Усманов Мурадхан Саидмахмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Шаҳар маконининг ижтимоий инфратузилмасини ва эркин мулоқот тизимини шакллантириш (Шаҳар муҳитининг концептуал таҳлили)”, 18.00.02 – “Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларни режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (архитектура фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/А29.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Илмий маслаҳатчи: Рахимов Камол Джалолович, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/08.05.2024.А.11.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Куспангалиев Бўлат Урайханович, архитектура фанлари доктори, профессор; Юнусов Шукурулла Ҳайруллаевич, архитектура фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ТошкентбошпланЛИТИ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий-маданий соҳадаги ўзгаришларга мувофиқ шаҳар муҳитининг ижтимоий инфратузилмасини қайта ташкил этиш ва шакллантириш консепсиясини, эркин мулоқот тизимида дам олиш муассасаларининг турлари ва тармоқларини шакллантириш ҳамда уларни функсионал ва режалаштиришни ташкил этиш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолининг ўзгарувчан ижтимоий-маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида исталган ва зарур хизматларни тақсимлашда фарқ қилувчи шаҳар муҳитини шакллантиришга фундаментал ёндашув баҳоланиб, шаҳарларнинг ижтимоий инфратузилмаси (жамоат хизмат кўрсатиш муассасалари)ни қайта ташкил этиш консепсияси яратилган;
ижтимоий инфратузилманинг фундаментал иерархик тармоғи ишлаб чиқилиб, таклиф этилаётган тармоқнинг ҳар бир ўзига хос типдаги муассасалар фаолиятининг мақсадли йўналтирилганлиги (мувофиқлаштириш-услубий, ижодий ва кўнгилочар) асосида учта такрорланувчи (марказий ҳордиқ чиқариш мажмуаси; марказлаштирилган ижод уйи; бирламчи маҳаллий клуб) ва битта ноёб турдаги (уникал қизиқиш клуби) муассасалардан иборатлиги асосланган;
дам олиш муассасаларининг фазовий муҳитида потенциал юзага келадиган ижтимоий жараёнларнинг фазовий-вақтинча ифодалаш хусусиятига асосланган бо'ш вақт элементларининг (ижод қилиш, спорт, дам олиш, томошалар) янги таснифи ишлаб чиқилган;
функциядан (ижодий жараён, томошалар, фаол ва пассив дам олиш, спорт) муҳитга "то'г'ри (коррект)" о'тишга асосланган жамоат муассасаларининг функционал-режалаштириш тузилмасини ва асосий бинолар мажмуасини аниқлаш усули таклиф этилган ва бунинг натижасида "ижтимоий маконлар матрицаси" ишлаб чиқилган;
ижтимоий жараёнлардан жамоат муассасаларининг фазовий ташкил этилишига ўтиш методологиясига, шунингдек, энг йирик ва йирик шаҳарлардаги эркин мулоқот тизимининг таркибий моделига асосланиб, уларнинг ҳар бирида турли фаолият турлари бўйича (функционал-услубий, ижодий ва кўнгилочар) дам олиш муассасаларидан иборат масканларини режалаштириш тузилмасини шакллантиришнинг матрицали, графо-аналитик ва жадвалий каби тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳар маконининг ижтимоий инфратуруктурасини ва эркин мулоқот тизимини шакллантириш (Шаҳар муҳитининг концептуал таҳлили) мавзуси бо ъйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолининг ўзгарувчан ижтимоий-маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида исталган ва зарур хизматларни тақсимлашда фарқ қилувчи шаҳар муҳитини шакллантиришга фундаментал ёндашув баҳоланиб, шаҳарларнинг ижтимоий инфратузилмаси (жамоат хизмат кўрсатиш муассасалари)ни қайта ташкил этиш консепсияси яратилган таклифлар “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясининг бошқарма ва бўлинмаларида архитектура-шаҳарсозлик лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 06/1054-сон маълумотномаси). Натижада - шаҳар муҳитини шакллантиришга фундаментал ёндашув ва шаҳарни барқарор ривожлантириш бош режаларида қўлланиладиган ижтимоий инфратузилмани қайта ташкил этишнинг дастлабки социологик консепсияси ҳисобга олинди ва фойдаланишга эришилган;
ижтимоий инфратузилманинг фундаментал иерархик тармоғи ишлаб чиқилиб, таклиф этилаётган тармоқнинг ҳар бир ўзига хос типдаги муассасалар фаолиятининг мақсадли йўналтирилганлиги (мувофиқлаштириш-услубий, ижодий ва кўнгилочар) асосида учта такрорланувчи (марказий ҳордиқ чиқариш мажмуаси; марказлаштирилган ижод уйи; бирламчи маҳаллий клуб) ва битта ноёб турдаги (уникал қизиқиш клуби) муассасалардан иборатлиги асосланган таклифлар “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясининг бошқарма ва бўлинмаларида архитектура-шаҳарсозлик лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 06/1054-сон маълумотномаси). Натижада - шаҳар муҳитини шакллантиришга фундаментал ёндашув ва шаҳарни барқарор ривожлантириш бош режаларида қўлланиладиган ижтимоий инфратузилмани қайта ташкил этишнинг дастлабки социологик консепсияси ҳисобга олинди ва фойдаланишга эришилган;
дам олиш муассасаларининг фазовий муҳитида потенциал юзага келадиган ижтимоий жараёнларнинг фазовий-вақтинча ифодалаш хусусиятига асосланган бо'ш вақт элементларининг (ижод қилиш, спорт, дам олиш, томошалар) янги таснифи ишлаб чиқилган таклифлар “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясининг бошқарма ва бўлинмаларида архитектура-шаҳарсозлик лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 06/1054-сон маълумотномаси). Натижада - шаҳар муҳитини шакллантиришга фундаментал ёндашув ва шаҳарни барқарор ривожлантириш бош режаларида қўлланиладиган ижтимоий инфратузилмани қайта ташкил этишнинг дастлабки социологик консепсияси ҳисобга олинди ва фойдаланишга эришилган;
функциядан (ижодий жараён, томошалар, фаол ва пассив дам олиш, спорт) муҳитга "то'г'ри (коррект)" о'тишга асосланган жамоат муассасаларининг функционал-режалаштириш тузилмасини ва асосий бинолар мажмуасини аниқлаш усули таклиф этилган ва бунинг натижасида "ижтимоий маконлар матрицаси" ишлаб чиқилган таклифлар “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУКнинг шаҳарсозлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (“ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУКнинг 2024 йил 09 февралдаги 1-07/155-1-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон шаҳарларида қурилиш ишлари қандай бўлиши лозимлиги, уларнинг сифати ва жиҳати ҳақида тушинчалар беришга эришилган;
ижтимоий жараёнлардан жамоат муассасаларининг фазовий ташкил этилишига ўтиш методологиясига, шунингдек, энг йирик ва йирик шаҳарлардаги эркин мулоқот тизимининг таркибий моделига асосланиб, уларнинг ҳар бирида турли фаолият турлари бўйича (функционал-услубий, ижодий ва кўнгилочар) дам олиш муассасаларидан иборат масканларини режалаштириш тузилмасини шакллантиришнинг матрицали, графо-аналитик ва жадвалий каби тамойиллари ишлаб чиқилган таклифлар Маҳалла телеканали Минбар кўрсатувининг 2024 йил 28 май куни эфирга узатилган сонида “Шаҳарсозлик ва экология: шаҳарларда яшил ҳудудлар ва боғлар барпо этиш, уларни хаво сифатини ва одамлар хаётини яхшилашдаги ўрни” мавзусидаги кўрсатувда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканали Давлат муассасасининг 2024 йил 5 июндаги 01-13-392-сон ҳамда 2024 йил 4 сентябрдаги 13-11-537-сон маълумотномалари). Натижада Ўзбекистон шаҳарларида қурилиш ишлари қандай бўлиши лозимлиги, уларнинг сифати ва сейсмик жиҳатдан бардошлилиги тўғрисида тушинтиришлар беришга эришилган.