Алманов Қаҳрамон Облоқуловичнинг
фани доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: ХIХ асрнинг охири – ХХ аср бошларида Жиззах воҳаси аҳолиси этник таркиби ва унинг этнотопонимикада акс этиши мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекисон тарихи ва 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:. В2022.1.DSc/Tar208
Илмий маслаҳатчисининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги ПҳД.03/30.06.2021.Тар.55.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Карлибавев Максет Абдибаевич тарих фанлари доктори, профессор; Нормурадова Гўзал Бекмурадовна, тарих фанлари доктори, профессор; Хайназаров Бахромжон Бахтиярович, тарих фанлари доктори, (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Жиззах воҳаси аҳолиси этник таркиби ва унинг этнотопонимикада акс этишини тарихий ва этнографик материаллар асосида илмий таҳлил қилиш орқали минтақадаги тарихий жараёнларни ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Жиззах воҳасида этнонимларнинг тарқалиши турлича бўлиб, улар орасида кўпчиликни ташкил этадиган туркий элатлар билан боғлиқ ер номлари тарихан турли босқичларда шакллангани, уларнинг бир қисми – “турк”, “абдал” “барлос”, “жалойир” кабилар ривожланган Ўрта асрларга тегишли эканлиги далилланган;
бу даврда Жиззах воҳасидаги этнотопонимларнинг аксариятини Ўрта асрларда етакчи бўлган ўзбек уруғлари билан боғлиқ номлар ташкил этиши, улар орасида этник мансублик хусусиятларини яхши сақлаб қолган юз, қирқ, турк (барлос, калтатой, мусобозори), найман, сарой, қипчоқ, қанғли, манғит, баҳрин, керайит, туркман-жузлар билан боғлиқ қишлоқ ва овуллар номлари, шунингдек, уруғ номлари тарзидаги моҳиятини ҳам сақлаб қолганлиги кўрсатиб берилган;
Жиззах воҳаси маҳаллий аҳолиси бўлган туркий тилли ва сўғдий тилли аҳолининг воҳа бўйлаб тарқалиш жўғрофияси таҳлил қилиниб, уларнинг нисбати қайси маъмурий ҳудудларда кўпроқ ёки озроқ эканлиги, улар билан боғлиқ жой номлари тоғ, тоғолди, дашт ҳамда сув ҳавзаларининг қайси бирида кўпроқ учраши аниқланган ва хариталаштирилган;
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Бахмал, Зомин ва Фориш ҳудудлари ҳамда Сангзор дарёсининг ўрта ва қуйи ҳавзаларидаги сиёсий-маъмурий бирликлар аҳолисининг турли-туманлик касб этиши ва воҳа топонимик қиёфасида катта ўзгаришларнинг юз бериши Ўрта асрларда, хусусан, сўнгги Ўрта асрларда бу ерга турли ҳудудлардан миграциялар орқали кириб келган кўчманчи аҳолининг ўтроқлаша бошлагани билан боғлиқлиги аниқланган;
ХIХ – ХХ асрлар оралиғида Жиззах воҳасидаги аҳоли масканлари орасида этнотопонимларнинг ёппасига кўпайиши аниқланиб, бунга сабаб шайбонийлардан то бошқа ўзбек хонликлари давригача бўлган вақт кесимида туркийларнинг кўчманчи тоифалари, хусусан, кўчманчи туркий тилли элатлар – ўзбек, қозоқ ва қирғизларнинг ўтроқлашиб, воҳада ўзларининг бир қанча ўнлаб қишлоқ ва овулларига асос солганликлари билан боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Жиззах воҳаси аҳолисининг этник таркиби ва унинг этнотопонимикада акс этиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Жиззах воҳасида этнонимларнинг тарқалиши турлича бўлиб, улар орасида кўпчиликни ташкил этадиган туркий элатлар билан боғлиқ ер номлари тарихан турли босқичларда шакллангани, уларнинг бир қисми – “турк”, “абдал” “барлос”, “жалойир” кабилар ривожланган ўрта асрларга тегишли эканлигига оид хулосалардан, шунингдек бу даврда Жиззах воҳасидаги этнотопонимларнинг катта кўпчилигини ўрта асрларда етакчи бўлган ўзбек уруғлари билан боғлиқ номлар ташкил этиши, улар орасида этник мансублик хусусиятларини яхши сақлаб қолган юз, қирқ, турк (барлос, калтатой, мусобозори), найман, сарой, қипчоқ, қанғли, манғит, баҳрин, керайит, туркман-жузлар билан боғлиқ қишлоқ ва овуллар номлари, шунингдек, уруғ номлари тарзидаги моҳиятини ҳам сақлаб қолганлиги кўрсатиб берилганлиги каби илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Бир