Абдуллаев Ойбек Қурбоновичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантириш методикаси” 13.00.02-Таълим ва тарбия назариясива методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:2024-10-17 №01.29.08.2024
Диссертация бажарилган муассаса номи:Қўқон давлат педагогика институти
Илмий раҳбар:Сиддиқов Бахтиёр Саидқулович,педагогика фанлари номзоди,доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса,ИК рақами:Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024. Ped.05.10
Расмий оппонентлар: Жумаев Улуғбек Сатторович, психология фанлари номзоди,профессор; Тўхтахўжаев Ханжарбек Боходирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантиришда анʼанавий ва инновацион таълим жараёнларини дифференциялаш асосида жисмоний таълимдаги педагогик инновациялар мезонлари (янгилик, оптималлик, натижакорлик, оммавий тажрибада инновацияларни ижодий қўллаш имконияти) аниқлаштирилган;
“Жисмоний тарбия ва спорт психологияси” фанини ўқитишда жисмоний-руҳий тарбияга тайёрлаш тамойиллари (конвергенсия ва дивергенсия) асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг умумкасбий интеграл (жисмоний тайёргарлик, масʼулиятлилик, рефлексивлик) ва махсус интеграл (руҳий барқарорлик ва тоқатлилик, багʻрикенглик, жисмоний фаоллик, эмпатиялик) сифатларни ривожлантиришнинг устувор ёʻналишлари аниқлаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантириш моделининг когнитив-интеллектуал, операцион-фаолиятли ва аксиологик-рефлексив мезонларини даража кўрсаткичларини касбий билимга, мустақил ишга ва амалиётга ё'налтирилган натижавий ко'рсаткичларнинг идентив мослигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
“Жисмоний тарбия ва спорт психологияси” фанини ўқитишда жисмоний (согʻлом турмуш, ҳаракат, жисмоний сифат, ўз-ўзини ривожлантириш) таълим ва психологик тарбия (ирода, матонат, қадрият, эмоция) интеграцияси асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги ва ўқувчиларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиш мтодикаси имкониятлари дифференциал ёндашув асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларни ривожлантиришда анъанавий ва инновацион таълим жараёнларини дифференциалаш асосида жисмоний таълимдаги педагогик инновациялар мезонларини (янгилик, оптималлик, натижакорлик, оммавий тажрибада инновацияларни ижодий қўллаш имконияти) аниқлаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган И-ОТ-2021-302 сонли “Жисмоний тарбия ва спорт маркетинги” ўқув қўлланмасининг электрон палатформасини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9-декабрдаги 02-07-4437/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлашга хизмат қилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини жисмоний таълимга тайёрлаш тамойиллари (конвергенция ва дивергенция) асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг умумкасбий интеграл (жисмоний тайёргарлик, масъулиятлилик, рефлексивлик) ва махсус интеграл (бағрикенглик, жисмоний фаоллик, эмпатиялик) сифатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига доир янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган И-ОТ-2021-302 сонли “Жисмоний тарбия ва спорт маркетинги” ўқув қўлланмасининг электрон палатформасини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9-декабрдаги 02-07-4437/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантириш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини жисмоний таълим (соғлом турмуш, ҳаракат, жисмоний сифат, ўз-ўзини ривожлантириш) ва руҳий тарбия (ирода, матонат, қадрият, эмоция) интеграцияси асосида ўқувчиларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятларини дифференциал ёндашув асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган И-ОТ-2021-302 сонли “Жисмоний тарбия ва спорт маркетинги” ўқув қўлланмасининг электрон палатформасини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9-декабрдаги 02-07-4437/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши “Жисмоний ва руҳий тарбия интеграцияси” номли ўқув қўлланмани нашр этиш ва унда илгари сурилган педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини ўқувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишга йўналтирилган жисмоний таълимга инновацион мониторинг кўрсаткичларини (ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив, мослашувчанлик) киритиш асосида такомиллаштиришга доир Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган И-ОТ-2021-302 сонли “Жисмоний тарбия ва спорт маркетинги” ўқув қўлланмасининг электрон палатформасини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9-декабрдаги 02-07-4437/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ўқувчилар руҳиятитга ижобий таъсир кўрсатишга доир билимларини ривожлантириш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологияларни такомиллаштиришга хизмат қилган.