Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Анвар Норимовичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат тармоқларини ривожлантиришнинг оптимал усулларини ишлаб чиқиш методологияси (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt817
Илмий маслахатчи: Мухитдинов Худояр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иқтисодиёт ва педагогика университети НТМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фарҳод Озодович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат тармоқларини ривожлантиришнинг оптимал усулларини ишлаб чиқиш методологиясига оид илмий талкиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
минтақада қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга таъсир этувчи умумий омиллар самарадорлигини оширишда К-меанс ва ГММ усуллари интегратсияси бўйича оптимал сегментатсиялашнинг янги гибрид ёндашуви таклиф этилган;
минтақа саноатини ҳудудларининг инновацион ишлаб чиқариш, юқори қўшилган қиймат яратиш, инвестиция ва меҳнат ҳамда интеллектуал ресурс самарадорлиги бўйича интеграл кўрсаткич модели 〖IK〗_(G(s))^((s))=√(n&∏_(i=1)^n▒√(n_s&∏_(p∈G_s)▒ω_pi )) асосида 4 тоифали саноат зонасига ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақа саноатини ҳудудлараро инновацион ривожланишнинг IK≥111,39 – юқори, 107,55≤IK<111,39 – фаол ўрта, 106,22≤IKI<107,55 – пассив ўрта ва IK<106,22 – қуйи тоифалаш мезонлари асосида инвестиция ва меҳнат самарадорлигини мувозанатли оширишга эришилган;
саноат тармоқларининг капитал ва ресурс ўзгарувчанлик динамикасидаги ишлаб чиқариш диспропорциясини  (dSI(t))/dt=D_t^(-1)∙[Y_t-(I-T_t )∙〖SI〗_t ] баҳолаш модели ёрдамида такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилояти саноат тармоқларини ривожлантиришнинг ВАР ва кенгайтирилган ВАРМА моделлари асосида 2025-2030-йилларда прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат тармоқларини ривожлантиришнинг оптимал усулларини ишлаб чиқиш методологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
минтақада қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга таъсир этувчи умумий омиллар самарадорлигини оширишда К-меанс ва ГММ усуллари интегратсияси бўйича оптимал сегментатсиялашнинг янги гибрид ёндошуви Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-мартдаги 07-07/2064-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида қайта ишлаш саноати тармоқларини капитал, меҳнат ва технология устуворлигига асосланган учта сегментга ажратиш негизида саноатни ривожлантириш дастурлари такомиллаштирилган; 
минтақа саноатини ҳудудларининг инновацион ишлаб чиқариш, юқори қўшилган қиймат яратиш, инвестиция ва меҳнат, ҳамда интеллектуал ресурс самарадорлиги бўйича интеграл кўрсаткич модели 〖IK〗_(G(s))^((s))=√(n&∏_(i=1)^n▒√(n_s&∏_(p∈G_s)▒ω_pi )) асосида 4 тоифали саноат зонасига ажратиш таклифи Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-мартдаги 07-07/2064-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти саноатини ҳудудлараро инновацион ривожланиришнинг муҳим омилларини баҳолаш тизими такомиллаштирилган ва саноат тармоқларида кадрлар салоҳияти ўсиш суръатига мос равишда инновациён ўсиш суръатини оширишга эришилган;
минтақа саноатини ҳудудлараро инновацион ривожланишнинг 𝐼𝐾≥111,39 – юқори, 107,55≤IK<111,39 – фаол ўрта, 106,22≤IKI<107,55 – пассив ўрта ва 𝐼𝐾<106,22 – қуйи тоифалаш мезонлари асосида инвестиция ва меҳнат самарадорлигини мувозанатли ошириш таклифи Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-мартдаги 07-07/2064-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти ҳудудий саноат зоналарининг технологик тараққиёт таъсирида инновацион ўсишнинг муддатли ўзгариш даврларини аниқлаш имкониятини яратган, инвестиция ва меҳнат омилининг ининновацион ишлаб чиқаришга таъсирини баҳолаш аниқлигини оширган ҳамда минтақа саноат тизимида инвестиция ва меҳнат самарадорлиги мувозанат даражасининг 1 фоизга ошиши инновацион ишлаб чиқариш ҳажмини 0,38 фоиз ортишига хизмат қилган;
саноат тармоқларининг капитал ва ресурс ўзгарувчанлик динамикасидаги ишлаб чиқариш диспропорциясини  (dSI(t))/dt=D_t^(-1)∙[Y_t-(I-T_t )∙〖SI〗_t ]  баҳолаш модели Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-мартдаги 07-07/2064-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти қайта ишлаш саноатида ички хом-ашё ва заҳира капитал сарфини 2,1 фоизга, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитсиялаш тизимида 1,4 фоизга камайтириш тармоқлараро ишлаб чиқариш ва ресурс ҳажмида диспропорцияни камайишини таъминлаб, саноат тизимида экспорт ҳажми ва ички бозор талабларини мувофиқлаштириш дастурларини такомиллаштиришга, тармоқлараро ресурс оқимини мувозанатлаштириш ва ресурс тақчиллиги ўсишини пасайтиришга хизмат қилган;
Қашқадарё вилояти саноат тармоқларини ривожлантиришнинг ВАР ва кенгайтирилган ВАРМА моделлари асосида 2025-2030-йиллар учун ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-мартдаги 07-07/2064-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари минтақа саноатини стратегик ривожлантиришнинг устувор йўналишини белгилашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish