Sayt test rejimida ishlamoqda

Зохидов Исматжон Юнусжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер қаъридан самарали фойдаланишда солиқ механизмининг  ролини ошириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt   
Илмий раҳбар: Бабаев Шавкат Байрамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ер қаъридан самарали фойдаланишда солиқ механизмидан самарали фойдаланишга оид илмий оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ тўловчи томонидан қазиб олинган табиий газни ва (ёки) нефтни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга оширган ҳолларда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб, уларга солиқ тўловчи томонидан сарфланган дастлабки ишлов бериш, уларни қайта ишлаш ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқлаш орқали солиқ базасини аниқлаш механизмини такомиллаштириш ва бюджетга қўшимча маблағларини жалб қилиш асосланган;
Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) тасарруфидаги янги конлар учун солиқ ставкасини амалдаги 7% дан 10% га қадар ошириш орқали солиқларнинг адолатлилик тамойилини таъминлаш ҳамда ер қаъри бойликларидан миллий манфаатлар йўлида самарали фойдаланиш таклифи илмий асосланган;
цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош учун солиқ ставкасининг пасайтирилиши таъсирида юридик шахслар томонидан янги қурилиш объектларининг қийматини камайтириш, бошқа томондан, қурилиш ишларини олиб бораётган жисмоний шахсларнинг харид қобилиятини қисман ошириш орқали миллий иқтисодиётда цемент маҳсулотига бўлган талабни солиқ механизми орқали тартибга солиш асосланган; 
норуда металлар бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ маъмурчилигини амалга ошириш услубиёти ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ўз вақтида бюджетга тушишини таъминлаш, бевосита шаклда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ базасини тўғри ҳисоблаш, солиқ объектини объектив равишда ҳисобга олишнинг кўздан кечириш асносида мониторингини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер қаъридан фойдаланишда солиқ механизмининг самарадорлиги таъминлаш бўйича тадқиқот натижалари давомида ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
солиқ тўловчи томонидан қазиб олинган табиий газни ва (ёки) нефтни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга оширган ҳолларда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб, уларга солиқ тўловчи томонидан сарфланган дастлабки ишлов бериш, уларни қайта ишлаш ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқлаш орқали солиқ базасини аниқлаш механизмини такомиллаштириш ва бюджетга қўшимча маблағларини жалб қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 18/1-75633-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши ер қаъридан фойдаланишда солиқ механизмининг таъсирчанлигини ошириб, солиқ базасини тўғри шакллантириш имконини берган;
Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) тасарруфидаги янги конлар учун солиқ ставкасини амалдаги 7% дан 10% га қадар ошириш орқали солиқларнинг адолатлилик тамойилини таъминлаш ҳамда ер қаъри бойликларидан миллий манфаатлар йўлида самарали фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 18/1-75633-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий қилиниши асосида солиқларнинг адолатлилик тамойилини қўллаш имконияти пайдо бўлган;
цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош учун солиқ ставкасининг пасайтирилиши таъсирида юридик шахслар томонидан янги қурилиш объектларининг қийматини камайтириш, бошқа томондан, қурилиш ишларини олиб бораётган жисмоний шахсларнинг харид қобилиятини қисман ошириш орқали миллий иқтисодиётда цемент маҳсулотига бўлган талабни солиқ механизми орқали тартибга солиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 18/1-75633-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши орқали миллий иқтисодиётда цемент маҳсулотига бўлган талабни солиқ механизми орқали таъсир қилиш, бозорни тартиблаш ва аҳоли реал харидларининг ошишига имкон берган; 
норуда металлар бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ маъмурчилигини амалга ошириш услубиёти ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ўз вақтида бюджетга тушишини таъминлаш, бевосита шаклда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ базасини тўғри ҳисоблаш, солиқ объектини объектив равишда ҳисобга олишнинг кўздан кечириш асносида мониторингини ташкил этиш асосида такомиллаштириш таклифи солиқ Солиқ қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 18/1-75633-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ер, мол-мулк ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларни ундириш механизмини рақамлаштирилиб, солиқ ходимларининг меҳнат сиғимини камайтириш ва реал самарадорликка эришиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish