Ақназаров Дониёр Каррибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доғистон зотли қўчқорлар билан гўштдор-сержун совлиқларни чатиштиришдан олинган биринчи авлод дурагайларнинг маҳсулдорлигини ошириш”, 06.02.01–Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси. Қоракўлчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Qx1351
Илмий раҳбар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Соатов Ўткир Ражабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Маматов Бакхтиёр Салимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли селекция усулларида ярим майин жунли гўштдор–сержун совлиқларни доғистон зотли наслли қўчқорлар билан чатиштиришдан олинган Ф1 дурагайларнинг гўшт ва жун маҳсулдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор доғистон зотли наслли қўчқорларнинг тирик вазни, гўштдор-сержун наслли қўчқорларнинг тирик вазнига нисбатан 7 кг ёки 9,46%, юқори бўлиши аниқланди ва экстерер хусусиятлари бўйича гўшт хилига мансуб эканлиги асослнди;
гўштдор-сержун ва доғистон зотлари генотипига эга биринчи бўғин авлодларнинг 18 ойлик ёшидаги ўртача тирик вазни 56,75 кг га етказилганлиги ва гўштдор-сержун тенгқурларникига нисбатан 4,1 кг ёки 7,8% юқори эканлиги исботланган;
гўштдор-сержун ва доғистон зоти бўйича биринчи бўғин дурагай қўзиларнинг ўсиш ва ривожланиши, тана ўлчамлари ва шу асосда ҳисобланган тана индекслари бўйича гўшт ва жун хилига мансублиги асослаб берилган;
биринчи бўғинга эга дурагай қўйларда жуннинг ўртача узунлиги 12,3 см, жун чиқими 56%, ингичкалилиги 26,27 мкм, жуннинг ингичкалиги бўйича (58 сифат) ярим майин жун берувчи қўй зотларнинг андоза талабларига мослиги исботланган;
биринчи бўғинга эга дурагай қўзиларнинг “гетерозис” самараси 102,6 дан 104,9% га ортиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доғистон зотли қўчқорлар билан гўштдор-сержун совлиқларни чатиштиришдан олинган биринчи авлод дурагайларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
жун маҳсулдорлик йўналишида доғистон зотли наслли қўчқорлар билан гўштдор-сержун совлиқларни чатиштириш усули Оҳангарон туманидаги “Барака кавсар” масулияти чекланган жамиятида 105 бош Ф1 дурагай қўзиларда жорий етилган. (Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 20 ноябр №02/23-650 сон маълумотномаси). Натижада 8 ойлик ёшида қўзиларнинг тирик вазни 38,60 кг ташкил етиб, гўштдор-сержун тенгқурларникига нисбатан 2,08 кг ёки 5,7%, жами даромад 1351000 (бир миллион уч юз еллик бир минг) сўмни, унга сарфланган жами харажат 985000 (тўққиз юз саксон беш минг) сўмни, олинган соф фойда 366000 (уч юз олтмиш олти минг) сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 37,2% фоизни ташкил этган;
янги доғистон зотли наслли қўчқорлар билан гўштдор-сержун совлиқларни чатиштириш усули қўйчиликка ихтисослашган “Оҳанг Абдуллаев Абдурауф” фермер хўжалигида 110 бош Ф1 дурагай қўзиларда жорий етилган. (Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 20 ноябр №02/23-650 сон маълумотномаси). Натижада дурагай қўзилар 12 ойлик бир бош дурагай қўзининг тирик вазни 43,85 кг га етказилиб, гўштдор-сержун қўзининг тирик вазнига нисбатан 3,8 кг ёки 9,5% юқори қўшимча тирик вазн олинган. Жами даромад 1534000 (бир миллион беш юз ўттиз тўрт минг) сўмни, унга сарфланган жами харажат 1150000 (бир миллион бир юз эллик минг) сўмни, олинган соф фойда 384750 (уч юз саксон тўрт минг етти юз эллик) сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 33,4% ни ташкил этган;
Доғистон зотли наслли қўчқорлар билан гўштдор-сержун совлиқларни чатиштириш усули Оҳангарон туманидаги “Холтўраев Ойбек ХМ” наслчилик фермер хўжалигида 150 бош дурагай қўзиларда жорий этилган (Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 20 ноябр №02/23-650 сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжалигида қўйларнинг ҳар хил белгиларининг наслдан-наслга ўтиши даражаси селексион-генетик кўрсаткичлари бўйича 18 ойлик бир бош дурагай қўзининг тирик вазни 56,75 кг га етказилиб, гўштдор-сержун қўзининг тирик вазнига нисбатан 4,1 кг ёки 7,8% юқори қўшимча тирик вазн олинган. Жами даромад 2270000 (икки миллион икки юз етмиш минг) сўмни, унга сарфланган жами харажат 1725000 (бир миллион етти юз йигирма беш минг) сўмни, олинган соф фойда 545000 (беш юз қирқ беш минг) сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 31,6% ни ташкил этган.