Фозилов Ботиржон Закировичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантириш методикаси (5-7-синфлар мисолида)”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ҳуқуқий таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped2754
Илмий раҳбар: Қодирова Феруза Усмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Маҳмудова Мадина Собиржоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Ҳалимова Машрабой Вохидовна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5-7-синф кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришнинг коррексион-педагогик шарт-шароитлари ўқув-чиларнинг ақлий, нутқий фаолияти мазмунига дахлдорликка, фаол ҳаракатга моти-вацияловчи ижтимоий-ҳуқуқий талабларни фуқаролик позицияси барқарорлигида киритиш асосида аниқлаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда фаол фуқаролик компетенсиясини шакллан-тиришнинг методик модели бунёдкор кўнгилли ҳаракатларга йўналтирувчи коррексион-методик тизимни мотивацион, инструктив, конструктив, рефлексив босқич-ларда оғзаки, ёзма, дактил, имо-ишора нутқ интеграциясига мослашувчанлигига кўра адаптив-лаштириш асосида такомиллаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда фаол фуқаролик компетенсиясини шакллан-тириш технологиялари давлат ва жамият муносабатларига комплекс тайёрлашга мўлжалланган тадқиқотчилик, ижодий, интегратив лойиҳаларни якка ва жамоавий иш турлари билан уйғунлигини ижтимоий импулс муҳитида таъсирчанлик тавсифига кўра таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришнинг дидактик таъминоти педагогик жамоанинг фаол фуқаролик ҳатти-ҳаракатлари ва ўқувчиларнинг фуқаролик портрети сифатларини баҳолашга йўналтирилган ижтимоий флаер, ҳуқуқий луғатни салбий таъсирларга қарши позиция моделларида интеграцияга қулайлигига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Кар ва заиф эшитувчи 5-7-синф ўқувчиларининг фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
5-7-синф кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришнинг коррексион-педагогик шарт-шароитлари ўқувчиларнинг ақлий, нутқий фаолияти мазмунига дахлдорликка, фаол ҳаракатга мотивацияловчи ижтимоий-ҳуқуқий талабларни фуқаролик позицияси барқарорлигида киритишга оид тавсиялар “Махсус педагогика асослари” (Логопедия) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан тасдиқланган 68-774-рақамли гувоҳнома). Натижада кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантириш жараё-нининг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда фаол фуқаролик компетенсиясини шаклланти-ришнинг методик модели бунёдкор кўнгилли ҳаракатларга йўналтирувчи коррексион-методик тизимни мотивацион, инструктив, конструктив, рефлексив босқичларда оғзаки, ёзма, дактил, имо-ишора нутқ интеграциясига мослашувчанлигига кўра адаптив-лаштиришга оид таклифлар “Тифлопедагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйру-ғига асосан тасдиқланган 94-543-рақамли гувоҳнома). Натижада фаол фуқаролик ком-петенсиясини шакллантириш бўйича методик тизимнинг барча турдаги ногирон болалар мисолида қўлланилишига эришилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантириш-нинг дидактик таъминоти педагогик жамоанинг фаол фуқаролик ҳатти-ҳаракатлари ва ўқувчиларнинг фуқаролик портрети сифатларини баҳолашга йўналтирилган ижтимоий флаер, ҳуқуқий луғатни салбий таъсирларга қарши позиция моделларида интеграцияга қулайлигига кўра қўллашга доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиоком-панияси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (2021-2022-йилларда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26-августдаги 04-36-1393-сонли маълумотномаси). Натижада 5-7-синф ўқувчиларининг фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришга оид тавсияларнинг кенг тарғиб қилиниши ва жорий этилишига эришилган.