Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Исломжон Мамасодиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маиший таназзул ва ижтимоий инқирознинг тарихий ¬- бадиий талқинлари (“Бобурнома” ва “Шайбонийнома” асарлари асосида)”, 10.00.02 - 0ъзбек адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.PhD/Fil2066.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Мўминжон Юсупжанович, филология фанлари номзоди, доцент; Насруллаев Элмуроджон Жумабоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамият равнақи ёки таназзули оилавий маиший муаммолар билан муштараклигининг тарихий бадиий ифодасини тадқиқ этиш, тегишли илмий назарий хулосаларга келишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Бобурнома”, “Шайбонийнома” каби бадиий-тарихий манбаларда давлатчиликнинг мавжуд тарихий асослари, жамият миллий-маданий анъаналарга мувофиқ сиёсий-ижтимоий адолат, оила ва жамият муносабатларнинг илмий-тарихий, бадиийи ифодалари қай тарзда ёритилганлиги, уларнинг ҳозирги замон жараёнлари билан узвий боғлиқлиги, воқеликлар илмий ва бадиий ифодасидаги уйгун ҳамда муштарак нуқталари аниқланган;
“Бобурнома”, “Шайбонийнома” асарлардаги ҳукмдорлар оилавий-маиший турмушидаги таназзули, аксарият ҳолларда, улар бошқараётган жамиятнинг инқирозга олиб келган омиллар тарихий далиллар, тарихий ҳақиқат ва бадиий ҳақиқат талқинлари асосида ҳамда баиият тасвирларда гавдалантирилган воқеликларнинг сўз ижодкорлигининг аниқ, оcиқ-ойдин ёки назм ва наср санъатларини қўллаб ишоравий-бадиий ифодаланган ўринлар орқали муаллифларнинг ўзига хос ижодий маҳорати далилланган;
“Бобурнома”, “Шайбонийнома” асарларида тасвирланган давр ва ижтимоий муҳитнинг оилавий муносабатларга, тарихий-сиёсий жараёнларга, миллат ва жамият аъзолари ҳаётий турмуш тарзига, меҳнат фаолиятига ижобий ёки салбий таъсир этиши, азалий қавм-қариндошлик ришталарининг барқарорлиги, бардавомлиги муқаддас миллий қадрият эканлиги бадиий-эстетик ва руҳий-эмоционал тасир ифодаларнинг бадиий кучи орқали талқин этилганлиги асосланган;
темурийлар даври адабиётида майдонга келган жанрлардан – мемуар асар ва тарихий достонларнинг ўзига хос хусусиятлаига, уларнинг шаклий ва мазмуний қирраларидаги тасвир ёллари, таъсир воситалари ҳамда ифода усулларига шахсий ёндашувлар асосида муносабатлар ёритилиб, мазкур жанрларда ижод қилган муаллифларнинг кучли бадиий заковати ва кенг илмий салоҳияти улар тасвирлаган воқейликларнинг бадиий кўринишларидаги тасвирлар орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Бадиий асарларда оила ва жамият муносабатларига доир масалаларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Бобурнома”, “Шайбонийнома” каби бадиий-тарихий манбаларда давлатчиликнинг мавжуд тарихий асослари, жамият миллий-маданий анъаналарга мувофиқ сиёсий-ижтимоий адолат, оила ва жамият муносабатларнинг илмий-тарихий, бадиийи ифодалари қай тарзда ёритилганлиги, уларнинг ҳозирги замон жараёнлари билан узвий боғлиқлиги, воқеликлар илмий ва бадиий ифодасидаги уйгун ҳамда муштарак нуқталари аниқланган хулосалардан 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 – Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратишда самарали қўлланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 16-декабрдаги 04/1-4169-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа бадиий-тарихий манбаларда мавжуд миллий-маданий анъаналарга мувофиқ, адолат, оила ва жамият муносабатларнинг бадиий ифодалардаги кўринишлари орқали бойитилган;
“Бобурнома”, “Шайбонийнома” асарларида тасвирланган давр ва ижтимоий муҳитнинг оилавий муносабатларга, тарихий-сиёсий жараёнларга, миллат ва жамият аъзолари ҳаётий турмуш тарзига, меҳнат фаолиятига ижобий ёки салбий таъсир этиши, азалий қавм-қариндошлик ришталарининг барқарорлиги, бардавомлиги муқаддас миллий қадрият эканлиги бадиий-эстетик ва руҳий-эмоционал тасир ифодаларнинг бадиий кучи орқали талқин этилганлиги асосланган илмий маълумотлардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2022-2023-йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 7-октябрдаги 1/04-126-сон маълумотномаси). Натижада мултимедия муқаддас миллий қадриятларни ифодаловчи бадиий-эстетик ва руҳий-эмоционал тасир ифодаловчи воситалар билан кенгайтирилган ва тўдирилган; 
 “темурийлар даври адабиётида майдонга келган жанрлардан – мемуар асар ва тарихий достонларнинг ўзига хос хусусиятлаига, уларнинг шаклий ва мазмуний қирраларидаги тасвир ёллари, таъсир воситалари ҳамда ифода усулларига шахсий ёндашувлар асосида муносабатлар ёритилиб, мазкур жанрларда ижод қилган муаллифларнинг кучли бадиий заковати ва кенг илмий салоҳияти улар тасвирлаган воқейликларнинг бадиий кўринишларидаги тасвирлар орқали исботланган хулосалардан 2022-2023-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилди. (“Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 10-октябрдаги 26-36-908-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ҳамда кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий жиҳати кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish