Sayt test rejimida ishlamoqda

Бафаев Мухиддин Мухамматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологк технологияларини такомиллаштириш», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.DSc/P66
Илмий раҳбар: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Сафаев Нуритдин Салихович, психология фанлари доктори, профессор; Ҳалимова Наима Воҳидовна, психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда толерантликнинг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш асосида уни шакллантирувчи психологик технологияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар толерантлигини шакллантиришда компонент турларидан «аффектив компонент», «когнитив компонент», «конатив компонент», «еҳтиёж-мотивасион компонент», «фаолият услуби компоненти», «ахлоқий-меъёрий компонент», «қадриятларга йўналганлик компоненти», «шахсий-маъновий компонент», «гуруҳий идентификасия компоненти», «шахсий идентификасия компоненти»ларнинг ўзаро  таъсири аниқланган;
талабаларда толерантликнинг «қуйи», «ўрта», «юқори» даражаларини ифодаланишига кўра  этник толерантлик ўзини ўзи ҳурмат қилиш мотивасияси билан ижтимоий толерантлик муваффақиятга интилиш мотиви, экстернал мотивасия билан уйғун ҳолда намоён бўлиши таълимга нисбатан муносабатнинг трансформасиялашув жараёнида ўқув фаолияти самарадорлигига таъсир этиши асосланган;
талабаларда толерант ёки интолерант муносабатларнинг мотивасион-қадриятли тузилмадаги ўзига хоc фарқларини шахснинг ўзини ривожлантириш, ўзига нисбатан ҳурмат ҳиссини шаклланишига интеграсиясига асосланиб ўқув фаолияти ва шахслараро муносабатларга таъсири таснифланган;
«талабаларда толерантликни шакллантириш» психотехнологиялари комбинасияси когнитив, мотивасион-қадриятли, фаолият контекстида мотивасион, когнитив-информасион, аффектив емпатия ва хулқ-атвор,  ижтимоий-персептив компонентларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда толерант сифатларни шакллантиришнинг консептуал модели этник, ижтимоий толерантлик хусусиятларига интегратив таъсир этиш заруратига асосланиб “когнитив-информасион”, “мотивасион”, “хулқ-атвор”, “эмотив” компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Талабаларда толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик технологияларини такомиллаштиришга оид муаммони тадқиқ етиш натижасида:
талабалар толерантлигини шакллантиришда компонент турларидан «аффектив компонент», «когнитив компонент», «конатив компонент», «еҳтиёж-мотивасион компонент», «фаолият услуби компоненти», «ахлоқий-меъёрий компонент», «қадриятларга йўналганлик компоненти», «шахсий-маъновий компонент», «гуруҳий идентификасия компоненти», «шахсий идентификасия компоненти»ларнинг ўзаро  таъсири аниқланган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-316-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ-316 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда толерантликни шакллантиришнинг таркибий компонентларини аниқлаш имконияти яратилган;
 талабаларда толерантликнинг «қуйи», «ўрта», «юқори» даражаларини ифодаланишига кўра  этник толерантлик ўзини ўзи ҳурмат қилиш мотивасияси билан ижтимоий толерантлик муваффақиятга интилиш мотиви, экстернал мотивасия билан уйғун ҳолда намоён бўлиши таълимга нисбатан муносабатнинг трансформасиялашув жараёнида ўқув фаолияти самарадорлигига таъсир этиши асосланган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-мартдаги 316-сон буйруғига асосан “Шахс психологияси” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ 316 а-сон маълумотномаси). Натижада таълим соҳаси учун тайёрланадиган амалиётчи психологларда толерантликка оид билимлар кўлами сифатини оширишга еришилган;
талабаларда толерант ёки интолерант муносабатларнинг мотивасион-қадриятли тузилмадаги ўзига хоc фарқларини шахснинг ўзини ривожлантириш, ўзига нисбатан ҳурмат ҳиссини шаклланишига интеграсиясига асосланиб ўқув фаолияти ва шахслараро муносабатларга таъсири таснифланган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-мартдаги 316-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ 316 а-сон маълумотномаси). Натижада психологик хизмат доирасида амалиётчи психологларда таълим субекти ва обекти орасидаги муносабатларни обектив баҳолаш орқали ўқув фаолияти самарадорлигини оширишга еришилган;
«талабаларда толерантликни шакллантириш» психотехнологиялари комбинасияси когнитив, мотивасион-қадриятли, фаолият контекстида мотивасион, когнитив-информасион, аффектив емпатия ва хулқ-атвор,  ижтимоий-персептив компонентларини киритиш орқали такомиллаштирилган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-мартдаги 316-сон буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ 316 а-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психолог кадрларнинг талабаларда толерантликни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган;
 талабаларда толерант сифатларни шакллантиришнинг консептуал модели  этник, ижтимоий толерантлик хусусиятларига интегратив таъсир этиш заруратига асосланиб “когнитив-информасион”, “мотивасион”, “хулқ-атвор”, “эмотив” компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-мартдаги 316-сон буйруғига асосан “Шахс психологияси” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-мартдаги ПМ 316 а-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалиётчи психологларнинг субектнинг толерантлик даражасини баҳолаш сифати бўйича имкониятлари оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish