Қобулов Озодбек Ўктамбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилмасини ривожлантиришнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4860
Илмий раҳбар: Рахимов Тўхтабек Жумабоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Яқубов Азизибек Ғанибекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қароқалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилма фаолиятини самарали ва узлюксиз ривожлантиришнинг кўп босқичли “хусусий тиббиёт субекти (хизмат кўрсатувчи) - мижоз (истеъмолчи)” ўзаро интегратсион моделини ташкил этиш таклифи асосланган;
вилоятда фаолият кўрсатаётган хусусий тиббиёт муассасаларининг юқори (86-100 %), ўрта (71-85 %) ва қуйи (55-70 %) даражалардаги инфратузилма салоҳиятини баҳолаш ёндашувлари такомиллаштирилган;
тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги хусусий соғлиқни сақлаш муассасаларининг фаолиятини аҳоли талабини ўрганиш бўйича қуйи (Қд=0,378), ўрта (Қд=0,575) ва юқори (Қд=0,745) хизмат сифати даражасининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Хоразм вилоятида хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилмаси ривожланиш ҳолатларини эконометрик баҳолаш орқали ушбу соҳа тараққиётининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилмасини ривожлантиришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилма фаолиятини самарали ва узлюксиз ривожлантиришнинг кўп босқичли “хусусий тиббиёт субекти (хизмат кўрсатувчи) - мижоз (истеъмолчи)” ўзаро интегратсион моделини ташкил этиш таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 28-апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 19-мартдаги 7-756-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши минтақада хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилма фаолиятини самарали ва узлюксиз ривожлантириш имкониятини яратиш имконини берган;
вилоятда фаолият кўрсатаётган хусусий тиббиёт муассасаларининг юқори (86-100 %), ўрта (71-85 %) ва қуйи (55-70 %) даражалардаги инфратузилма салоҳиятини баҳолашнинг такомиллаштирилган ёндашувлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 28-апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 19-мартдаги 7-756-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши минтақада хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилма самарадорлиги кўрсаткичларини ўртача 3-5 фоизга ошириш имконини берган;
тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги хусусий соғлиқни сақлаш муассасаларининг фаолиятини аҳоли талабини ўрганиш бўйича қуйи (Қд=0,301), ўрта (Қд=0,575) ва юқори (Қд=0,745) хизмат сифати даражаси бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 28-апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 19-мартдаги 7-756-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида инфратузилма салоҳиятларини баҳолаш орқали соҳада фойдаланилмаётган қўшимча имкониятлар аниқланган;
Хоразм вилоятида хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилмаси ривожланиш ҳолатларини эконометрик баҳолаш орқали ушбу соҳа тараққиётининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз қийматлари Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 28-апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 19-мартдаги 7-756-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида инновацион ёндашувлар асосида хусусий тиббиёт муассасалари инфратузилма фаолиятини яхшилаш орқали келажакда 5 та хусусий корхонанинг иқтисодий рентабеллигини оширишга эришилган.