Бўриева Сурайё Зайлиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилояти шароитида ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда янги дефолиантларнинг самарадорлигини баҳолаш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Qx734
Илмий раҳбар: Абдурахманов Убайдулла Зулфиқорович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qх.126.01.
Расмий оппонентлар: Улжабоев Алижон Абдуллажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Раҳматов Имом Мамадиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилояти шароитида ғўзани сунъий баргсизлантириш учун қўлланиладиган дефолиантларнинг ҳаво ҳароратига боғлиқлигини аниқлаш ҳамда уларни қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг суғориладиган тақир тупроқлари шароитида Байстар SC ва Фандеф-М дефолиантларининг самарадорлиги ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аниқланиб, дефолиантлар меъёрини ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда белгилаш кераклиги аниқланган;
ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда дефолиантлар таъсирида ғўза барглари тўкилиши ва кўсаклар очилиши орасидаги корреляцион боғлиқлик юқори даражада (r=0,855), ғўза кўсаклари очилиши ва 1-терим салмоғи орасидаги корреляцион боғлиқлик юқори даражада (r=0,846), бир кўсак пахтаси вазни ва пахта ҳосили орасидаги корреляцион боғлиқлик ўрта даражада (r=0,517) ҳамда пахта ҳосили ва рентабеллик даражаси орасидаги корреляцион боғлиқлик юқори даражада (r=0,984) бўлиши аниқланган;
Байстар SC дефолиантини кунлик ўртача ҳаво ҳарорати 25оС дан юқори бўлганда 0,6 л/га, 22-25оС бўлганда 0,5 л/га ва 17-20оС бўлганда 0,7 л/га меъёрларда қўллаш дефолиация самарадорлигига (барг тўкилиши, кўсаклар очилиши, очилиш тезлиги, бир кўсак пахтаси вазни, пахта ҳосили, тола сифати) ижобий таъсир этиши аниқланган;
Фандеф-М дефолиантини кунлик ўртача ҳаво ҳарорати 25оС дан юқори бўлганда 6,0 л/га, 22-25оС бўлганда 7,0 л/га ва 17-20оС бўлганда 7,0 л/га меъёрларда қўллаш дефолиация самарадорлигига (барг тўкилиши, кўсаклар очилиши, очилиш тезлиги, бир кўсак пахтаси вазни, пахта ҳосили, тола сифати) ижобий таъсир этиши аниқланган;
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган тақир тупроқлари шароитида Байстар SC ва Фандеф-М дефолиантлари ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда мақбул меъёрларда қўлланилганда кўсаклар очилиши тезлашиб, биринчи терим салмоғи ва пахта ҳосили юқори бўлиши ҳисобига иқтисодий самарадорликка олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти шароитида ғўзани сунъий баргсизлантириш учун қўлланиладиган дефолиантларнинг ҳаво ҳароратига боғлиқлигини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Қашқадарё вилояти шароитида дефолиантлар самарадорлигининг ғўзани дефолиация қилиш давридаги ҳаво ҳароратига боғлиқлиги бўйича ишланмалар Қашқадарё вилояти Миришкор тумани фермер хўжаликларига 800 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/04-04-606-сон маълумотномаси). Натижада, дефолиантларни ҳаво ҳароратига боғлиқ равишда қўллаш орқали ғўза барглари тўкилиши дефолиация самарадорлиги 89-91 % ни ташкил этган.
Байстар SC ва ФанДEФ-М дефолиантларининг ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда аниқланган мақбул қўллаш меъёрлари Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “ORIGINAL COTTON” кластерига жами 800 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/04-04-606-сон маълумотномаси). Натижада, биринчи терим салмоғи 12-17 % га, кўсаклар очилиши 17-20 % га, кўсак очилиш тезлиги 12-15 % га ошишига эришилган.
Байстар SC ва ФанДEФ-М дефолиантларининг ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда мақбул меъёрлари Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “ORIGINAL COTTON” кластерига жами 800 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/04-04-606-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ҳосили 39-42 ц/га ни, рентабеллик даражаси 30-35 % ни ташкил этиб, теримни механизациялаштиришга шароит яратиш имконини берган.