қишлоқ тарихи” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 1-апрелдаги 01-33/203-сон маълумотномаси). Бу эса Жиззах воҳаси аҳолиси этник таркиби ва унинг этнотопонимикада акс этишни ўрганишда муҳим рўл ўйнаган;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Сирдарё вилояти” телеканалида 2024-йил 16-майда эфирга узатилган “Биз сув ичган дарёлар” кўрсатувининг сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Сирдарё вилояти” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 28-декабрдаги 216-сон маълумотномаси). Бу эса Жиззах воҳаси аҳолиси этник таркибининг ўзига хослиги, турмуш тарзи турлича бўлган (ўтроқ, ярим ўтроқ ва ярим кўчманчи) этносларнинг воҳа бўйлаб жойлашув хусусиятини ўрганишда, кўрсатув мазмунини бойитишда ҳал қилувчи рўл ўйнаган;
Жиззах воҳаси маҳаллий аҳолиси бўлган туркий тилли ва сўғдий тилли аҳолининг воҳа бўйлаб тарқалиш жўғрофияси таҳлил қилиниб, уларнинг нисбати қайси маъмурий ҳудудларда кўпроқ ёки озроқ эканлиги, улар билан боғлиқ жой номлари тоғ, тоғолди, дашт ҳамда сув ҳавзаларининг қайси бирида кўпроқ учраши аниқланган ва хариталаштирилганлиги хақидаги маълумотлардан ва тадқиқотнинг илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 7-январдаги 02-05/51-сон маълумотномаси). Натижада, ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Жиззах ҳудудида жойлашган аҳоли манзилгоҳлари ва уларнинг қанчаси этноним, патроним, антротопоним, қанчасида ҳудудий аҳоли гурухлари ва ижтимоий тоифа,ва касб -ҳунар билан боғлиқ номлар акс этганлигига оид илмий натижалар воҳанинг тарихий илдизларини акс эттирувчи бу каби этнонимлар кўплаб тарихчилар ва сайёхларда катта қизиқиш уйғотган;
ХIХ – ХХ асрлар оралиғида Жиззах воҳасидаги аҳоли масканлари орасида этнотопонимларнинг ёппасига кўпайиши аниқланганлиги, бунга сабаб шайбонийлардан то бошқа ўзбек хонликлари давригача бўлган вақт кесимида туркийларнинг кўчманчи тоифалари, хусусан, кўчманчи туркий тилли элатлар – ўзбек, қозоқ ва қирғизларнинг ўтроқлашиб, воҳада ўзларининг бир қанча ўнлаб қишлоқ ва овулларига асос солганликлари билан боғлиқлиги, каби жой номларига оид янгича илмий натижалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган тарғибот фаолиятига татбиқ этилган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тарғибот фаолиятида материал сифатида улардан фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2024-йил 25- январдаги 04-13/74-сонли маълумотномаси). Натижада, Жиззах воҳаси тарихига оид қарашлар ёшлар орасида тарғибот ишларида хал қилувчи рўл ўйнаган;
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Бахмал, Зомин ва Фориш ҳудудлари ҳамда Сангзор дарёсининг ўрта ва қуйи ҳавзаларидаги сиёсий-маъмурий бирликлар аҳолисининг турли-туманлик касб этиши ва воҳа топонимик қиёфасида катта ўзгаришларнинг юз бериши ўрта асрларда, хусусан, сўнгги ўрта асрларда бу ерга турли ҳудудлардан миграциялар орқали кириб келган кўчманчи аҳолининг ўтроқлаша бошлагани билан боғлиқлиги, воҳада ўзларининг бир қанча ўнлаб қишлоқ ва овулларига асос солганликлари каби масалалар билан боғлиқ материаллардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йиларда ўтказилган тарғиботи фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари” 9-банди мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда халқ бирдамлиги ва дахлдорлигини кучайтиришга қаратилган “Уйғониш маърифати” номли туркум кўрсатувлар ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. Ушбу марказнинг 2023-йил учун чора-тадбирлари дастурининг 8-бандида белгиланган вазифаларни бажаришда ҳам диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика “Маънавият ва маърифат маркази” томонидан 2023-йил 29-ноябрда берилган № 02-22/1320-сонли далолатнома). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ХIХ асрнинг охири – ХХ аср бошларида Жиззах воҳаси аҳолиси этник таркиби ва унинг этнотопонимикада акс этиши тарихини ўрганишга хизмат қилган.