Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирматов Баркамолжон Гайратжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Профессионал таълим жараёнида ўқитишнинг инновацион воситаларидан фойдаланиш методикаси” 13.00.05–“Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7283
Илмий раҳбар: Мусаев Жаҳонгир Паёзович — педагогика фанлар доктори (DSc), профессор                                                                     
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01 рақамли Илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Профессионал таълим жараёнида ўқитишнинг инновацион воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланишнинг  педагогик шарт-шароитлари ахборот, дидактик, мотивацион, назорат  функсияларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим жараёнида смарт-технологиялардан фойдаланишнинг дидактик модели мақсадли, таркибий, процессуал, рефлексив компонентлар мазмунини  интерактивлик, мултимедиалик, тасвирийлик, онглилик ва ижодий фаоллик тамойилларига кўра ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланиш методикаси  СМАРТ Нотебоок дастурий таъминоти ва интерактив СМАРТ Лаб лабораториясини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ўқувчининг ўзлаштиришини СМАРТ Респонсе тизимида назорат қилиш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Профессионал таълим жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланишнинг  педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсияларидан асосида профессионал таълим жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланишнинг методик таъминоти яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 11-декабрдаги 02/01-01-138-сонли маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
профессионал таълим жараёнида смарт-технологиялардан фойдаланишнинг дидактик моделини такомиллаштиришга оид таклифлари асосида махсус фанларни ўқитиш жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланиш технологияси яратилган ва ўқув жараёнида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 11-декабрдаги 02/01-01-138-сонли маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланиш методикасига оид таклифлари асосида “Профессионал таълим жараёнида инновацион таълим воситаларидан фойдаланиш методикаси” номли ўқув қўлланма тайёрланган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 11-декабрдаги 02/01-01-138-сонли маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасаларида ўқитиш методикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish