оширган сабаблар уларни даврдош асарларга қиёслаш, муаррих мақсадини амалга оширишга қай даражада хизмат қилиши, тимсоллар силсиласига муаррих истеъдоди ҳамда шахсиятининг ноёб қирраларини намоён қилувчи бир тизим сифатида ёндашилгани ҳамда уларнинг тарихий-адабий асарнинг жамият ва давлат муаммолари ечимидаги ўрни ва бадиий-ғоявий вазифалари очиб берилган;
“Жомеъу-л-воқеоти султоний”, “Гулшани давлат”, “Шоҳиди иқбол” асарлари орқали тарихий-адабий асарларда сажънинг мумтоз намуналари аниқланиб, бу санъатнинг ўқувчи зеҳнига ҳиссий-руҳий таъсири, бадиий воситаларнинг инсон маънавий қиёфасини сақлаб қолишдек муҳим эстетик вазифаси ҳамда муаррих ва тарих ихлосманди ўртасида руҳий мулоқотда махсус восита сифатидаги роли очиб берилган;
Огаҳий тарихий-адабий солномаларидаги маснавий, гʻазал, қитъа, рубоий, таърих, фард, марсия, қасида, муножот каби лирик жанрлар иштироки тасодифий бўлмай, муайян қонуниятлар ва тизим асосида воқелангани мазкур жанрларнинг бадиияти ва ғоявий таҳлил орқали далилланган;
Огаҳий тарихий-адабий солномаларида келтирилган лирик жанрларнинг назмий асар мазмуни, мавзуси, кўзланган мақсадига мос тарзда шаклланган вазнлари аниқланиб, мазкур шеърий парчада айнан бирор баҳрнинг қўлланилиш сабаблари ҳамда солномалардаги лирик жанрлардаги қофия санъатлари муаррих бадиий маҳорати қирраларини намоён қилувчи жиҳат сифатида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ҳамда ишланмалар асосида:
Ишнинг Огаҳий тарихнавислик услубининг муаррих тарихий асарларигача бўлган манбалар билан қиёси унгача бўлган туркий тарихнавислик анъаналарини қай даражада ривожлантиргани, ўзигача бўлган даврдаги муаррихлар ишини ҳеч бир жиҳатдан айнан такрорламагани, балки поетик такомилга етказганига оид натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2022-йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-мартдаги 111/1-сон маълумотномаси). Натижада тарихий-адабий асарларнинг ўзига хос хусусиятлари, ундаги бадиий-тасвирий воситаларнинг асар гʻоясини очишдаги ўрни ва аҳамияти, асар поетикасида муҳим ўрин тутган барча адабий унсурлар, ижодкорнинг хос услуби каби қонуниятлар ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берган ҳамда илмий назарияларнинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
“Фирдавсу-л-иқбол”, “Риёзу-д-давла”, “Зубдату-т-таворих” асарлари орқали ижодкор тарихий-адабий асарлари бадииятини оширган сабаблар уларни даврдош асарларга қиёслаш, муаррих мақсадини амалга оширишга қай даражада хизмат қилиши, тимсоллар силсиласига муаррих истеъдоди ҳамда шахсиятининг ноёб қирраларини намоён қилувчи бир тизим сифатида ёндашилгани ҳамда уларнинг тарихий-адабий асарнинг жамият ва давлат муаммолари ечимидаги ўрни ва бадиий-ғоявий вазифалари ҳақидаги маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди экспонатларини бойитишида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 13-майдаги 01-22-рақамли маълумотномаси). Натижада тарихий асарни тарихий-адабий асарга айлантирувчи воситалар тизими ҳақида тасаввурлар кенгайишига хизмат қилган;
“Жомеъу-л-воқеоти султоний”, “Гулшани давлат”, “Шоҳиди иқбол” асарлари орқали тарихий-адабий асарларда сажънинг мумтоз намуналари аниқланиб, бу санъатнинг ўқувчи зеҳнига ҳиссий-руҳий таъсири, бадиий воситаларнинг инсон маънавий қиёфасини сақлаб қолишдек муҳим эстетик вазифаси ҳамда муаррих ва тарих ихлосманди ўртасида руҳий мулоқотда махсус восита сифатидаги роли ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20- мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўгʻли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўгʻрисида”ги 238-сонли қарори 3-бандига мувофиқ амалга оширилган Огаҳий “Асарлар” силсиласининг 3-, 4-, 5-, 6-жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этишда фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2022-йил 16-майдаги 80/2-22-рақамли маълумотномаси). Натижада тарихий-адабий асарларда бадиий санъатлардан фойдаланиш маҳорати муаррихнинг хос услуби ва мақсади, ўзининг жамият олдидаги масъуллик ҳисси билан богʻланган ҳолда ёритиш имкони юзага келган;
Огаҳий тарихий-адабий солномаларидаги маснавий, гʻазал, қитъа, рубоий, таърих, фард, марсия, қасида, муножот каби лирик жанрлар иштироки тасодифий бўлмай, муайян қонуниятлар ва тизим асосида воқелангани мазкур жанрларнинг бадиияти ва ғоявий таҳлилига оид натижалардан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм” кўрсатувларида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-майдаги 597-сон маълумотномаси). Натижада Огаҳий бадиий маҳорати юксалишида адабий анъананинг таъсири, шоир ижодининг ўзига хослиги, Огаҳий қўллаган шеърий санъатлардаги маҳорат масалаларини янада кенгроқ ёритиш имкони яратилган;
Огаҳий тарихий-адабий солномаларида келтирилган лирик жанрларнинг назмий асар мазмуни, мавзуси, кўзланган мақсадига мос тарзда шаклланган вазнлари аниқланиб, мазкур шеърий парчада айнан бирор баҳрнинг қўлланилиш сабаблари ҳамда солномалардаги лирик жанрлардаги қофия санъатлари муаррих бадиий маҳорати қирраларини намоён қилувчи жиҳат сифатида очиб берилган маълумотлардан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Китобхон вақти” кўрсатувларида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 16-майдаги 598-сон маълумотномаси). Натижада Огаҳийгача бўлган туркий тарихнавислик анъаналарини қай даражада ривожлантиригани, ўзига хос янгиликлари, асар бадииятига бўлган алоҳида эътибори каби мезонлар мавжудлиги аниқланган.