Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Аброрбек Махамадамин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амарант ўсимлиги экиш муддатлари ва кўчат қалинлигининг тупроқ унумдорлиги ҳамда экин ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Qx1172
Илмий раҳбар: Рўзиев Икромжон  Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qх.126.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Мамура Садридин қизи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Ўразматов Насибжон Назирович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида амарант ўсимлигини мақбул экиш муддатлари, кўчат қалинликларини барг ва уруғ ҳосилига ҳамда тупроқ унумдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Наманган вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида амарант ўсимлигининг «Ўзбекистон» навини етиштириш агротехнология элементлари мақбул (15-март) экиш муддатлари ва кўчат (66,6 минг туп/га) қалинликлари ҳамда 60Х25-1 экиш тизими ишлаб чиқилган.
амарант ўсимлигининг мақбул (15-март) экиш муддатлари ва кўчат (66,6 минг туп/га) қалинликлари ҳамда 60Х25-1 экиш тизимида тупроқнинг агрофизик хоссалари – тупроқнинг хажм массаси (0,02 г/см3-0,03 г/см3 га) яхшиланганлиги, ғоваклиги (44,4 дан 47,9%) мақбул бўлганлиги, сув ўтказувчанлиги (биринчи йили 33,7 м3/га, иккинчи йили 36,8 м3/га, учинчи йили 31,8 м3/га) ортганлиги аниқланган.  
мақбул (15-март) экиш муддатлари ва кўчат (66,6 минг туп/га) қалинликлари ҳамда 60Х25-1 экиш тизимида амарант ўсимлигининг тупроқда қолдирган илдиз 0,94 т/га, анғиз 0,58 т/га ни ташкил этиб, уларнинг таркибидаги азот 58,6 кг/га, фосфор 25,2 кг/га, калий 34,0 кг/гани ташкил қилганлиги аниқланган.
амарант ўсимлигининг «Ўзбекистон» навини етиштиришда 60Х25-1 тизимида 15-мартда экиб, кўчат қалинлиги 66,6 минг туп/га бўлганда ўсимликнинг ўсиб ривожланиши учун қулай    шароит яратилиб, юқори ва сифатли кўк масса (216 ц/га) ҳамда уруғ ҳосили (21,3 ц/га), етиштириш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амарантнинг дориворлик хусусияти юқори бўлган барг ва уруғ ҳосилини олиш билан тупроқ унумдорлигини, физик ва физик-механик хоссаларини сақлаб қолиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
Республикамиздаги мавжуд фермер ва деҳқон хўжаликлари учун «амарант ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини экиш муддатлари ва кўчат қалинлигига боғлиқлиги» номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги 02/21-05/5293-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома фермер ва деҳқон хўжаликларида амарант ўсимлигини экиш муддатлари ва кўчатлар қалинлигини мақбул меъёрларига боғлиқ ҳолда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Амарант кўчатлари учун экиш муддатини 15.03 кунида кўчатлар қалинлигини 66,6 минг дона қилиб белгилаш Наманган вилоятининг Уйчи туманида жами 14,7 га майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги  вазирлигининг 2023 йил 17-октябрдаги 02/21-05/5293–сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, амарантдан таркиби ўзгаришсиз сақлаб қолинган 89,7 ц/га барг ҳамда 21,3 ц/га уруғ ҳосили олиш билан 216 ц/га озуқабоп кўк масса олиши ташкил этилган;
Оч тусли бўз тупроқлар шароитида амарант кўчатларини экиш муддатлари ва кўчатлари сони ўсимликнинг биологик хусусиятлари асосида етиштириш агротехнологиясидан келиб чиққан ҳолда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги 02/21-05/5293-сонли маълумотномаси). Бу эса амарант ўсимлиги кўчатларини 15.03. муддатида 60Х25-1 тизимда 66,6 минг дона кўчат бўлишига эришиш амарант ҳосилдорлигини ортиши билан рентабилликни 59.8% бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish