Эшонқулов Отабек Сафаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларида мақолларнинг лингвокултурологик талқини” 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3925
Илмий раҳбар: Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), доцент Анорқулов Санжар Искандарович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), доцент Рузиев Яраш Базарович; филология фанлари доктори (DSc), доцент Сулейманова Нилуфар Жаббаровна;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Немис ва ўзбек тилларида мақолларнинг қиёсий тематик таҳлили асосида ушбу қардош бўлмаган икки халқнинг менталитети, анъаналари, урф-одатларини лингвокултурологик жиҳатдан ифодалаш; мақолларни бошқа тилга таржима қилинганида уларнинг семантик хусусиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис ва ўзбек халқ мақолларининг олам лисоний манзарасидаги лингвокултурологик жиҳатлари очиб берилган;
икки миллат халқ мақолларини таҳлил қилиш жараёнида миллатларнинг ўзига хос коммуникатив, ижтимоий-маданий жиҳатлари фарқланиб, мақолларнинг асоси халқ миллий менталитети эканлиги далилланган;
лексик манбаларга ва мақолларнинг этимологиясига таянган ҳолда ҳар икки тилдаги мақолларни структур-семантик хусусиятлари аниқланган;
мақолларнинг адрессивлик, очиқлик, миллий ўзига хослик ва дискурсга мос категориал белгилари аниқланиб, уларнинг немис ва ўзбек халқ мақолларида намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек мақолларининг лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган назарий хулосалар ва амалий натижалар асосида:
немис ва ўзбек мақолларининг умумий ва алоҳида хусусиятлари, турлари, вазифаларини тадбиқ қилиш мақсадида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ФЗ-2019062034 рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедия маҳсулотларини яратиш” номли амалий тадқиқод лойиҳаси доирасида олинган илмий хулосаларга келинган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университет томонидан берилган 2024-йил 24-апрелдаги 24/244 сонли маълумотномаси). Натижада, амалий таклиф ва тавсиялар, тилшунослик, лингвокултурология, диалекталогия таржимашунослик каби фанларни ўқитилишида яратилган миллий-маданий сўзлар глоссарийси, электрон ресурслар, назарий ҳамда амалий материаллар тайёрланаётганда муҳим манбаа бўлиб хизмат қилган.
Немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг лингвокултурологик талқини, уларнинг структуравий ҳамда семантик боғлиқлиги ва номутаносиблиги, асосан қайси соҳага оид мақоллар тадқиқотнинг ўрганилиш обектига айлангани, қолаверса, жорий илмий ишнинг немис тили ўрганувчиларга келажакда кўмак бериши мумкинлиги ҳақидаги хулосалардан “Фореигн лангуаГЭС” телеканалида эфирга узатиладиган “Диалог”, “Гоод морнинг, Узбекистан!” кўрсатувларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. Диссертацияда илгари сурилган муҳим илмий-маърифий аҳамиятга эга тавсиялардан телеканалдаги бошқа телелойиҳаларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан берилган 2024-йил 25-апрелдаги 01-05-554 сонли маълумотномаси). Натижада, хорижий тилларни ўргатиш борасидаги назарий жиҳатларнинг телевизион талқини такомиллашувига эришилди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида диссертация бўйича эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган. Мазкур лойиҳада немис ўзбек тиллари мақолларининг структур, семантик, стилистик(услубий), баҳовий, лингвокултурологик хусусиятлар ифодаси даражасида немис ва ўзбек мақолларининг универсал ва дифференциал белгилари юзага чиқарилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан берилган 2024-йил 29-майдаги 1129/02-сонли маълумотномаси). Натижада, немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг пайдо бўлиши ва амал қилишга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-маданий ва лингвокултурологик омилларни ўрганиш, Ўзбекистон олий таълим тизимида чет тилини мутахассислик фани сифатида ўқитиш жараёнида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига тадбиқ қилиш имконини берган.
Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг “ЭРАСМУС + дастури 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро лойиҳада диссертация бўйича эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган. Яхшиликни улуг'ловчи, меҳнацеварликни тарғиб қилувчи, тадқиқ қилинаётган икки халқ ҳаёт тарзини ёритиб берувчи мақолларнинг структуравий ўхшашликларнинг, семантик жиҳатдан бир-бирини тақозо қилмайдиган ўринларда келиши қиёсий-таҳлил услубларида кўриб чиқилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан берилган 2024-йил 7-июндаги 1204/02-сонли маълумотномаси). Натижада, мақоллар маданий аҳамиятли ахборотни етказувчи, сақловчи ҳамда немис ва ўзбек халқлари ҳаёт тарзини ифодаловчи лингвокултурологик аҳамиятли бирликлар сифатида ўрганиш олий таълим тизмида ўқиш жараёнига жорий қилиш имконини берган.