Хамидова Сулув Янгибоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишлаб чиқариш харажатларининг бошқарув ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Калонов Фахриддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларининг бошқарув ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг бошқарув ҳисоби мақсадларида қўлланиладиган ҳисоб сиёсатига “Операцион харажатлар контроллинги” номли бўлимни киритиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини тезкор ва стратегик бошқариш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва таъминоти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш мақсадида 8521-“Ижтимоий харажатлар бўйича резерв капитали” ва 8920-“Ижтимоий ҳимоя ва таъминот бўйича тўловлар учун резерв” номли ҳисобварақларни очиш ҳамда улар асосида молиялаштириш манбаларини назорат қилиш тартиби ишлаб чиқилган;
дон маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда материал қийматига бонификация ва рефаксия харажатларини киритиш орқали уларнинг бошқарув ҳисоби ҳамда таҳлилининг ахборот таъминоти такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элементлари ва калькуляция моддалари бўйича таҳлили жараёнида маҳсулот таннархига таъсир этувчи омилларни гуруҳларга ажратиш орқали комплекс бошқарув таҳлили такомиллаштирилган;
Сурхондарё вилоятидаги дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш таннархига соф тушум, инфляция даражаси, солиқлар, кредит ва қарзлар миқдорларининг таъсирини эконометрик таҳлил қилиш орқали маҳсулотлар таннархининг 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарнинг бошқарув ҳисоби ва ишлаб чиқариш харажатлари таҳлилини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
бошқарув ҳисоби ва ишлаб чиқариш харажатлари таҳлилини меъёрий тартибга солиш ва такомиллаштириш юзасидан донни қайта ишлаш корхоналарининг бошқарув ҳисоби мақсадларида қўлланиладиган ҳисоб сиёсатига “Операцион харажатлар контроллинги” номли бўлимни киритиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини тезкор ва стратегик бошқариш самарадорлигини ошириш таклифи “Шўрчидонмаҳсулотлар” АЖнинг, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. (“Шўрчидонмаҳсулотлар” АЖнинг 2024 йил 4 октябрдаги 21/06-7-204-сонли, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖнинг 2024 йил 11 октябрдаги 01-20/674-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида харажатлар ҳажми ва таркибига бўлган меъёрлар белгиланган. Белгиланган меъёрлар орқали корхона бошқарув самарадорлиги 10-12 фоизга ошган. Бу эса, корхона харажатларини тўғри ва самарали бошқариш имкониятини яратди, натижада ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини режалаштириш, таҳлил этиш ва назорат қилишга имконият туғилган;
бошқарув ҳисоби объектлари ва ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элемент ва калькуляция моддалари таҳлили юзасидан ҳисобот маълумотларига таъсир этувчи омилларнинг умумий ва хусусий, ички ва ташқи гуруҳларга ажратиш орқали ишлаб чиқариш харажатларининг комплекс бошқарув таҳлили услубиётини такомиллаштириш таклифи “Шўрчидонмаҳсулотлар”, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган. (“Шўрчидонмаҳсулотлар” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 октябрдаги 21/06-7-204-сонли, “Сурхондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 11 октябрдаги 01-20/674-сонли маълумотномалари). Ушбу таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида “Шўрчидонмаҳсулотлар” акциядорлик жамиятида маҳсулот таннархи 2024 йил 1 январь ҳолатига 124 778 665.0 сўмга камайиб, асосий фаолиятдан олинган молиявий натижа эса, 100444029.0 сўмга, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖда маҳсулот таннархи 2024 йил 1 январь ҳолатига 311.754.185 минг сўмга камайиб, асосий фаолиятдан олинган молиявий натижа эса 1.400.065 минг сўмга кўпайишига эришилган;
дон маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда материал таннархига бонификация ва рефаксия харажатларини киритиш орқали уларнинг бошқарув ҳисоби ҳамда таҳлилининг ахборот таъминоти такомиллаштириш таклифи “Шўрчидонмаҳсулотлар”, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган. (“Шўрчидонмаҳсулотлар” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 октябрдаги 21/06-7-204-сонли, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖнинг 2024 йил 11 октябрдаги 01-20/674-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида донни қайта ишлаш корхоналарида бонификация ва рефаксия харажатларининг ҳисоби ва таҳлили асосида уларнинг назоратини самарали ташкил этиш имкони яратилди. Бунинг натижасида бонификация ва рефаксия харажатларининг ўзгаришини маҳсулот сифати ва таъминот жараёнларига таъсирини ишончли баҳолаш орқали сотиш ҳажмини 5 фоизга оширишга эришилган;
ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот ва жараёнларга қўшимча фаолият турлари кесимида ҳисобини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида донни қайта ишлаш корхоналарида харажатлар ҳисобини сегментлар ва масъулият марказлари бўйича ташкил этиш ва таҳлил қилиш таклифи “Шўрчидонмаҳсулотлар”, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган. (“Шўрчидонмаҳсулотлар” АЖнинг 2024 йил 4 октябрдаги 21/06-7-204-сонли, “Сурхондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 11 октябрдаги 01-20/674-сонли маълумотномалари). Бу эса бошқарув ҳисоби объектлари ва ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элемент ва калькуляция моддалари таҳлили юзасидан ҳисобот маълумотларига таъсир этувчи омилларнинг умумий ва хусусий, ички ва ташқи гуруҳларга ажратилиши, хўжалик ҳисоби ахборотларининг сифатини ошириш бўйича таклифлар ахборот таъминотининг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаб, корхона харажатларини тўғри шаклланишига ва ҳисобот ахборотлари сифатининг ошишига хизмат қилган;
донни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш таннархига соф тушум, инфляция даражаси, солиқлар, кредит ва қарзлар миқдорларининг таъсирини эконометрик таҳлил қилиш орқали маҳсулотлар таннархини 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогнози “Шўрчидонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти, “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖ фаолиятини ривожлантириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнида фойдаланилган (“Шўрчидонмаҳсулотлар” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 октябрдаги 21/06-7-204-сонли, “Сурхондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 11 октябрдаги 01-20/674-сонли маълумотномалари). Бунинг натижасида 2030 йилгача бўлган даврда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини самарали бошқариш, уни пасайтириш бўйича ички резервларни аниқлаш ҳамда ташқи омиллар таъсирини баҳолаш имконини берган. Шунингдек, “Шўрчидонмаҳсулотлар” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш таннархи, инфляция даражаси, солиқлар, кредит ва қарзларни самарали бошқариш ҳисоби соф тушумни 2030 йилгача 10-15 фоизга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.